Август 2020 10-қисм
Тошкент
номия соҳасида ишлатиладиган белгиларга бағишланган. Буларнинг барчаси 60 та қисқа
видео роликлардан бошланиб, олимлар интерфаол ва жуда қулай шаклда турли хил физик
тушунчалар ҳақида сўз юритишади. Бугунги кунда ўргатувчи видео роликлар сони 60 та
-
дан ошиб кетган, агар фойдаланувчи инглиз тилини тушунса, улар билан танишиш жуда
қизиқарли бўлади. Веб-сайт youtube канали, Twiter ва Facebook ижтимоий тармоқлари би
-
лан боғланган.
Snapshots of the Universe - бу замонамизнинг энг ажойиб назарий физиклари ва
космологларидан бири Стивен Хокинг иши асосида нашр этилган илова. Ушбу илова
оддий ўйин сингари интерфаол маъруза ва олам тузилишини аниқ намойиш этадиган
iPad планшетлари учун ишлаб чиқилган. Илова ёрдамида биз, ўз юлдуз тизимларимизни
тўплашимиз, коинотга ракеталар юборишимиз ва қора туйнукларни ўрганишимиз мумкин.
Бундан ташқари илова, турли хил экспериментларнинг физик параметрларини мослаштириш
ва уларни кўп марта ишлатиш имконини яратади.
Algodoo - бу илова ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, санъат ва фан синтезидир.
Фойдаланувчи ундаги ҳаракатланувчи расмлар ва интерфаол воситалардан фойдаланган
ҳолда физика соҳасига оид лаборатория машғулотлари учун экспериментлар яратиши мум
-
кин. Илова ишқаланиш, синиш, тортишиш, каби ҳодисаларни ўрганишга имкон беради.
Power Toy - бу илова Algodoo-га жуда ўхшаш, аммо фойдаланувчи Power Toy иловасидан
фойдаланиб, механикадан босим, ҳарорат ва турли моддалар орасидаги кўп сонли ўзаро
таъсирларини ўрганиши мумкин. Дастурий иловада ядровий реакциялар, вулқонларнинг
отилиши ва бошқалар акс этади.
Autodesk
ForceEffect - моделлаштириш ва дизайн учун ажойиб дастур бўлиб, муҳандислар
уни турли хил объектларни лойиҳалашда ишлатадилар. Ушбу дастур ёрдамида лойиҳани
яратиш босқичида структуранинг чидамлилигини ва ҳаётийлигини текшириш қулай ва
осондир. Дастурда интуитив интерфейс мавжуд, фойдаланувчи шунчаки объектни танлайди,
у билан исталган тадқиқот қилиб, натижани ҳақиқий вақт режимида кузатади.
Video Physics - фойдаланувчига дастурий илова ҳаракатланувчи жисмларни видео орқали
таҳлил қилиш, хусусан, жисмларнинг тезлиги графигини тузиш ва уларнинг ҳаракати тра
-
екторияларини кўрсатиш имконини беради.
Юқоридагиларни инобатга олиб шундай хулосага келаш мумкин, физика фанини
ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш қуйидаги мақсадларга
эришишга яқиндан ёрдам беради: таълим жараёнини самарали ташкил этиш; ўқитувчининг
ўзи устида доимий ишлаши ва янгиликка интилиши; талабаларни индивидуал баҳолаш;
талабанинг фанга ва ўқув жараёнига қизиқишини ошириш; мустақил ишлаш учун керакли
маълумотларни топиш кўникмаларини ривожлантириш; катта ҳажмдаги физик ва матема
-
тик маълумотларни қайта ишлашда вақтни тежаш; амалий ва лаборатория машғулотларда
иммитацион моделларни яратиш ҳамда улар устида тажрибалар ўтказиш; талабалар
-
га ўз хулосаларига эга бўлиш ва шахсий қарорлар қабул қилиш каби имкониятларни ва
бошқаларни яратиб беради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. Суропов Б.М. Олий таълимда математика фанларини ўқитишда ахборот технология
-
лари интеграциясидан фойдаланиш. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. Ёш олим
-
лар кенгаши «Илм-фан тараққиётига ёшларнинг инновацион ёндошувлари» мавзусидаги
онлайн худудий илмий-амалий анжумани мақолалари тўплами. 2020 йил 14 май. 250-252
б.
2. Оспенников А.А. Обучение студентов педагогического вуза применению компью
-
терных технологий в организации деятельности учащихся по решению физических задач.
Авторефер. кан. педагогических наук. –Пермь, 2008. –24 с.
3. Вознесенская Н.В. Обучение физике студентов технических вузов с использованием
современных компьютерных технологий. Дис. ... канд. пед. наук: 13.00.02, Москва 2006
218 с.
369
Do'stlaringiz bilan baham: |