Август 2020 10-қисм
Тошкент
БЎЛАЖАК ПЕДАГОГЛАРДА СИЁСИЙ ТАРБИЯ КЎНИКМАСИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН КЛАСТЕРИ
Ўтаев Акрам Йўлдошевич,
ТВЧДПИ “Педагогика ва менежмент”
кафедраси ўқитувчиси
Тел.90 5159202
Аннотация:
мақолада олий педагогик таълим жараёнида бўлажак педагогик кад
-
рлар сиёсий тарбия кўникмасини шакллантиришнинг инновацион кластер технологияси
тўғрисида фикр юритилади.
Калит сўзлар:
таълим, педагог, кадр, сиёсий, инновация, кластер, технология, кўникма,
малака, ҳамкорлик, тажриба,шакллантириш.
Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиши жараёнида билимли, маънавий дунёқараши
кенг ва сиёсий кўникмага эга педагогик кадрларга бўлган эҳтиёж ортиб бормоқда. Шу
сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 февралдаги “педагогик
таълим соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида бу борада
алоҳида эътибор қаратилган. Бу масалалар бўлажак педагог кадрларнинг олий педагогик
таълим жараёнида сиёсий тарбия кўникмасини шакллантириш вазифаси ҳам муҳим ўрин
тутади. Сиёсий тарбия кўникмаси “Педагогика” фанининг ақлий, ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий
тарбия компонентларининг таркибий қисми бўлиб [2], унинг негизини сиёсий қараш,
сиёсий ахлоқ ва сиёсий фаоллик ташкил қилади. Мустақиллик йилларида “Педагогика”
фанининг тарбия компоненти сусайиши натижасида бўлажак педагог кадрларнинг сиёсий
тарбия кўникмасини шакллантириш вазифаси эътибордан четда қолди.
Бўлажак педагог кадрлар -бизни айнан мана шу тоифа касб эгаларининг олий педагогик
таълим жараёнида сиёсий тарбия кўникмасини шакллантириш муаммоси қизиқтиради.
Инновацион кластер – олий педагогик таълим жараёнининг янги ёндошувларидан бири
бўлиб, унга кўра, бўлажак педагог кадрларнинг касбий кўникма ва малакасини илмий,
амалий ҳамда методик ҳамкорлик асосида шакллантиришдан иборат [3]. Бунда ўқув фани,
таълим жараёни ва илмий-амалий ташкилотларнинг биргаликдаги ҳаракати бирламчи
ҳисобланади. Инновацион кластер технологиясида ишлаб чиқарувчи (педагогик кадрлар
тайёрлаш)+ўқитишнинг инновацион технологиялари+истеъмолчилар (педагог кадрлар
фаолият юртадиган таълим муассасалари) ҳамкорлиги тизимли устувор бўлади. Бизнинг
ёндошувимизга кўра, олий педагогик таълим жараёнида бўлажак педагог кадрлар сиёсий
тарбия кўникмасини шакллантиришнинг инновацион кластер мазмуни қуйидагилардан
иборат:
1.Асос ўқув фанини танлаш. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак педагог кадрлар
сиёсий тарбия кўникмасини шаллантиришда асос фан сифатида “Педагогика” ўқув предмети
танланади ва кўмакчи фанлар “Политология”, “Социология” ҳамда 2020-2021 ўқув йилидан
умумтаълим мактабларида жорий этиладиган “Тарбия” предметларидир. Бунда асос ўқув
фанининг инновацион кластери қуйидагича бўлади:
- “Педагогика” фанининг сиёсий тарбия таркибий қисми таърифи, таснифи, назарий
асослари ва методологик омилларини қайта тиклаш ҳамда аниқлаштириш;
- мазкур фанда бўлажак педагогик кадрлар сиёсий тарбия кўникмасини шакллантиришнинг
технологик асосларини ишлаб чиқиш;
- бўлажак педагогик кадрлар сиёсий тарбия кўникмасини шакллантиришда “Педагогика”
асос фани ва кўмакчи фанлар билан инновацион кластер ҳамкорлигини белгилаб олиш;
- ушбу фан асосида бўлажак педагогик кадрлар сиёсий тарбия кўникмасини
шакллантиришнинг инновацион кластери мезонларини ишлаб чиқиш.
2.Ўқитиш жараёнини ташкил этиш. Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак
педагогик кадрлар сиёсий тарбия кўникмасини шакллантиришнинг инновацион кластарида
ўқитиш жараёни асослари қуйидагилардан иборат:
- “Педагогика” асос фани ва кўмакчи фанлар ҳамда “Тарбия” фанларининг бўлажак
педагогик кадрлар сиёсий тарбия кўникмасини шакллантириш ишида мавзулар изчиллиги,
кетма-кетлиги, мантиқий давомийлиги ва методологик уйғунлиги бўйича ҳамкорлик
371
Do'stlaringiz bilan baham: |