”Биз қандай маррага эришмоқчи бўлсак, унга фақат она юртимизга
меҳр –муҳаббат,садоқат ва фидоийлик билан эришамиз”
Ш.М.Мирзиёев
Спорт,жисмоний тарбия, машқлар ва жисмоний фаолиятга таъсири спорт психологияси
билан боғлиқдир. Спорт психологияси-спорт мусобақалари ва машқлар давомида инсон
психикасининг ҳолати, психологик қонуниятларни тадқиқ қилишдан иборатдир. Спортчи
-
ларда мусобақадан олдин ўзида катта ҳаяжон туйғуси уйғонади. Спортчиларни мусобақада
психологик тайёрлашда энг аввало, спортчиларга рақиби ва бўлажак мусобақаларнинг
шарт шароитлари ҳақида етарлича маълумотлар бериб бориш, спортчиларга мусобақада
кўзланган мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб олишлари керак. Инсонни спорт билан
қизиқтиришнинг асосий руҳий хоссаси-ушбу спорт тури билан шуғулланиш орқали эри
-
шиладиган қониқиш ҳиссини ҳосил қилиш туйғусидир. Спортчи нафас олганида руҳий
фаоллиги ўсади, нафас чиқарганида мускуллари бўшашади яъни, организми тинчланади.
Спорт машғулоти ва мусобақаларда тез-тез нафас олиш, нафасни чўзиб чиқариш, нафас
олиш жараёнида спортчининг асаб тизимида ва бутун организмида ишчанлик ва руҳий
фаоллик даражаси ўсади, спортчида руҳан фаол ҳаракат қилиш имкониятлари ошади.
Спортчини мусоқада руҳан тайёрлаш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:
1)спортчиларга рақиби ва бўлажак мусобақаларнинг шарт-шароитлари ҳақида етарлича
маълумотлар бериб бориш;
2)спорт машғулотлари ва мусобақалар ҳақида олинган маълумотларни текшириб
кўриш, ишончлилик даражасини аниқлаш, мусобақанинг бошланиш вақти ёки кутилма
-
ган ўзгаришларнинг алоҳида спортчилар ёки командага ғалаба келтириш имкониятларини
ўрганиш.
3) спортчини мусобақада руҳан тайёрлаш мақсадида кутилмаган махсус тўсиқлар вужуд
-
га келтириш, уларда бу тўсиқлар ва қийинчиликларни енга оладиган малака ва кўникмалар
ҳосил қилиш учун қўшимча машғулотлар уюштириш;
4)спортчига мусобақа жараёнида пайдо бўладиган ички руҳий ҳолатни бошқариш ус
-
лубларидан фойдаланишни ўргатиш;
5)спортчига мусобақа бошланишида руҳий кўтаринкиликка асаб тизими фаолиятини
бошқаришга, руҳан чарчамасликка одатлантириш ҳамда мусобақа жараёнида янада фаол
ҳаракат қилишга эришишга ундаш.
Спортчи фақат кўзланган мақсадга эришиш учун ўзининг руҳий,жисмоний имконият
-
ларини сафарбар қилиш йўлларини билиш лозим.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.Й.Машарипов “Спорт психологияси” Тошкент-2017-й
2.Машарипов Й.М “Психология ва спорт психологияси” 2009-йил
3.Ziyonet.uz, Referat.uz.
173
Do'stlaringiz bilan baham: |