Август 2020 10-қисм
Тошкент
Болада катталар билан мулоқот жараёнида ахлоқий хулк -атворнинг дастлабки
тажрибалари шаклланади. Мулоқотга бўлган эхтиёж – муҳим ижтимоий эхтиёж бўлиб,
катта ёшли киши бу ижтимоий эхтиёжни қондирувчи манба ҳисобланади. Ахлоқий хис-
туйғулар ва одатларни тарбиялаш шундай зарурий асос ҳисобланадики, у сиз бола
шахсининг мураккаброқ хусусиятларини, маънавий камолотни таъминлаш, мамлакатнинг
ижтимоий ҳаёт ходисалари ҳакидаги тасаввурларни ва уларга ижобий муносабатни
шакллантириб бўлмайди. Мактабгача болаликнинг дастлабки босқичларида таркиб
топтирилган инсонпарварлик асослари унинг ижтимоий йуналганлиги болаларда аста-секин
шахснинг жамоатчилик белгилари: хулқ-атвор одатлари, муносабатлари ва тасаввурларини
шакллантириш учун асос бўлиб хизмат килади.
Аввало болалар муассасасида жамоанинг катта ёшли аъзолари ўртасида тўғри ўзаро
муносабат услубини вужудга келтириш керак. Ўзаро ҳурмат ва ғамхўрлик, ишга мухаббат,
мамлакатнинг сиёсий ва меҳнат ҳаётида иштирок этиш – буларнинг барчаси зарур услубни
таъминлаши лозим. Педагогик жамоа ва ота-оналар жамоаларининг тўғри муносабатлари
услуби хам муҳим аҳамиятга эга. Бу услуб эса МТТнингота-оналар билан мунтазам иш
олиб бориши, оила тарбияси тажрибаларини ўрганиш натижасида таркиб топади.
Катталар билан болалар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг юксак даражаси –
мувоффақиятли ахлоқий тарбиянинг мажбурий шартидир.
Мактабгача ёшдаги болаларни ахлоқий тарбиялашнинг мазмуни ва методлари бу ёшдаги
болаларнинг хусусиятларига мос келиши ва у энг якин вақтдаги ахлоқий ривожланиш
зонасини кўзда тутиши керак. Масалан, агар 4 ёшли болалар ўз тенгдошларига асосан
тарбиячининг маслаҳати, кўрсатмаси таъсирида бахоли-қудрат ёрдам кўрсатсалар, 5 ёшга
тўлаётганда бундай ёрдамни ўз хоҳишларига кўра кўрсатишлари лозим.
Оилага хос бўлган муҳаббат, ўзаро эътибор, ғамхўрлик муҳити бола хис-туйғусини
шакллантиришга таъсир кўрсатади. Оилада қарор топтириладиган ижтимоий хис-туйғулар
боланинг кичик ёшдан бошлаб тўғри ахлоқий ривожланишининг мухим асоси ҳисобланади.
«Саломатлик ва хайрихоҳликни тарбиялашнинг чинаккам мактаби – бу оиладир; Отага,
онага, бувага, бувига, ака-укаларига, опа-сингилларига муносабат инсонийликнинг синови
ҳисобланади»,-деган алломаларимиз.
Мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг муҳим вазифаси – ота-оналарга бола
шахсини шакллантиришда уларнинг алохида роль ўйнашларини тушунтириши, зарур
педагогик билим ва кўникмаларини эгаллашларида уларга яқиндан ёрдам беришдан иборат.
Болаларнинг маънавий камолотини таъминлашда маҳалланинг ўрни ҳам каттадир. Маҳалла,
аввало, соғлом ижтимоий муҳитдир. Бу ерда кучли таъсирга эга бўлган жамоатчилик
фикри маҳалла ахлининг хулк-атвори ўзаро муносабатларини адолат ва маънавий мезонлар
асосида тартибга солиб туради. Маҳалла ижтимоий келиб чиқиши, миллати, мижози
турли хил бўлган ва оилаларни ташкил қилган одамлардан иборат. Мана шу оилаларнинг
бошларини бириктириш, уларни маънавий ва моддий-жисмоний жиҳатдан мустаҳкамлаш,
ёшларни тарбиялаш каби муҳим вазифалар хам маҳаллада амалга ошади. Оилаларни бир
жамоага, ижтимоий гуруҳга, муассасага, айнан махалла бирлаштиради. Уларда аҳиллик,
хамжиҳатлик, ҳамкорлик, ҳамдардлик, хис-туйғуларини шакллантиради, камол топтиради.
Инсоннинг оилада шаклланган иймон-эътикоди, одоби, орияти, виждони, тафаккури
маҳалла муҳитида янада юксалиб халк манфаатлари, ўз аро иноқлик ва ҳамкорлик хис-
туйғулари билан уйғунлашиб, жамиятда соғлом муносабатларнинг шаклланишига олиб
келади.
Ўз халқига, унинг анъаналарига, тили ва маданиятига муҳаббат ва ҳурматни
тарбияламасдан туриб ўз халқини миллатларининг бутун жахон хамжамиятида тенглардан
бири сифатида идрок қилувчи хақиқий инсонни ўз Ватанининг жонкуярини тарбиялаш
мумкин эмас. Шундай экан, келинглар болаларимизга ёшликларидан бошлаб Ватан туйгуси,
ватанпарварлик, инсонпарварлик, ғамхўрлик, мехнатсеварлик тушунчаларини тушунтириб
борайлик.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. П. Юсупова. «Мактабгача тарбия педагогикаси» «Ўқитувчи» Т- 1993й.
2.О.У.Хасанбоева.Оила педагогикаси. Т., 2007 й.
365
Do'stlaringiz bilan baham: |