Ноинфекцион аллергенларга:
уй чанги, хайвонлар жуни, дори препаратлари, кимёвий моддалар, гул ва ўсимлик чанглари, турли хил масаллиқлар киради.
Инфекцион аллергенларга:
бактериялар, вируслар, замбуруғлар ва буларнинг фаолиятидан хосил бўлган махсулотлар киради. Демак,
Экзоген аллергенларга қуйидагилар киради:
Биологик аллергенлар бактерия, вируслар, замбуруғлар, гельминтлар ва зардобвакцина препаратлари. Буларни бошқачасига инфекцион-аллергик касалликлар деб аталади. Буларда яъни гельминт ва гижжаларда модда алмашинувида ва улар халок бўлганида юзага чиқадиган махсулотлар аллергияни келтириб чиқариши мумкин.
Дори аллергенлари амалда хар қандай дори препаратлари аллергияга сабаб бўлиши мумкин. Масалан: антибиотиклар, витаминлар, сульфаниламидлар навокаин ва унинг унумлари, айниқса пенициллин.
Уй-рўзғор аллергенлари уй чанглари, зах уйдаги моғорлар, суварак ва тараканлар, хайвон туклари, кир ювиш порошоклари ва синтетик материаллар. Уй чангида 130 дан ортиқ кана турлари бўлиб, Республикамизда унинг 28 тури қайд этилади.
Ўсимлик аллергенлари гул ва ўсимлик чанглари аллергик тумов, конъюктивит ва полинозларни юзага чиқаради. булар тез ва узоқ муддатда гуллайдиган ўсимликларга бўлинади, баъзилари хазон-резги даврида таъсир этади.
Озиқ-овқат аллергенлари сут, тухум, гўшт, балиқ, помидор, цитрус мевалар, шоколадлар, қулупнай ва б.қ.. лар. Болаларда хаддан ташқари кўп овқат берганда, турли хил диатезлар юзага чиқади. Лекин аллергияни маълум овқатларни кўтараолмаслигида юз берадиган холатдан фарқ қилиш керак бўлади, яъни идиосинкразияни унутмаслик керак.
Саноат аллергенлари буларга хар-хил мойлар, бўёқлар, турли препаратлар, пардоз буюмлари, контакт дерматитлар ва бошқалар киради.
Физик аллергенларга иссиқ, совуқ ва механик таъсуротлар киради. Бу факторлар таъсирида организмда маълум моддалар пайдо бўлиб аллергияга сабаб бўлади.
Шу аллергенлар ичида дорилар аллергияси ва уни клиник провизорлар учун алохида ахамияти тўғрисида тўхтаб ўтишни лозим деб хисоблайман.
Дорилар ва доривор моддалар аллергияси шу дорилар ва дори воситаларига нисбатан специфик кучайган иккиламчи иммун реакцияси бўлиб, уни клиник кўриниши умумий ва махаллий формада қайд этилиши мумкин. Дорилар аллергияси дориларни қайта қўллагандагина юзага чиқади, чунки уларни биринчи марта қўллаганда уларга нисбатан организмда антитела ва иммунли Т- клеткалар хосил бўлади. Дорилар аллергияси кенг тарқалган касаллик бўлиб, уни 2 хил тури бор:
Дорилар аллергияси аёлларда ўрта хисобда эркакларга қараганда 2 баробар кўпроқ қайд этилади: аёлларда шахарларда 30/1000 дан, қишлоқларда 20/1000га; эркакларда шахарда 14-15/1000, қишлоқларда 11/1000 га тўғри келади.
Тиббиёт ёки фармацевтика олий ўқув институтларида ўқиётган талабалар ўз мутахасисликларини танлашда ўзларида қайд этиладиган дорилар аллергологик реакция сабабларига алохида ахамият беришлари керак. Чунки улар дориларсиз ёки дорилар билан контактда бўлмасдан ўзларини ишларини ташкил эта олмайдилар…!
Аллергияни олдини олишни энг зарур тадбири бу шу аалергияни юзага чиқарувчи дори моддалари билан мулоқотда бўлишни олдини олишдир.
Дориларга қарама-қарши реакциялар дорилар аллергиясини асосини ташкил этади. Баъзан бундай реакцияларни ўзи эмас, балки уларнинг дори формаларининг яратиш учун ишлатилган қўшимча моддалар (тартразин-таб ранг берувчи модда ёки этилен диамин- эуфиллинни яхшироқ эритувчиси) ёки дорилар метаболизмидан хосил бўлган янги моддалар (ПАБК-тадан новокаин ёки бошқа препаратлардан ажралиб чиқадиган йўталга қарши препаратлар терпенгидратларни ушлайди ва б.) чиқариши мумкин.
Грибокларга нисбатан юқори сезувчанлиги бор (сенсибилизация)
Аллергияни юзага чиқарувчи дорилар детерминатларига қуйидагилар киради:
в-лактам кольцоси (моғор ва патоген грибокларда қайд этилади) ва NH-группаси киради. Масалан пенициллин ва уни унумлари. парааминогруппа, анилин, хинонимин, парабензохинон, азокрасителлар ва б. Масалан: новокаин, анестезин ва уни унумлари,ПАБК ва ПАСК ва уни унумлари
(H2N- COO-)
Бензолсулфонамид группага мойил препаратлар. Масалан: тиазид группасига кирувчи диуретиклар (гипотиазид), сульфонилмочевина, фуросемид.
SO2NH2 фенотиазин группасига кирувчи препаратлар. Масалан нейролептиклар (аминазин, пропазин ва б).гистаминга қарши препаратлар. юрак тож томирини кенгайтирувчи препаратлар (этмозин хлорацизин) антиаритмик препаратлар (этмозин) антидепрессантлар (фтороцизин) в б.
Кўрсатилган аллергенлар организмга тушганда унга жавобан организмда специфик ва носпецифик аллергик реакциялар пайдо бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |