Аутоиммун ва аллергик касалликлар келиб чиқиши кечиши, диагностикаси



Download 53,5 Kb.
bet1/3
Sana05.07.2022
Hajmi53,5 Kb.
#740357
  1   2   3
Bog'liq
Аллергик касаллик дос


Аутоиммун ва аллергик касалликлар келиб чиқиши кечиши, диагностикаси.
Режа:

  1. Таъсир механизми бўйича аллергик реакциялар

  2. Дориларга қарама-қарши реакциялар дорилар аллергиясини

Ер қуррасида ахолининг 1/5 қисми аллергия касаллиги билан жарохатланган. Аллергия касаллиги нафақат кенг тарқалган, балки хозирги кунда кенг миқёсда кўпайиб бормоқда.
Аслини олганда бу касалликни аллергологлар кўриб даволаши керак эди. Аммо кўпчилик холатларда даволовчи врачларга бу касалликни кўриш ва даволашга тўғри келади.
Умуман «аллергия» термини 1960 йил да C. Pirguet томонидан тиббиётга киритилган бўлиб, унда организмни антигенга нисбатан гипер- ва гипо- реактив жавоб бериши кўзда тутилган эди.
Шундай қилиб, «Аллергия» юнонча «allos»-бошқа, ўзга, бегона, «ergon»-таъсир сўзидан олинган бўлиб атроф-мухитдаги бирор моддага яъни аллергенлар деб аталувчи баъзи омилларга организмнинг ўта сезгирлигидир.
Аллергия жуда қадимдан маълум. Баъзи овқатларга нисбатан баданга эшакем тошишини Гиппократ миллотдан аввал 4-5 аср, гул исига нисбатан баъзи одамларда тумов бўлишини Гален (2 аср), ўсимликлар чангига нисбатан иситма кўтарилиб димиқиш пайдо бўлишини XIX аср олимлари ёзиб қолдиришган. Юқоридагиларга асосланган холда айтиш мумкинки, аллергия организмнинг реактивлигини ўзгарган холати бўлиб, унда организмни юқори даражада иммунологик сезувчанлиги ошган, турли хил экзоген хамда эндоген моддаларга нисбатан сезувчанлиги кучайган бўлади.
Аллергик реакциялар аллергик касалликни ривожланиши билан аниқланади, аллергик реакциясини ривожланишини тезлиги ва таъсир механизми билан классификацияланади, масалан: тез (15-20 дақиқада) ва секин (бир неча кунда) юзага чиқувчи аллергик реакциялар.
Таъсир механизми бўйича аллергик реакциялар 4 типга бўлинади:
I-тип- реагенли аллергик реакция, бунда базафил ва семиз хужайралар юзасига жойлашиб олган аллергенлар шу хужайралардан аллергик реакциясини юзага чиқарувчи медиаторларни чиқишини кучайтиради.
II-тип-цитотоксик аллергик реакциялар, бунда аллергенлар турли хужайралар билан бирикиб, комплементлар иштирокида хужайраларни бутунлиги бузилади ва аллергик реакциялар юзага чиқади.
III-тип-иммунокомплексли аллергик реакциялар, бунда микроблар ва вирусли антигенлардан юзага келган иммунли комплекслар, организмда циркуляция қилиб юрган антителалар билан бирга аллергик ва аутоаллергик реакцияларни юзага чиқаради, гистаминлар кўплаб чиқади.
IV-тип-секинлик билан юзага чиқувчи юқори даражадаги аллергик реакциялар, бунда аллергенлар билан Т-лимфацитларнинг ўзаро таъсиридан сенсибилизация холати юзага келади. Аллергенлар организмга бирламчи тушганда, улар ривожланиб, пролиферацияни кучайтиради ва эффектор хужайраларни дифферинциялли бошқариш ишга тушади. Натижада қайтадан шу аллергенлар организмга тушганда аллергик реакциялар юзага чиқади.
Юқоридагилардан келиб чиқкан холда аллергик касалликларни аниқлашда беморни аллергологик анамнези ва лаборатория анализларининг натижалари асосий рол ўйнайди. Шуни хам айтиб ўтиш керак-ки, хар бир тип аллергик реакцияларни аниқлаш учун алохида-алохида лабораторияда ўтказиладиган махсус тест-анализлари мавжуд. Бу тестларни махсус аллергологик марказларда ва мутахассислар томонидан ўтказилади.
Аллергик касалликларнинг бутун дунё бўйича кенг тарқалиб боришига сабаб антибиотиклар, бошқа синтетик дорилар, материаллар, бўёқлар ва б.қ ларни кенг қўлламда ишлатишидир. Демак, турли хил моддалар аллергияга сабаб бўлмоқда. Бу моддаларнинг баъзилари организмга ташқаридан кирса (экзоген аллергенлар), баъзилари организмни ўзида хосил бўлади (эндоген аллергенлар). Буларга аутоаллергенлар дейилади.
Экзоген аллергенлар ноинфекцион ва инфекцион бўлиши мумкин.

Download 53,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish