Туташмаларни ясашда юмалоқлаш “Скругление” буйруғидан фойдаланиш ва унинг алгоритми. Агар туташувчи чизиқлар тўғри чизиқ бўлса, уларнинг туташмасини “Скругление” – юмалоқлаш буйруғидан фойдаланиб бажариш қулайроқ бўлади. Бу буйруқдан бурчакларни юмалоқлашда ҳам фойдаланади, масалан, бирор кўпбурчакнинг бурчакларини радиуси 10 мм айлана ёйи билан юмалоқлаш зарур бўлса уни алгоритми қуйидагича бўлади.
“Скругление” – юмалоқлаш буйруғи юкланади. Шунда мулоқотлар дарчасида қуйидагилар сўралади: “биринчи объектни белгиланг ёки [pololine /radius/trim]”: буйруқлари таклиф қилинади;
“pololine” буйруғи ёрдамида кўпбурчакнинг барча бурчаклари бирданига юмалоқлашиб қолади.
“радиус” -юмалоқлаш радиуси.
“Trim – юмалоқланган бурчакни кесиб ташлаш ёки уни кесмай қолдириш имконини беради.
юмалоқлаш радиусининг қиймати киритилади. Бунинг учун “R” ҳарфи териб қайд этилади. Шунда мулоқотлар дарчасида радиус қийматини киритишни сўрайди ва унинг қиймати териб киритилади ва Enter билан қайд этилади.
Юмалоқлаш радиусини янги қийматини янги қиймати киритилган компьютер бу буйруқдан чиқиб кетади.
иккинчи бор “Скругление” буйруғи юкланади ва шунда “биринчи объектни кўрсатинг” сўровига, экранда пайдо бўлган квадрат нишонча билан биринчи тўғри чизиқ қайд этилади шунда мулоқотлар дарчасидаги “иккинчи объектни кўрсатинг” сўровига иккинчи объект – тўғри чизиқ ҳам квадрат нишони билан сичқон ёрдамида қайд этилади. Натижада берилган радиусда бурчак юмалоқлашиб қолади (7-расм).
7-расм
Агар кўпбурчакнинг ҳамма бурчакларини берилган радиусда бирданига юмалоқлаш зарур бўлса, қўшимча “пололине” буйруғидан қуйидагича фойдаланилади.
“Скругление” – юмалоқлаш буйруғи юкланади. Мулоқотлар дарчасидаги сўровга “R” ҳарфи териб киритилади ва enter билан қайд этилади;