Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг: Молиявий ҳисобот, уларнинг турлари ва тўлдирилиши олдига қўйилган талаблар, бухгалтерия баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақидаги маълумотнома, ҳисоботга тушунтириш хати.
2-амалий машғулот.
1-масала. Аудиторлик ҳисоботини имзолашдан олдин, аудитор шуни аниқладики, мижознинг филиалларидан бирига кучли шамол туфайли катта зиқн етказилган. Бу ҳодиса молиявий ҳисоб санасидан кейин рўй берган. Зарар суғурта компанияси томонидан қопланмайди.
Талаб қилинади: Бу ҳодиса компаниянинг молиявий ҳисоботига таъсир кўрсатадими? Агар шундай бўлса бухгалтерия ҳисобида нима ўзгаради?
2-масала. Аудит ўтказиш даврида кейинги йилнинг бошида шартнома тузилган бўлиб, унга кўра сизнинг мижозингиз товар-моддий бойликлар сотади ва ҳисобот йилидагига нисбатан 10 марта кўпроқ даромад олишини аниқладингиз.
Талаб қилинади: Бу хўжалик муомаласи текширилаётган йил ҳисоботига ва аудитор хулосасига қандай таъсир қилади?
3-масала. Асосий воситаларни танлов асосида инвентаризация қилишда дастлабки нархи 800000 сўм, амортизацияси 300000 сўмлик объект етишмаслиги аниқланди.
Ҳисобот йилининг декабр ойида бу объект шартномага кўра унинг нархи 1560000 сўм инвентаризация ўтказиш пайтида аудиторга шартнома ва қабул қилиш-топшириш акти тақдим этилган. Харидор билан ҳисоб китоблар амалга оширилган. Бу хўжалик муомаласи ҳисобот йилининг 31 декабрига бўлган ҳолати бўйича бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилмаган.
Талаб қилинади: Хўжалик муомаласига аудитор нуқтаи назаридан баҳо беринг, бу корхона молиявий ҳисоботи ва аудитор хулосасига қандай таъсир қилади?
4-масала. Dorman Home Builders компанияси бош бухгалтери касаллиги туфайли, тугаётган ҳисобот даври учун малакаси юқори бўлмаган бухгалтер ёрдамчиси компаниянинг бухгалтерия балансини тузди. Тузилган балансда бир қатор хатоликлар мавжуд. Ёрдамчи бухгалтер қисман баланс тўғрисида тушунчага эга эканлиги ва унинг барча муомалаларнинг натижаларини қўшилиши, яъни йиғиш орқали тузилишини билганлиги боис компания балансини тузди. Лекин натижалар баланс (тенглик)ни келтириб чиқармади ва тенгликни келтириб чиқариш учун у хусусий капитал суммасига корректировка киритиш орқали балансни чиқарди. Баланс моддалари суммалари тўғри акс эттирилган, аммо хусусий капитал суммасида хатолик мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |