|
|
bet | 23/41 | Sana | 19.11.2022 | Hajmi | 418,5 Kb. | | #869020 |
| Bog'liq Àóäèòîðñêîå çàêëþ÷åíèå
Талаб қилинади: Корхона бухгалтери томонидан юқоридаги муомалалар тўғри ҳисобга олинганлигини текшириб, аудит ҳисоботини тузинг.
4-масала. Корхона товар белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини 5-йилга 100000 сўмга ҚҚС суммаси 20000 сўмга сотиб олди. Бухгалтерия ҳисобида берилган Хўжалик муомалалари қуйидагича акс этди:
Д-т 6010 К-т 5110 120000
Д-т 0420 К-т 6010 120000
Талаб қилинади: Корхона бухгалтери томонидан юқоридаги муомалалар тўғри ҳисобга олинганлигини текшириб, аудит ҳисоботини тузинг.
16-мавзу: Молиявий қуйилмалар (инвестициялар) аудити
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
Ўзбекистон Республикасида касса муомалаларини юритиш тартиби қайси меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тартибга солиниб турилади?
Касса муомалаларини текширишнинг вазифалари ва кетма-кетлиги нималардан иборат?
Касса муомалаларини текширишнинг қандай усуллари қўлланилади?
Касса қоидаларига риоя қилинишини текширишга нималар киради?
Кассадаги нақд пуллар ва қимматли қоғозларни тўғри сақланишини қандай текширилади?
Банк муомалаларини текширишнинг вазифалари ва кетма-кетлиги нималардан иборат?
Банкдаги счётлар бўйича муомалаларни ишончлилигини ва мақсадга мувофиқлигини текширишда қандай аудиторлик процедураларидан фойдаланилади?
Касса ва банк муомалаларини аудит қилиш учун қайси ҳужжатлар ва бухгалтерия счётлари текшириш манбалари бўлиб ҳисобланади?
Юридик ва жисмоний шахсларга нақд пулга маҳсулотлар реализация қилишни текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
Ҳисобдор шахсларга берилган нақд пулларни текшириш тартиби қандай амалга оширилади?
Касса муомалаларини расмийлаштириш тартибини текшириш қандай амалга оширилади?
Кассадан бериладиган нақд пулларни назорат қилиш қандай амалга оширилади?
Касса дафтарини юритиш тартиби ва нақд пулларни сақлашни тўғрилигини назорат қилиш қандай амалга оширилади?
Хорижий валютадаги пулларни қабул қилиш ва тарқатишни назорат қилиш қандай амалга оширилади?
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни қайси меъёрий ҳужжатларга мувофиқ тартибга солиниб турилади?
Хорижий валютада амалга оширилган ҳисоб-китобларни аудит қилишда қайси ҳужжатларни тешкириш зарур бўлади?
Валюта счётини аудит қилишнинг асосий хусусиятлари нималардан иборат?
Молиявий қўйилмаларни назорат қилишда қандай меъёрий ҳужжатларга асосланиб амалга оширлади?
Молиявий қўйилмаларни аудит қилиш қандай ҳужжатлар ва бухгалтерия счётлари текшириш манбалари бўлиб хизмат қилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|