8-модда. Аудиторлик ташкилотининг жавобгарлиги Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текшируви буюртмачилари, хўжалик юритувчи субъект ва молиявий ҳисоботдан бошқа фойдаланувчилар олдида молиявий ҳисобот ҳамда хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа молиявий ахбороти тўғрисида нотўғри якундан иборат бўлган аудиторлик хулосасини тузиш оқибатида уларга етказилган зарар учун жавобгар бўлади.
Аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлик ёки лозим даражада ўтказмаганлик оқибатида хўжалик юритувчи субъектга ва (ёки) аудиторлик текширувининг буюртмачисига етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланиши шарт.
9-модда. Аудиторлик текшируви Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотни аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир.
Аудиторлик текшируви мажбурий ва ташаббус тарзидаги шаклларда ўтказилади.
10-модда. Мажбурий аудиторлик текшируви Қуйидагилар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтиши керак:
акциядорлик жамиятлари;
банклар вабошқакредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик важисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқафондлар ҳамда уларнинг инвестиция активларини ишончли бошқарувчилар;