Аудиторлик фаолияти тўғрисида


18-БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА



Download 2,78 Mb.
bet60/87
Sana23.06.2022
Hajmi2,78 Mb.
#694494
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87
Bog'liq
Audit. маъруза

24
18-БОБ. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА
ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШ БЎЙИЧА ХЎЖАЛИК ОПЕРАЦИЯЛАР АУДИТОРЛИК ТЕКШИРУВИНИНГ УСЛУБИ
18.1. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШ АУДИТИНИНГ МАҚСАДЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА МАНБАЛАРИ
Молиявий натижалар ва фойдадан фойдаланишнинг аудитидан мақсад ҳисобда ва ҳисоботда корхона фойда ва зарарлари ишончли акс этилганлиги, соф фойда қонуний тақсимланганлиги ва фойдаланганлигини аниқлашдир.
Корхона фаолияти бўйича молиявий натижаларнинг аудиторлик текшируви жараёнида қуйидаги ҳужжатлардан фойдаланилади: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича харажатлар таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби ҳақидаги Низом", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирилиги ва Давлат Солиқ Қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002~12-сонли "Ҳуқуқий шахсларнинг даромади (фойда) бўйича солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқнома, бошқа қонунчиликка оид ва меъёрий ҳужжатлар ҳамда корхонанинг ҳисоб сиёсати.
Молиявий натижаларни шакллантириш ва фойдадан фойдаланиш бўйича операцияларни текшириш учун маълумот манбалари бўлиб таъсис ҳужжатлари, таъсисчилар мажлиси баённомалари, буйруқлар, фармойишлар, дастлабки ҳужжатлар (кирим ва чиқим касса ордерлари, тўлов қайдномалари, чипталар ва бошқалар) илова қилинган кассир ҳисоботлари, дастлабки ҳужжатлар (ҳисобварақлар, тўлов топшириқномалари, авизо ва бошқалар) илова қилинган сўмдаги ва валютадаги ҳисобварақлари бўйича банк кўчирмалари, сотиш, фойда ва зарарлар, солиқлар ва йўғимларни тўлаш учун фойдадан фойдаланиш ҳисобварақлари бўйича ҳисоб регистрлари (қайдномалар, журнал-ордерларлар, машинограммалар), Бош китоб, молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, алоҳида солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар ва бошқалар ҳисобланади.
18.2. МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА ФОЙДАДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АУДИТИ
Молиявий натижалар тўғри шакллантирилганлиги ва фойдадан тўғри фойдаланганлигининг текшируви жараёнида аудитор қуйидаги масалаларни ҳал этиши лозим:

  • маҳсулот, асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни сотишдан олинган фойда (зарарлар)ни тўғри аниқланганлиги ва ҳисобда акс этилганлигини аниқлаш;

  • бошқа даромадлар ва молиявий натижалар бўйича даромадлар ва харажатлар тўғри ҳисобга олинганлигини таҳлил қилиш;

  • турли солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойдадан тўғри фойдаланилганлигини текшириш;

25
- дивидендлар тўлаш учун соф фойдадан қонуний ва тўғри фойдаланилганлигини текшириш.
Сотувдан олинган фойда тўғри аниқланганлиги бўйича текширув натижалари кўп жиҳатдан аудитнинг олдинги босқичлари, хусусан, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнларини назорат қилиш босқичларида асосий воситалар ва бошқа мол-мулкни текширишда, ҳисоб-китоб бўйича операциялар аудитида назорат муолажалари сифатли ўтказилганлигига боғлиқ. Сотувдан тушумни ва сотилган маҳсулот таннархини, бошқа мол-мулкни сотишдан тушумларни ва харажатларни тўғри ҳисоблашлар, ушбу операциялар бўйича молиявий натижани ҳам аниқ ҳисоблаш лозимлигини тақозо этади. Аудитор маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотиш, асосий воситаларни сотиш ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар, бошқа активларни сотиш ҳисобварақлари бўйича ҳисоб регистрларида акс этилган фойда суммалари фойдалар ва зарарларни ҳисоби ҳисобварағи бўйича ҳисоб регистрларида акс этилган шунга ўхшаш суммалар билан мувофиқ эканлигини тасдиқлаши етарлидир.
Текширувнинг ушбу босқичида аудитор қуйидагилардан ташкил топган асосий фаолиятдан олинадиган бошқа даромадларни таҳлил қилишга асосий эътиборини қаратиш лозим:
1. Асосий воситаларни сотишдан ва бошқа чиқарилишлардан
олинган фойда;
2. Бошқа активларни сотишдан ва бошқа ҳисобдан
чиқарилишидан олинган фойда;

  1. Ҳисобот даврида аниқланган олдинги йилларда олинган фойда;

  2. Хўжалик шарномалари шартларини бузганлиги учун ундириб олинган жарималар, боқимандалар ва бошқа жарима чоралари бў"йича тўловлар;

5. Рента бўйича даромад, кўрсатилган зарарларни қоплаш
бўйича даромадлар;
6. Ёрдамчи хизматлардан олинган даромадлар;
7. Кредиторлик ва депонентлик қарзларни ҳисобдан чиқариш
натижасида олинган даромадлар;

  1. Товар-моддий бойликларни қўшимча баҳолаш;

  2. Қайтарилмайдиган молиявий ёрдам;

10. Бошқа опрерацион даромадлар.
Аудитор молиявий натижалар бўйича даромадлар тўғри шакллантирилганлигини текширади.
Молиявий натижалар бўйича даромадларга қуйидагилар киритилади:

  1. Роялти ва капиталнинг трансфертидан олинган даромадлар;

  2. Дивидендлар кўринишидаги даромадлар;

  3. Фоизлар кўринишидаги даромадлар;

  4. Курс фарқлари (ижобий)дан даромадлар;

5. Мул-мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган
даромадлар;
6. Қимматли қоғозларга қўйилган маблағларни қайта баҳолашдан
олинган даромадлар;
26
7. Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар. Молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради:

  1. Фоиз кўринишидаги харажаталар;

  2. Курс фарқидан зарарлар;

3. Қимматбаҳо қоғозларни чиқариш ва тарқатиш бўйича
харажатлар;
4. Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар.
Аудитор юқорида қайд этилган харажатлар ва даромадлар асосланганлиги ва қонунийлигини, улар солиққа тўғри тортилганлигини текшириши лозим.
Жарималар, боқимандалар ва хўжалик шарномалари шартларини бузганлиги учун қўлланиладиган жарималар хўжалик суди қарорларига, сотиб олиш-сотиш ва маҳсулотни етказиб бериш шартномаларига, мол етказиб берувчилар (харидорлар)нинг ўз хохиши билан даъволарни тан олганлиги тўғрисида ёзма тасдиқномаларига, тўлов топшириқномаларига асосан аниқланади.
Даъво муддати ўтиб кетган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқариш маҳсулотни сотиб олиш-сотиш, етказиб бериш шартномаларига, мол етказиб берувчига пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатларига, харидорларга юклаб жўнатилган маҳсулотнинг ҳисобварақ-фактуралари, юк хатларига асосан амалга оширилади.
Ҳисобот йилида аниқланган олдинги йиллар бўйича фойдалар (зарарлар)нинг ҳисобдан чиқарршиши маҳсулотларни сотиб олиш-сотиш, етказиб бериш шартномаларига, ҳисобварақлар, тўлов шартномаларига, юк хатлари, қабул қилиш-топшириш шартномалари, хатларга, бухгалтерия маълумотларига (ҳисоб-китоб), солиқ идораларининг ҳужжатли текширув далолатномалари асосида амалга оширилади.
Суд чиқимлари ва арбитраж харажатларининг миқдори суд қарорлари, тўлов топшириқномаларига асосан аниқланади.
Молиявий натижаларга ўтказиладиган солиқлар суммаси солиқ бўйича ҳисоб-китоблар (солиқлар бўйича маълумотномалар)га асосан текширилади.
Валюта операциялари бўйича курс фарқларининг ижобий (салбий) фарқлари валюта контракти (шартнома), валюта ҳисоб-варақлари бўйича тўлов топшириқномалари ва банк кўчирмалари, божхона юк декларациялари, юк хатлари, ҳисобварақлар, инвойслар, коносаментлар ва бошқа маълумотларга асосан аниқланади.
Бошқа корхоналар фаолиятида улуш эгаси сифатида
қатнашганлиги учун олинган даромадлар, акциялардан,
облигациялардан ва бошқа қимматли қоғозлардан (шу жумладан, давлатга тегишли бўлганларидан) олинган дивидендлар (фоизлар) хабарномалар, корхона-эмитент авизолари, "депо" ҳисобварағи бўйича кўчирмаларнинг маълумотларига асосан текширилади. Мол-мулкни ижарага беришдан олинган тушумлар, берилган заёмлар бўйича фоизлар ўз вақтида даромад таркибига киритилиши тегишли
27
шартномаларнинг ушбу тўловлар миқдори ва тўлов муддатларига оид шартларига асосан аниқланади.
Аудитор, шунингдек, ҳисобот даврида молиявий фаолият бўйича харажатлар таркибига асоссиз ҳолда солиқ ва бошқа назорат қилувчи идоралар томонидан қўлланган жарима суммалари, мол-мулкни бепул беришдан ҳосил бўладиган зарарлар ва бошқалар киритиш ҳолларини аниқлаши лозим, зеро ушбу харажатлар давр харажатлари таркибига киритилади.
Бундан кейин, аудитор корхонада амалда соф фойдадан фойдаланиш тартиби ва у ҳисоб сиёсатида ифодаланган тартибга мувофиқлигини аниқлайди. Бухгалтерия томонидан ҳисобланган ялпи даромад, асосий фаолиятдан олинган фойда, умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда, солиққа тортилгунча фойда ва соф фойда, фойда солиғи бўйича имтиёзлар кўрсаткичларини арифметик ҳисоб-китоб йўли билан текшириш мақсадга мувофиқдир. Бунда, аудитор Давлат Солиқ Қўмитасининг 2002 йил 14 январдаги 15, 2002-12-сонли "Ҳуқуқий шахсларнинг даромади (фойда) бўйича солиқларни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги йўриқномасининг (янги таҳрир) бандлари ва корхонанинг ҳисоб сиёсатига асосланиши лозим.
Текширув якунида аудитор молиявий натижаларни шакллантириш ва фойдадан фойдаланиш ҳисоби ҳисобварақлари бўйича, жумладан, балансни реформацияси бўйича операцияларни текширган ҳолда, ҳисобварақлар корреспондентланиши чизмалари тўғри танлаб олинганлигини аниқлаши лозим. Баланснинг реформацияси йил охирида амалга оширилади ва фойда ва фойдадан фойдаланиш ҳисобварақлари ёпилишини кўзда тутади.
Текширув жараёнида аниқланган хато ва камчиликларни аудитор ўз ишчи ҳужжатларида қайд этади.
18.3. ОДАТДА СОДИР ЭТИЛАДИГАН ХАТОЛАР
- молиявий харажатлар таркибига солиқ ва бошқа назорат қи-
лувчи идоралар томонидан қўлланган жарима суммаларини киритиш;
ҳисобот давридаги фойдадан қонунга хилоф равишда фойдаланиш;

  • бошқа даромадлар, молиявий фаолият бўйича даромадлар ва харажатларни акс этилишида ҳисобварақлар нотўғри корреспондентланиши;

  • форздадан қонунчиликда кўзда тутилмаган мақсадлар учун фойдаланиш.


Download 2,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish