savol sezgi va uning nerv fiziologik asoslari
сезги деб, атрофимиздаги нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларимизга бевосита таъсир этиши натижасида уларнинг айрим белги ва хусусиятларини миямизда акс эттирилишини айтамиз.Сезгиларнинг нерв - физиологик асослари
Маълумки, сезгилар фақатгина ташқи
таъсирлар натижасида ҳосил бўлмай, балки
организмнинг ички ҳолатида ҳам амалга оширилади.
Сезги нерв тизимининг у ёки бу қўзғатувчидан
таъсирланувчи реакциялари тарзида ҳосил бўлади ва ҳар қандай психик ҳодиса каби рефлекторлик хусусиятига
эгадир. Сезгиларнинг нерв - физиологик асосини
қўзғатувчининг ўзига айнан ўхшайдиган анализаторга таъсири натижасида ҳосил бўладиган нерв жараёни ташкил қилади. Шунингдек, сезгиларнинг нерв
физиологик асосини ўрганишда И.П.Павлов таъбири
билан айтганда анализатор аппарати ташкил этади. Анализатор – ташқи ва ички муҳитдан келадиган таъсиротларни қабул қилиб олиб, физиологик жараён бўлган қўзғалишни психик жараёнга, яъни сезгиларга
айлантирувчи нерв механизмлари тизими. Анализатор аппарати 3 қисмдан ташкил топган бўлиб, улар
қуйидагилардан иборат:
периферик (рецептор) – ташқи қувватни нерв жараёнига ўтказадиган махсус трансформатор қисми;
анализаторнинг периферик бўлимининг марказий анализатор билан боғлайдиган йўлларни очадиган афферент (марказга интилувчи) ва эфферент (марказдан қочувчи) нервлар;
анализаторнинг периферик бўлимларидан келадиган
нерв сигналларининг қайта ишланиши содир бўладиган қобиқ ости ва қобиқ бўлимлари.
Анализаторнинг қобиқ бўлимида рецептор
ҳужайраларининг асосий қисми жамланган ўзак, яъни марказий қисм ва қобиқнинг турли жойларида маълум миқдорда мавжуд тарқоқ ҳужайра қисмларидан таркиб топган ташқи қисм бўлади. Анализаторнинг ўзак қисмида рецептордан марказга интилувчи нервлар жойлашган бўлиб, кўплаб ҳужайралардан иборат. Мазкур
анализаторнинг периферик, яъни тарқалиб кетган қисмлари бошқа анализаторларнинг ўзаклари билан
ёндош соҳаларига киради ва алоҳида нарсаларни излаш жараёнида бутун бош мия қобиғининг катта қисми
иштирок этишига эришилади. Анализаторнинг ўзаги анализ ва синтез қилиш
функциясини бажаради, масалан, товушларнинг баландлиги.Тарқоқ қисмлар дағал анализ
функцияларни, масалан мусиқий оҳанг ва товушларни фарқлаш билан боғлиқ бўлади. Анализатор нерв жараёнларининг ёхуд рефлектор ёйининг бутун йўли
манбаси ва энг муҳим қисмини ташкил этади. Рефлектор ёйи рецептордан таъсиротни мияга олиб борувчи нерв
йўллари ва эффектордан таркиб топгандир. Рефлектор ёйи элементларнинг ўзаро муносабати мураккаб
организмнинг теварак–атрофдаги оламда тўғри мўлжал олишнинг организмнинг яшаш шароитларига мувофиқ тарздаги фаолиятининг негизини таъминлайди.
savol Xotira nazariyasi
Хотира атроф-муҳитдаги воқелик (нарса)ни бевосита ва билвосита, ихтиёрий ва ихтиёрсиз равишда, пассив ва фаол ҳолда, репродуктив ва продуктив тарзда, вербал ва новербал шаклда, мантиқий ва механик йўл билан акс
эттирувчи эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, қайта эсга тушириш, унутиш ҳамда таниш ҳиссидан иборат психик
жараёнХотира соҳасида қуйидаги асосий жараёнлар: эсда олиб қолиш, эсда сақлаш, эсга тушириш ва унутиш бир- биридан фарқ қилинади. Бу жараёнлар фаолиятда таркиб топади ва белгиланадиА.В.Петровский таҳрири остида чиққан «Умумий психология» дарслигида
қуйидаги классификация учрайди:
Фаолиятда кўпроқ сезилиб турадиган психик фаолликнинг хусусиятига қараб: ҳаракат, эмоционал, образли ва сўз мантиқ хотира.
Фаолиятнинг мақсадларига кўра: ихтиёрсиз ва ихтиёрий
хотира.
Материални қанча вақт эсда олиб қолиш ва эсда сақлаш муддатига кўра: қисқа муддатли, узоқ муддатли ва
оператив хотира.
Do'stlaringiz bilan baham: |