Аткда асосий фондларнинг моҳияти, таркиби ва тузилиши


Ишлаб чиқариш асосий фондлари



Download 63,78 Kb.
bet2/5
Sana15.04.2022
Hajmi63,78 Kb.
#554541
1   2   3   4   5
Bog'liq
boboyev g`iyos

Ишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш жараёнига хизмат қиладиган меҳнат воситалари мажмуасини ташкил этади.
Ноишлаб чиқариш асосий фондлари эса корхона асосий фондларининг ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этмайдиган қисми бўлиб, шу сабабли ўз қийматини тайёр маҳсулотга ўтказмайди. Булар қаторига асосан корхона балансида турувчи тураржой (уй-жой фонди), ошхона, профилактория, клуб, болалар боғчаси ва яслилар, спорт-соғломлаштириш ва бошқа объектлар киритилади. Маданий-маиший ва соғломлаштириш йўналишидаги ноишлаб чиқариш асосий фондлари ишлаб чиқариш асосий фондлари билан фойдаланиш муддати, натурал шаклнинг сақланиши, ўз қийматини секин-аста йўқотиши каби кўп жиҳатлари билан ўхшашдир.
Технологик таркибига кўра асосий ишлаб чиқариш фондлари актив ва пассив фондларга бўлинадилар.
Актив асосий ишлаб чиқариш фондларига бевосита ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи асосий воситалар киритилади. Автотранспорт корхоналари мисолида бундай асосий воситаларга автотранспорт воситалари киритилади.
Пассив асосий ишлаб чиқариш фондларига эса ишлаб чиқариш жараёнида билвосита иштирок этадиган, яъни унинг бажарилишини таъминлашга хизмат қиладиган асосий фондлар киради. Улар қаторига биринчи навбатда ишлаб чиқариш бинолари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш базаси киритилади.
Корхонанинг актив асосий ишлаб чиқариш фондлари энг ҳаракатчан ва аҳамиятли ҳисобланади. Фан-техника тараққиёти давомида кўплаб корхоналарда актив ишлаб чиқариш фондларининг салмоғи ортади, уларнинг таркиби ва кўриниши ўзгаради, асосий фондлар гуруҳ ва турларининг маънавий эскириш туфайли алмашиниш суръати тезлашади.
Ташиш ҳажмининг ўсиши ва бошқа ижобий ўзгаришлар шароитларида, баъзан корхонанинг асосий фондлари, жумладан, транспорт воситалари етмай қолиши мумкин. Бундай ҳоллар рўй берганда автокорхона шартнома асосида ўзига керакли бўлган транспорт воситалари ёки технологик жиҳозларни ижара ёки лизинг асосида олиб фойдаланиши мумкин.


Асосий фондларни баҳолаш. «Корхона иқтисодиёти»га эксплуатация қилинаётган асосий фондларнинг ёши, биринчи ўринда машина ва асбоб-ускуналарнинг ёши катта таъсир кўрсатади. Ҳозирги пайтда машина ва саноат ускуналарини ёш бўйича гуруҳлашда тахминан қуйидаги муддатлардан келиб чиқилади: 5 йилгача, 5 йилдан 10 йилгача, 10 йилдан 15 йилгача, 15 йилдан 20 йилгача, 20 йилдан 25 йилгача ва ҳоказо. Машина ва ускуналарнинг эксплуатация муддати қанчалик юқори бўлса, корхонанинг ишлаб чиқариш қувватлари шунчалик паст бўлади, маҳсулотлар сифати пасаяди, бекор туриб қолиш ва талофатлар кўпаяди ҳамда аксинча. Бундан ташқари, корхона асбоб-ускуналаридан узоқ вақт мобайнида фойдаланилганида таъмирлаш учун ҳам кўп харажатлар сарфланади.
Хўжалик амалиётида асосий фондлар натурал ва қиймат кўринишида ҳисобга олинади. Агар асосий фондларни натурал баҳолаш-ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта қуроллантириш ва замонавийлаштириш масалаларини ҳал қилиш, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун уларнинг гуруҳ ва турлари бўйича графиклар тузиш, шунингдек, таъмирлаш воситаларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш имконини берса, қиймат бўйича баҳолаш эса, асосий фондларни қайта ишлаб чиқаришни режалаштириш, уларнинг мавжуд ҳажмини аниқлаш, амортизация ҳажмини белгилаш, асосий фондлар ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини таҳлил қилиш ва ҳоказоларда муҳим аҳамият касб этади.
Асосий фондларни баҳолашнинг қуйидаги усуллари мавжуд: бошланғич қиймат бўйича - асосий воситаларни яратиш ёки сотиб олиш учун сарфланган харажатлар мажмуидан иборат бўлиб, асосий фондлар ёки уларнинг алоҳида қисмларини фойдаланишга топшириш учун яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ бўлган - уларни келтириш, ўрнатиш каби харажатларни ҳисобга олган ҳолда юзага келувчи қиймат.
Масалан, битта автотранспорт воситасининг бошланғич қиймати – бу, автокорхонанинг мазкур автомобилни маълум бир санада сотиб олган ва бу ҳақда бухгалтерия ҳужжатларида қайд қилинган харид нархидир.
Ҳақ эвазига сотиб олинган асосий воситалар объектининг бошланғич қиймати қуйидаги харажатлардан ташкил топади:
а) активларни етказиб берувчиларга ҳамда шартнома бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажарганлик учун пудратчиларга тўланадиган суммалар;
б) асосий воситалар объектига доир ҳуқуқни сотиб олиш (олиш) муносабати билан амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар;
в) божхона божлари ва йиғимлари;
г) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) муносабати билан солиқлар ва йиғимлар суммалари (агар улар қопланмаса);
д) асосий воситалар объектларини сотиб олиш (барпо қилиш) билан боғлиқ ахборий ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар;
е) асосий воситалар объектларини етказиб бериш (барпо қилиш) хатарини суғурталаш бўйича харажатлар;
ж) асосий воситалар объектини сотган воситачиларга тўланадиган ҳақлар;
з) асосий воситаларни ўрнатиш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга туширишга оид харажатлар;
и) активдан мўлжал бўйича фойдаланиш учун уни ишчи ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар.
Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни тўлашга доир харажатлар қарзга олинган маблағлар ҳисобидан буткул ёки қисман сотиб олинган асосий воситаларнинг бошланғич қийматига киритилмайди.
Корхонанинг ўзида тайёрланган асосий воситаларнинг бошланғич қиймати деб асосий воситаларнинг мазкур объектларини тиклаш (тайёрлаш ёки қуриш, қуриб битказиш) бўйича ҳақиқий харажатлар суммаси тан олинади.

Download 63,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish