Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия



Download 29,59 Kb.
bet10/11
Sana08.10.2022
Hajmi29,59 Kb.
#851894
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
qxH4qZBNtXCcMtXwChTzDDUINwOsnz4jT08ae0uz

12. Томонларнинг жавобгарлиги
12.1. Банкнинг жавобгарлиги:
12.1.1. Банк кредитнинг ўз вақтида берилиши ва ҳисоб-китобларнинг тўғри амалга оширилиши юзасидан жавобгардир;
12.1.2. Банк томонидан мазкур шартномада келишилган муддатларда кредит маблағлари ажратилмаганда, кечиктирилган ҳар бир кун учун (бажарилмаган мажбуриятнинг) 0,1 фоизи миқдорида пеня тўлайди. Бунда, ҳисобланган пеняларнинг умумий миқдори ажратилмаган маблағларнинг умумий миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
12.2. Қарз олувчининг жавобгарлиги:
12.2.1. Қарз олувчи кредитни қайтариш муддатларини бузганда, мазкур кредит шартномасида белгиланган фоиз ставкасини тўловлар жадвали бўйича муддати ўтган қисмига нисбатан 1,5 мартага оширилган холда тўлаб боради;
12.2.2. Қарз олувчи Банк томонидан ажратиладиган ипотека кредитининг мақсадли ишлатилиши юзасидан жавобгардир.
13. Қўшимча шартлар
13.1. Кредит муддати мобайнида уй-жойни сотиш, ўзгага беришга, ижарага топширишга, текин фойдаланиш учун беришга, ипотека предмети манзили бўйича яқин қариндошларни ва учинчи шахсларни рўйхатдан ўтказишга Банкнинг ёзма розилигисиз йўл қўйилмайди.
13.2. Томонлар ушбу шартноманинг унга биноан тартибга солинмайдиган қисми юзасидан муносабатларини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солади.
13.3. Ушбу шартнома муддатидан олдин бекор қилинган тақдирда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича асосий қарз суммаси, агар Томонлар ўртасида бошқача аҳдлашув мавжуд бўлмаса, уй-жой сотилгандан кейин Қарз олувчига қайтарилади. Бунда Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан тўланган кредит бўйича ҳисобланган фоизлар унга қайтарилмайди.
14. Форс-мажор ҳолатлари
14.1. Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилмаслиги шартнома тузилгандан кейин, Томонлар олдиндан кўра билмаган, оқилона чора-тадбирлар билан бартараф эта олишмаган, фавқулодда тусдаги ҳодисалар натижасида пайдо бўлган енгиб бўлмайдиган куч ҳолатлари оқибатида содир бўлган тақдирда томонлар мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинадилар.
14.2. Енгиб бўлмайдиган куч вазиятларига асосланадиган Томон бошқа Томонни бундай вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида ёзма шаклда дарҳол хабардор қилиши шарт, шунингдек исталган Томоннинг талабига кўра бундай вазиятларнинг юзага келганлиги ҳолатини тасдиқлайдиган, тегишли орган томонидан берилган ҳужжат тақдим этилиши керак.
14.3. Агар шартноманинг ушбу бўлимида кўрсатилган енгиб бўлмайдиган вазиятлар уч ойдан ортиқ давом этса, у ҳолда ҳар қайси Томон бошқа Томонни хабардор қилган ҳолда ушбу шартномани бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга. Бунда Томонлар ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилган ва бажарилмаган қисмлари бўйича белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қиладилар.

Download 29,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish