Атб “Қишлоқ қурилиш банк” томонидан янги тартиб доирасида Ўзбекистон Республикаси Молия



Download 28 Kb.
bet8/12
Sana28.01.2023
Hajmi28 Kb.
#904366
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Iy9wsd0UNggDsIxqE84w94ml6HUZ3nBRaFzm732e (1)

9. Томонларнинг мажбуриятлари
9.1. Банкнинг мажбуриятлари:
9.1.1. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан ипотека кредити бериш учун барча зарур шартлар бажарилган тақдирда ушбу шартнома шартларига риоя қилган ҳолда кредитни бериш.
9.1.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)ни кредитни муддатидан олдин ундириб олиш тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиш.
9.1.3. Туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига ипотека кредити бўйича тўловларни қайтариш жадвалини илова қилган ҳолда фоиз учун субсидия тўлашга буюртманома билан Қарз олувчининг тегишли банк ҳисобварақлари реквизитларини юбориш.
9.1.4. Олинган ипотека кредитини ҳисоблаш учун Қарз олувчига ссуда ҳисобварағини очиш.
9.1.5. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) ипотека кредитининг асосий қарзини муддатидан олдин қайтарганда, асосий қарзнинг қайтарилган қисмига фоизлар ҳисоблашни тўхтатиш.
9.1.6. Қарз олувчининг сўровига кўра ажратилган ипотека кредитига боғлиқ бўлган маълумотлар, жумладан ҳисобварағидаги пул маблағлари ҳаракати ва банк хизматлари таърифларига доир маълумотлар бериш.
9.1.7. Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) тегишли тижорат сири ва банк сири ҳисобланувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш.
9.1.8. Қарз олувчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг Банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бир марта бепул бериш:
ипотека кредити шартномаси;
Қарз олувчи томонидан берилган ариза;
Қарз олувчига ипотека кредити берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
ипотека кредити шартномаси бўйича Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчига) томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
9.1.9. Мазкур шартнома билан келишиладиган тўловлар жадвали расмийлаштирилгандан сўнг (кредитлашни бошлаш муддатлари, фоиз ставкаси ўзгариши, шартноманинг бошқа шартлари қайта кўриб чиқилиши муносабати тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ тўловларининг миқдорлари ўзгарганда, Томонлар ўртасида тўловлар жадвали янгидан расмийлаштирилиб, Қарз олувчига (Биргаликда қарз олувчига) тақдим қилинади. Бунда, тўловлар жадвали янгидан расмийлаштирилиши муносабати билан ундан олдин мавжуд бўлган тўловлар жадвали ўз кучини йўқотади. Янгидан расмийлаштириладиган тўловлар жадвали Қарз олувчи уни имзолаш учун 3 банк иш кунида банкка кела олмаган ҳолатда, Банк томонидан Қарз олувчининг шахсий кабинетига ёки электрон почтасига электрон шаклда юбориш орқали тузилади.
9.1.10. Банк Қарз олувчи томонидан шартномага асосан ипотека кредити бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан Банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўради.
9.1.11. Банк томонидан ипотека кредити бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, Банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда “SMS” хабарнома (маълумотнома) юборади.
9.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мажбуриятлари:
9.2.1. Уй-жойни кредит шартномаси амал қиладиган муддатда йўқотиш ва шикастланиш таваккалчиликларидан суғурта қилиши, шундан сўнг Банкка суғурта шартномасини ва суғурта полисини тақдим этиши (Бунда суғурта шартномаси ҳар йили тўланадиган суғурта мукофотини тўлаш назарда тутилиши мумкин) ҳамда ипотекани (шартнома ёки қонун асосида) давлат рўйхатидан ўтказиши шарт.
9.2.2. Илова қилинаётган тўловлар жадвалига мувофиқ ҳар ойлик тўловларни амалга ошириш йўли билан кредитни ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаш.
9.2.3. Банк талабига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ушбу шартнома амал қиладиган бутун муддат мобайнидаги даромадлари тўғрисида Банкни қониқтирадиган шакл ва мазмун бўйича ахборот тақдим этиш.
9.2.4. Яшаш жойи, иш жойи, фамилияси ёки исми ва ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъсир кўрсата оладиган бошқа ҳолатларнинг ўзгарганлиги тўғрисида Банкка 5 (беш) кун мобайнида ахборот тақдим этиш.
9.2.5. Ипотека кредитидан фойдаланишда кредитлашнинг мақсадлилик, қайтаришлилик, тўловлилик, таъминотлилик ва муддатлилик тамойилларига риоя қилиш.
9.2.6. Мазкур шартнома ва қонунчиликда назарда тутилган шартларда неустойка ва зарарларни тўлаш.
9.2.7. Фоиз учун субсидия туман (шаҳар) ғазначилик бўлими томонидан Қарз олувчига ўз муддатида тўлаб (қоплаб) берилмаган тақдирда, мазкур тўловларни кредитни қайтариш жадвалига мувофиқ тўлиқ тўлаш.
9.2.8. Мазкур шартнома бекор қилинган тақдирда, Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан белгиланган тартибда Банкка тўлиқ миқдорда қайтариб бериш.
9.2.9. Ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётган уй-жойнинг кадастр ҳужжатлари тайёрлангандан сўнг, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини тўлашга буюртманома юбориш мақсадида банкка кадастр ҳужжатларини тақдим қилиш.

Download 28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish