Bog'liq Iy9wsd0UNggDsIxqE84w94ml6HUZ3nBRaFzm732e (1)
8. Томонларнинг ҳуқуқлари 8.1. Банкнинг ҳуқуқлари:
8.1.1. Қарз олувчининг айби билан ушбу шартноманинг 6.3-бандида кўрсатилган ҳужжатлар шартнома имзоланган вақтдан бошлаб 30 (ўттиз) банк куни мобайнида тақдим этилмаган тақдирда кредит ажратишни тўхтатиб туриши;
8.1.2. Кредитдан фойдаланишнинг бутун даври мобайнида доимий мониторингни амалга ошириш. Бунда банк мониторинг давомида ипотека кредити ва унинг бўйича фоизларнинг тўланиши, гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига амал қилиниши, ипотека предметининг ноқонуний бегоналаштирилишига йўл қўйилмаслиги юзасидан назоратни амалга оширади.
8.1.3. Мажбуриятларнинг бажарилмаслиги ҳоллари бошланган тақдирда Банк ўз ихтиёрига кўра қуйидаги ҳаракатлардан исталганини амалга ошириши мумкин:
ушбу шартнома бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк Қарз олувчига зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида Қарз олувчи билан келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида тўловлар жадвалини илова қилган ҳолда хабар бериши;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилиши, банкда мавжуд Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчининг) ҳар қандай ҳисобварақлардан (омонат, валюта омонати, банк карталаридаги) маблағларни акцептсиз тартибда ундириб олиш ва қарздорликни сўндиришга йўналтириш, улар талабларни қаноатлантириш учун етарли бўлмаганда - ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминотга қаратиш;
Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг мобил телефонига унинг кредит бўйича қарздорлиги тўғрисидаги хабарларни “SMS”ва бошқа электрон шаклда юбориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий-ахборот воситаларида жойлаштириш;
Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га қарздорлиги тўғрисидаги барча маълумотларни куннинг соат 8:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида юбориш;
уй-жойнинг кўринадиган жойига ва учинчи шахслар эркин танишиши мумкин бўлган бошқа жойларга ушбу уй-жой бўйича қарздорлик мавжудлиги ва сотувга қўйилаётганлиги (ундирув қаратилганлиги) тўғрисидаги эълон тахтачаларини жойлаштириш;
ушбу шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини қўшимча равишда таъминланишини талаб қилиш;
Қарз олувчидан (Биргаликда қарз олувчидан) ушбу шартномада белгиланган тартибда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни (оғзаки, ёзма ва электрон шаклда) талаб қилиш (қонун ҳужжатларида кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда кредитнинг ҳаммасини ёки унинг бир қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади);
ундирувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кредит бўйича таъминотга қаратиш;
ушбу шартномани унда белгиланган тартибда бекор қилиш (қонун ҳужжатларида бундай шартномани бекор қилишнинг бошқача тартиби белгиланган тақдирда ушбу шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади);
ушбу шартномага ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳар қандай ҳуқуқлардан фойдаланиш.
8.1.4. Ушбу шартнома бўйича талаб қилиш ҳуқуқини Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг розилигини олиб Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ўзгага беришни амалга ошириш.
8.1.5. Қарз олувчидан гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш бўйича зарур чораларни кўришни талаб қилиш.
8.1.6. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) кредитни қайтариш муддатларини бузганда, мазкур шартноманинг 4.2.-бандида белгиланган фоиз ставкасини тўловлар жадвали бўйича муддати ўтган қисмига нисбатан 1,5 мартага ошириб тўлашни талаб қилиш.
8.1.7. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан мазкур шартнома бўйича кредит тўловларини кетма-кет уч ой давомида тўламанган тақдирда, туман (шаҳар) ғазначилик бўлимига фоиз учун субсидия ажратишни тўхтатиш тўғрисида хабарнома юбориш.
8.1.8. Банк ўз ихтиёрига кўра Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)га нисбатан ушбу шартнома бўйича ўзи эга бўлган ҳуқуқлардан исталганини қўллаши ёхуд қўлламаслиги мумкин.
8.1.9. Банк томонидан ушбу ҳуқуқларнинг қўлланмаслиги ёхуд қисман қўлланиши ушбу ҳуқуқлардан воз кечишни англатмайди ва улар келгусида исталган вақтда қўлланиши мумкин.
8.1.10. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммаси Қарз олувчининг банкдаги тегишли ҳисобварағига келиб тушган санадан бошлаб ўттиз кун ичида узрли сабабларсиз фойдаланилмаган тақдирда, Банк субсидия маблағларини туман (шаҳар) ғазначилик бўлимининг тегишли ҳисобварағига қайтариши мумкин.
8.2. Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи)нинг ҳуқуқлари:
8.2.1. Банкда Молия вазирлигининг бўш мақсадли маблағлари мавжуд бўлган тақдирда ипотека кредитининг ушбу шартномада назарда тутилган ҳажмда, муддатларда ва шартларда берилишини талаб қилиш.
8.2.2. Олинган кредитни тўлиқ қайтариб ва унинг бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизларни тўлаб Банк билан ушбу шартномани муддатидан олдин бекор қилиш.
8.2.3. Мазкур шартномани имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиш учун ўзи билан олиб кетиш;
8.2.4. Ушбу шартнома тузилганидан кейин ва Қарз олувчининг топшириғига асосан тўлов амалга оширилгунга қадар бўлган даврда кредит олишдан бепул асосда воз кечиш (бунда, Қарз олувчи (Биргаликда қарз олувчи) томонидан қилинган ҳар қандай харажатлар Банк томонидан қайтарилмайди (қопланмайди));
8.2.5. Исталган вақтда шартномавий неустойкаларни тўламаган ҳолда ипотека кредитини муддатидан олдин сўндириш;
8.2.6. Ипотека кредитини қайтариш учун тўловларни амалга ошириш шакли, суғурта компаниясини мустақил равишда танлаш;
8.2.7. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида етказилган зарарларни қопланишини талаб қилиш.