Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Счётларнинг боғланиши
|
Дебет
|
Кредит
|
1
|
Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2810 - 2830
|
2
|
Чиқиб кетаётган ҳайвонларнинг таннархи
|
9110
|
1110, 1120
|
3
|
Сотилган ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотларнинг таннархи
|
9110
|
2110
|
4
|
Сотилган товарларнинг таннархи
|
9120
|
2910-2990
|
5
|
Асосий, ёрдамчи ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи хўжалик цехларининг бажарган ишлари ва кўрсатган хизматларининг таннархи
|
9130
|
2010, 2310, 2710
|
6
|
Ҳисобот даврининг охирида 9140 “Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш / харид қилиш” счётининг ёпилиши
|
9910
|
9140
|
7
|
Ҳисобот даври охирида 9150 “Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар” счётининг ёпилиши
|
9910
(9150)
|
9150
(9910)
|
8
|
Сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархини ҳисобга олувчи счётлар (9100)нинг ёпилиши
|
9910
|
9110, 9120, 9130
|
№ 9-Мавзу: Капитал, фондлар ва молиявий натижалар ҳисоби.
9.1. Молиявий натижалар кўрсаткичлари таркиби ва улар шаклланиш тартиби. Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар ҳисоби.
9.2. Давр харажатлари таркиби ва ҳисоби. Молиявий фаолиятдан даромадлар ва харажатлар ҳисоби. Фавқулодда фойда ва зарарлар ҳисоби.
9.3.Умумхўжалик фаолиятидан олинган молиявий натижалар ҳисоби. Солиқ тўлагунга қадар фойдани аниқлаш ва солиққа тортишни ҳисобда акс эттириш. Соф фойдани аниқлаш ва тақсимлаш ҳисоби.
Таянч иборалар: молиявий натижа, даромад, давр харажатлари, фойда ва зарарлар, солиққа тортиш, соф фойда, фойдани тақсимлаш, фавқулодда фойда
9.1. Молиявий натижалар кўрсаткичлари таркиби ва улар шаклланиш тартиби.
Молиявий натижалар – бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида тадбиркорлик фаолияти жараёнида ўзига қарашли маблаҒнинг ошиши ёки камайишидир. Бухгалтерия ҳисобида бундай фаолият натижаси ҳисобот давридаги барча фойдалар ва зарарларни ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
Молиявий натижаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг асосий вазифалари қуйидагилардир:
- молиявий натижаларнинг шаклланиши тўғриэканлигини ўрганиш;
- олинган фойда миқдорини ҳар ойда ҳамда йил бошидан ўз вақтида ва тўғри ҳисоб-китоб қилиш;
- молиявий натижалар билан боғлиқ операцияларни ва уларнинг тақсимланишини бухгалтерия ҳисоби счётларида ва тегишли регистрларда тўҒри акс эттириш.
Молиявий натижани аниқлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54 – сонли қарори билан «Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида олиб борилади.
Ушбу Низомнинг аҳамияти катта бўлиб, у солиққа тортиладиган фойда билан бухгалтерия счётида (баланс фойда) ҳосил бўладиган фойда фарқини аниқлаш имкониятини беради.
Харажатлар таркиби тўғрисидаги Низом бир томондан, хўжалик субъектларига ҳисобот даври ичидасодир бўлган харажатлар ва даромадлар тўғрисидаги аниқ маълумотларни олиш имкониятини берса, иккинчи томондан, солиқ қонунларига биноан солиқ органларига ҳисоботларни тузиб, топшириш имкониятини беради.
«Харажатлар таркиби тўғрисида»ги Низомда айтилганидек, ишлаб чиқариш – хўжалик фаолияти натижасида хўжалик субъекти томонидан даромад қуйидаги асосий бўлимлар бўйича акс этти-рилади:
- сотишдан олинган соф тушум;
- асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар (операцион даромадлар);
- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар;
- фавқулодда фойда.
Do'stlaringiz bilan baham: |