Асосий воситаларга амортизация ҳисоблашнинг тартиби ва усуллари.
Асосий воситалар бўйича амортизация суммаси қуйидаги усуллардан бирини қўллаш йўли билан ҳисобланиши мумкин:
Бир текисда (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усули- амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситалар объектининг бошланғич (қайта тиклаш) қийматидан унинг тугатиш қийматини айириш орқали ва мазкур обьектнинг фойдали хизмат муддатидан келиб чиқиб аниқланади:
Масалан: Компьютернинг бошланғич қиймати 1100000 сўм, унинг фойдаланиш муддати охиридаги қолдиқ (тугатувчи) қиймати 100000 сўм, фойдали хизмат муддати 5 йил, йиллик амортизация меьёри амортизацияланадиган қийматнинг 20%ни ёки 200000 сўм ((1100000-100000)/5=200000) сўмни ташкил этади.
Бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули) - асосий воситалар обьектининг ҳар бир конкрет йилдаги ишлаб чиқариш ҳажмига асосланади.
Камайиб борувчи қолдиқ усули (икки каррали амортизация меьёри) - амортизацияни ҳисоблаш даврида активнинг амортизацияланадиган қиймати камайиб боради.
Амортизация ажратмалари даври
|
Бошланғич (қайта тиклаш) қиймат
|
Амортизациянинг йиллик суммаси
|
Тўпланган амортизация
|
Баланс қиймати
|
1-йил охири
|
1 100 000
|
40% х 1100000= 440000
|
440 000
|
660 000
|
2-йил охири
|
1 100 000
|
40% х 660000= 264 000
|
704 000
|
396 000
|
3-йил охири
|
1 100000
|
40% х 396000=158 400
|
862 400
|
237 600
|
4-йил охири
|
1 100000
|
40% х 237600=95 040
|
957440
|
142 560
|
5-йил охири
|
1 100 000
|
(40%х 142560=57024 «назорат мақсадида") 1000000-57440= 42560
|
1000 000
|
100 000
|
Йиллар йиғиндиси усули (кумулятив усул) - амортизация ажратмалари тугашигача қолган тўлиқ йиллар рақами (сони)ни амортизация муддатини ташкил қилувчи йилларнинг тартиб рақами йиғиндисига бўлиш орқали аниқланади.
Амортизация ажратмалари даври
|
Амортизацня килинган киймат
|
Амортизациянинг йиллик суммаси
|
Тўпланган амортизация
|
1-йил охири
|
1000 000
|
(5/15x1000000)= 333333,3
|
333333,3
|
2-йил охири
|
1 000 000
|
(4/15x1000000)= 266666,7
|
600000,0
|
3-йил охири
|
1 000 000
|
(3/15x1000000)= 200000,0
|
800000,5
|
4-йил охири
|
1000 000
|
(2/15x1000000)= 133333,3
|
933333,3
|
5-йил охири
|
1000 000
|
(1/15x1000000)= 66666,7
|
1000000,0
|
3.4. Асосий воситаларни таъмирлаш харажатларини ҳисобга олиш тартиби.
Асосий воситалар обьектларини ишчи ҳолатда ушлаб туриш 2 усулда таьмирлаш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Жорий таьмир — асосий воситалар объектини ишчи ҳолатида ушлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таьмирлашдир.
Капитал таьмирлаш — базавий ва корпус деталлари ва узелларини таьмирлаш, барча эскирган конструкиияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш ишлари амалга ошириладиган таьмирлашдир.
Захира қилинган маблағлар суммаси ҳисобига амалга оширилган ҳақиқий харажат ва тўловлар
Дт 8910 - «Келгусилаги харажатлар ва тўловлар захиралари" счёти,
Кт 2010, 2310, 2510, 2710, 9400 счётлар.
У ёки бу захира бўйича суммаларни ташкил этилиши ва ундан фойдаланишнинг тўғрилиги сметалар, ҳисоб-китоблар ва шунга ўхшаганларнинг маьлумотлари билан вақти-вақтида солиштирилиб борилади ва зарур ҳолларда уларга тузатишлар киритилади.
Асосий воситаларни хўжаликдан чиқариш ҳисоби.
5-сон БҲМСнинг 50-бандига мувофиқ, чиқиб кетаётган асосий воситалар обьектининг қиймати балансдан ҳисобдан чиқарилади:
тугатишда;
сотганда;
текинга берилганда;
таьсис улуши сифатида устав капиталига берилганда;
узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича берилганда;
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
қатнашчилар таркибидан қатнашчининг чиқиши натижасида берилиши ҳолларида.
Асосий воситаларни тугатиш ҳисоби 9210 - «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши» транзит счётида ҳисобга олинади. Ушбу счётнинг:
Дебетида тугатилган объектларнинг дастлабки қиймати ва уларни тугатиш билан боғлиқ бўлган харажатлар;
Кредитида – эскириш суммаси, мулкни сотишдан олинган тушум, мулкларни ҳисобдан чиқаришдан олинган материал қийматликларнинг фойдаланса бўладиган баҳода баҳоланиб киримга олиниши.
9210 - счётининг дебет обороти билан кредит обороти орасидаги фарқи молиявий натижа ҳисобланиб, қолдиғи кредитида бўлса, фойдани, дебетида қолса-зарарни кўрсатади.
1. Аниқланган фойда қуйидаги проводка билан расмийлаштирилади:
Д-т 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
К-т 9310 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетишдан фойда»
2. Аниқланган зарар суммасига:
Д-т 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
К-т 9210 «Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»
Асосий воситаларни тугатишдан олинган фойда корхонанинг баланс фойдасига киритилиб белгиланган ставкада солиққа тортилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |