Кирим ва чиқим касса ордерларини қайд қилиш журнали
чап қисм
Кирим ҳужжатлари |
Сана
|
Рақам
|
Сумма
|
Эслатма
|
1
|
2
|
3
|
4
|
|
|
|
| Кирим бўйича жами |
ўнг қисм
Чиқим ҳужжатлари |
Сана
|
Рақам
|
Сумма
|
Эслатма
|
5
|
6
|
7
|
8
|
|
|
|
|
Чиқим бўйича жами
|
Касса кирим ордерини пул топшираётган шахслар қўлига бериш тақиқланади. Кирим ордери ижро этиш учун бевосита кассага топширилади, бу ерда кассир ордернинг тўғрирасмийлаштирилганлигини, бош бухгалтернинг имзоси борлиги ва ҳақиқийлигини текширади, пулни қабул қилади, кирим ордери ва квитанцияни имзолайди. Пул топширган шахсга кирим ордери квитанцияси берилади. Касса кирим ордери бўйича пуллар фақат ушбу ҳужжат тўлдирилган кунда қабул қилинади.
Банкдаги ҳисоб-китоб счёти ва бошқа счётлардан кассага нақд пул келиб тушганида ҳам касса кирим ордери тузилади ва унинг квитанцияси тўлдирилади. Квитанция ҳисоб-китоб счётидан пулларни ҳисобдан чиқариш учун банк муассасаси кўчирмасига қўшиб қўйилади.
Нақд пуллар кассадан касса чиқим ордерлари (КО-2 шакли) ёки касса чиқим ордерларининг ўрнини босадиган, махсус штамп билан босилган бошқа ҳужжатлар (тўлов қайдномалари, пул бериш учун ариза, счётлар ва ҳоказо) асосида берилади.
Пул беришга доир барча ҳужжатларни корхона раҳбари ва бош бухгалтер ёки улар ваколат берган шахслар имзолаши керак. Агар касса чиқим ордерига илова қилинган ҳужжатларда корхона раҳбарининг рухсат берувчи қайди бўлса, ордерда унинг имзоси бўлиши шарт эмас.
Касса чиқим ордери бухгалтерияда тузилади ва касса чиқим ордерларини қайд қилиш журналида қайд қилинади ва кассирга ижро этиш учун топширилади. Касса чиқим ордерларини пул олувчи шахс қўлига беришга рухсат этилмайди.
Кассир пулни бирор-бир шахсга бераётганида унинг шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат кўрсатишини талаб қилади, бу ҳужжатнинг номи ва рақами, ким томонидан ва қачон берилганлигини касса чиқим ордерига ёзиб қўяди ҳамда олувчининг тилхатини олади.
Бир неча шахс номига ёзилган битта тўлов ҳужжати бўйича пул олишда ҳам шахсни тасдиқлайдиган ҳужжат кўрсатилиши шарт.
Корхонанинг рўйхати таркибида бўлмаган шахсларга пул фақат касса чиқим ордери бўйича берилади. Кассадан пул фақат номи чиқим касса ордерида ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат (қайднома)да кўрсатилган шахсга берилади.
Агар пул ишончнома орқали олинадиган бўлса, бухгалтерия ордерда пул олиш ишониб топширилган шахснинг исми шарифини кўрсатади.
Агар пул қайднома бўйича берилса, пулни олганлиги ҳақида имзо чектиришдан олдин кассир «Ишончнома бўйича» деб ёзиб қўйиши лозим, тегишлича расмийлаштирилган ва тасдиқланган ишончнома кассирда қолади ва касса чиқим ордерига ёки қайдномага қўшиб қўйилади.
Иш ҳақи, вақтинчалик иш қобилиятини йўқотганлик нафақаси, пенсиялар ва мукофотлар кассир томонидан тўлов қайдномалари бўйича ҳар бир ходимга чиқим ордерларини тузиб ўтирмасдан берилади. Тўлов қайдноманинг титул (биринчи) варағига пул беришга рухсат бериш ҳақида ёзув қилинади, унинг тагига корхона раҳбари, бош бухгалтери ёки улар ваколат берган шахслар имзо чекади, пул бериш муддати ва сумма ёзувда кўрсатилади.
Қуйидагиқоидагариояқилиштавсияэтилади:
- кирим ва чиқим касса ордерларида уларни тузиш учун асос бўлган ҳамда илова қилинган ҳужжатлар кўрсатилади;
- кирим ва чиқим касса ордерларини ёхуд улар ўрнини босувчи ҳужжатларни пул топшираётган ёки олаётган шахслар қўлига бериш тақиқланади;
- касса ордерлари бўйича нақд пул фақат улар тузилган куни қабул қилиниши ва берилиши мумкин;
- кирим ва чиқим касса ордерларини ёки улар ўрнини босувчи ҳужжатларни олаётганда кассир қуйидагиларни текшириши шарт;
- ҳужжатларда бош бухгалтер имзоси, чиқим касса ордери ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатда эса хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки у ваколат берган шахснинг ижозат устхати борлиги ва ҳақиқийлиги;
Do'stlaringiz bilan baham: |