АТАКСИН
Цефотаксимдан иборат.
АТАКСИН – парентерал қўлланилиш учун мўлжалланган III авлод цефалоспоринлар гуруҳига мансуб бўлган ярим синтетик антибиотик ҳисобланади.
АТАКСИН
тўғри танлов
яхши
натижаларни
беради.
АТАКСИН ҚАЧОН ТАВСИЯ ҚИЛИНАДИ?
Цефотаксим препаратга сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган қуйидаги инфекцияларни даволашда қўлланилади:
• Нафас олиш йўлларининг инфекциялари;
• Сийдик-таносил йўлларининг инфекциялари;
• Септицемия, бактериемия;
• Интраабдоминал инфекциялар (шу жумладан, перитонит);
• Менингит (листериозлидан ташқари) ва марказий асаб тизимининг бошқа инфекциялари;
• Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари;
• Суяклар ва бўғимлар инфекциялари;
• Эндокардитларда қўлланилади.
Меъда-ичак йўлларидаги жарроҳлик операциялари, урологик ва акушер-гинекологик операциялардан кейинги инфекцияларнинг олдини олишда қўлланади.
Фармакологик хусусиятлари:
Фармакодинамикаси:
Парентерал қўллаш учун, III авлод цефалоспоринлар гуруҳининг яримсинтетик антибиотиги. Цефотаксим бактерицид таъсир кўрсатади. У– шунингдек кўпчилик -лактамазалар таъсирига чидамли. Одатда препаратга Aeromonas hydrophila; Bacillus subtilis; Bordetella pertussis; Borrelia burgdorferi; Moraxella (Branhamella) catarrhalis; Citrobacter diversus; Clostridium perfringens; Corynebacterium diptheriae; Escheriсhia coli; Enterobacter spp. (сезгирлик эпидемиология маълумотларига ва ҳар бир конкрет мамлакатдаги чидамлилик даражасига боғлиқ); Erysipelothrix insidiosa; Eubacterium, Haemophilus нинг, пенициллиназани ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари шунингдек, аmpi-R; Klebsiella pneumoniae; Klebsiella oxytoca; Methi-S-Staphylococcus шу жумладан пенициллиназа ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари; Morganella morganii; Neisseria gonorrhoeae шу жумладан пенициллиназани ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари; Neisseria meningitidis; Propionibacterium; Proteus mirabilis vulgaris; Providencia; Streptococcus pneumoniae; Salmonella; Seratia spp. (сезгирлик эпидемиология маълумотларига ва ҳар бир конкрет мамлакатдаги чидамлилик даражасига боғлиқ); Shigella, Streptococcus spp.; Veillonella; Yersinia (сезгирлик эпидемиология маълумотларига ва ҳар бир конкрет мамлакатдаги чидамлилик даражасига боғлиқ) сезгирдир.
Препаратга Acinetobacter baumanii; Bacteroides fragilis; Clostridium difficile; Enterococcus; Gram negative anaerobes; Listeria monocytogenes, Methi-R staphilococcus, Pseudomonas aeruginosa, cepacia, Stenotrophomonas maltophiliaлар чидамлидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |