3 та мактабгача таълим муассаларидаги 7 та иситиш қозонлари таъмирланиб, 49 та мактабгача таълим муассалардаги маънан эскирган 90 та иситиш қозонлари янги замонавий энерготежамкор қозонларга алмаштирилди.
Соғлиқни сақлаш муассасаларни мавсумга тайёрлаш мақсадида бюджетдан 4,05 млрд.сўм маблағлар ажратилиб 17 та қозонлар, 2,5 км иссиқлик, 0,9 км табиий газ, 1,4 км ичимлик сув тармоқлари мукаммал таъмирланди, 82 та қозонхоналар 97 та қозонлар, 6,8 км иссиқлик, 3,4 км табиий газ ва 6,5 км ичимлик суви тармоқлари жорий таъмирланди, 23 та маънан эскирган қозонлар янги замонавий энерготежамкор қозонларга алмаштирилди.
Бундан ташқари, мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида 555 та ижтимоий соҳа объектларига (мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, мактагача таълим муассасалари, касб-ҳунар таълим мауссасаларига) уларнинг мавсумий эҳтиёжидан келиб чиқиб 12 499 тонна кўмир махсулотлари тўлиқ ҳажмда етказиб берилди.
Шу билан бир қаторда ўрганиш натижарига кўра ижтимоий соҳа объектларининг 949,4 тонна кўмир махсулотларига бўлган қўшимча талабалари аниқланиб, аниқланган қўшимча талаблар асосида ҳалқ таълими муассасаларига 417,4 тонна, ҳамда мактабгача таълим муассасаларига 532 тонна жами кўмир махсулотлари тарқатилди.
Ҳурматли Президент,
Вилоятдаги кўп қаватли уй-жой фондини куз-қиш мавсумга тайёрлаш бўйича ҳам мавжуд 1963 та кўп қаватли уйларда ҳам аниқ тадбирлар амалга оширилди.
Жумладан, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкат хўжаликлари ҳамда тижорат банкларидан жалб қилинган кредит ҳисобидан ажратилган 6,0 млрд.сўм маблағлар эвазига 221 та кўп квартирали уйларни таъмирланди.
Мазкур 86 та кўп қаватли уйларнинг 9,6 минг кв.м том қисмини мукаммал ва жорий, 231 та кириш йўлаклари, 102 та электр тақсимловчи шитлар, 116 та кўп қаватли уйларнинг муҳандислик коммуникация тармоқлари, 89 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисмлари таъмирланиб, 22 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларига кодли темир эшиклар ўрнатилди.
Бундан ташқари, маҳаллий бюджетдан ажратилган 4,5 млрд.сўм маблағ ҳисобидан Бухоро шахридага 70 та кўп қаватли уйларнинг фасад қисми ҳамда 113 та кўп қаватли уйларнинг 51,3 минг кв.м. йўлаклари бетон қопламаси билан қопланди.
Куз-қиш мавсумида кўп қаватли уйлар ҳамда ижтимоий соҳа объектларини марказий иссиқлик энергияси билан таъминлаш мақсадида иссиқлик корхоналари тасарруфидаги 17,5 км иссиқлик тармоқлари, 9 та иссиқлик қозонлар ҳамда 6 та насос ускуналари мукаммал таъмирланди ҳамда 2 та марказий қозонхоналар, 7 та қозонлар, 8,3 км иссиқлик тармоқлари ва 36 дона насос ускуналарини жорий таъмирлаш ишлари ҳамда 15 км иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш ишлари амалга оширилди. Мазкур ишларга жами 6,5 млрд.сўм маблағлар йўналтирди.
Шунингдек, Республика бюджетида ажратилган 1,5 млрд.сўм маблағлар эвазига вилоят “Иссиқлик манбаи” ДУК тасаруфидаги РК-3 қозонхонаси ҳамда “Бухороэнергомарказ” АЖга қарашли қозонлар таъмирланди.
Мазкур таъмирлаш ишлари амалга оширилиши натижасида қозонларнинг барқарор ишлаши, ҳамда 155 та кўп қаватли уй-жойлардаги 7502 та хонадонларга ва 27 та ижтимоий соҳа объектларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сув етказиб берилиши яхшиланди.
Бундан ташқари қўшимча равишда иссиқлик корхоналари томонидан Бухоро шахридаги 8 та МФЙлар ҳудудидан ўтувчи 1,3 км иссиқлик тармоқларини таъмирлаш ишлари ҳамда 3,0 км қувурлар изоляция қилинди. Мазкур таъмирлаш ишларига 342,1 млн.сўм маблағ йўналтирилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |