АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСАБАЛАР ВА УСТОЗЛАР!
Сизларга қисқача ўз битирув малакавий ишимни тақдим этишга ижозат бергайсизлар.
Олий таълим муассаларида махсус фанларни ўқитишда замонавий янги педагогик технологияларни жорий этиш ва таълим самарадорлигини ошириш мақсадида амалда таълимнинг турли усул ва воситаларни қўллашни тадбиқ этиш учун аввало таълимнинг дидактик тамойиллари, таълим шакллари, ўқитиш воситалари ва ҳакозоларни инобатга олиш муҳим саналади. Жумладан, таълим шаклларидан тўғри фойдаланишни ташкил этишда уларни ўқув жараёнидан тутган ўрни ҳамда уларга қўйиладиган талабларга эътибор қаратиш лозим бўлади.
Махсус фанларни ўрганишда талабаларнинг ижодий фикрларини ривожлантиришга таъсир кўрсатиши, соҳага оид тушунчаларни чуқур тушуниши, назарий масалалар билан амалиётни боғлаш маҳоратини ҳосил қилишлари учун таълимда мавжуд фаол ва интерфаол усулларни қўллай олиш ўқитувчидан юқори маҳоратни талаб этади.
Хўш бизга маълум бўлган иборалар:
анъанавий усуллар
фаол усуллар
интерфаол усуллар
Бу усуллар ўқитувчидан нималарни талаб этади?
Таълим жараёнида қўлланилиб келаётган анъанавий усуллар бу таълимнинг пассив усуллари ҳисобланиб бунда ўқитиш жараёнининг диққат марказида фақатгина ўқитувчи ҳукмронлик қилади. Бунда объект ва субъект тушунчаси юзага келади. Яъни субъект маълумот узатувчи субъект эса узатилган маълумотни борлигича қабул қилувчи ҳисобланади.
Таълимнинг фаол усуллари қўлланилганда объект ва субъект тушунчалари ўзидан ўзи йўқолади, чунки бунда таълим жараёнининг муаммолари ҳамкорликда ечилади. Таълим жараёнининг диққат марказини талаба эгаллайди. Фаол усулларни қўллаганда икки тарафлама мулоқот, яъни ўқитувчи ва талаба баҳс мунозалар орқали таълимдаги муаммолар ўз ечимини топади.
И нтерфаол усулларни қўллаганда энди ҳамко рлик янада кенгаяди, бунда ўқитувчи- талаба- талаба ҳамкорлиги. Яъни бунда мавзуда келтирилган муаммолар ўқитувчи ва талаба ўртасидаги мулоқот ва талаба билан талаба баҳс мунозарасида натижасида ечилади.
Ўрганиш жараёнини иложи борича талабларга қаратиш учун ўрганиш предмети ўқувчилар эҳтиёжлари билан боғлиқ бўлиши керак. Талабани ўрганишда қизиқтириш учун ўзлаштириш бўйича натижалари тўғрисида хабардор қилиб борилса ва шахсий мақсадлар билан мослаштирилса, уларда қизиқиш ошиб боради. Талабанинг ўқув предмети билан фаол тарзда шуғулланиши юзага келганда ўқув жараёни самарали ривожланади, чунки талабада бирламчи ва иккиламчи мотивлар юзага келади. Талабанинг ўзлаштиришда эришган натижаларига мос мақтов ва тан олиш сўзларини айтиш унинг қизиқишини уйғотишда ижобий таъсирга эга. Бу ҳолат уларда ўз кучларига ишонишларини ва ўзларига қўйилган талаб даражаларини юксалтиради. Махсус фанларни ўқитиш жараёнида турли қийинчиликлар юзага келиши мумкин. Масалан, талабанинг дастлабки билимлари етарли эмаслиги, қизиқиши йўқлиги, муаммоларниечиш мураккаблиги ёки топшириқнинг қийинлиги бўлиши мумкин. Бу қийинчиликларни ўқув мақсадига қаратилган ёрдамчи ўқув усуллари орқали бартараф этиш мумкин.
Буларга қуйидагилар киради:
ўқув қийинчиликларини енгишга қаратилган ёрдамлар;
ечимини топишга қаратилган ёрдамлар;
ишлаш ва амалга оширишга қаратилган ёрдамлар;
такрорлаш ва машқлар қилишга қаратилган ёрдамлар;
ўзлаштирилган билимларни бери шва янги вазиятларда қўллашга қаратилган ёрдамлар.
Ўқув материалининг тузилмаси қанча яхши тузилган ҳамда у қанча қонуниятларни ўз ичига олган бўлса, билимлар шунча яхши эслаб қолинади.
Ўтказилган назарий ва амалий тадқиқотларга асосланибмахсус фанларни самарали ўрганиш бўйича қуйидаги хулосаларни бериш мумкин.
ўрганиш кичик қадамлар, яъни босқичма-босқич ўтказилиши керак ва ҳар доим дастлабки билимларга асосланилиши лозим;
бундан ташқари, ўрганиш рағбатлантирилиши керак, масалан, тан олиш билан муваффақиятли ўрганиш ва уни давом этишни рағбатлантириш керак (мақтов орқали);
ўқувчилар ўзларининг ўрганишдаги ютуқлари ҳақида хабардор бўлсалар, қизиқтириш кучайтирилади.
Ҳозирги кундаги энг долзарб масала ва вазифа таълим стандартларини ўқув жараёнига тадбиқ этишдан иборатдир. Таълим мазмунини ислоҳ қилиб, у жаҳон таълим сандартларига мувофиқлаштиришда илғор педагогик технологияларни жорий этишга алоҳида эътиюор берилган. Хусусан, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида “ўқув жараёнини илғор педагогик технологиялар билан таъминлаш” зарурлиги ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Агар бу вазифа амалга оширилмас экан, таълим – тарбия соҳасида сифат ва самарадорликка эришиш, ўқув жараёнини такомиллаштириш масалалари ҳал қилинмай қолади.
Янги педагогик технологияни ўқув жараёнига тадбиқ этиш учун унинг илмий – амалий механизмини яратиш зарур. Педагогик технология ҳозирда барча педагогик касблар ҳамда таълим – тарбия жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, назорат қилиш билан боғлиқ касбларнинг асосини ташкил қилади. Замонавий педагогик технологиялардан барча педагоглар хабардор бўлишлари зарур.
Замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим талаблардан бири ортиқча руҳий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий билимларни ўқувчиларга етказиб бериш, уларда маълум фаолият юзасидан кўникма ва малакаларни хосил қилиш, шунингдек, ўқувчилар фаолиятини назорат қилиш, улар томонидан эгалланган билим, кўникма ва малакалар даражасини бахолаш ўқитувчидан юксак педагогик маҳоратни ҳамда таълим жараёнига нисбатан янгича ёндашувни талаб этади.
Ҳозирги кунда таълим жараёнида интерфаол методлар, инновацион технологиялар, педагогик ва ахборот технологияларини ўқув жараёнида қўллашга бўлган қизиқиш, эътибор кундан-кунга кучайиб бормоқда. Бундай бўлишининг сабабаларидан бири, шу вақтгача анъанавий таълимда ўқувчи- талабларни фақат тайёр билимларни эгаллашга ўрганилган бўлса, замонавий технологиялар уларни эгаллаётган билимларини ўзлари қидириб топишларига, мустақил ўрганишларига, таҳлил қилишларига, хатто хулосаларни ҳам ўзлари келтириб чиқаришларига ўргатади. Ўқитувчи бу жараёнда шахсни ривожланиши, шаклланиши, билим олиши ва тарбияланишига шароит яратади ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини бажаради. Шунинг учун таълим муассасаларида замонавий ўқитиш методлари, интерфаол методлар, инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир.
Ҳар қандай технология таълимнинг янги мазмунини шакллантирувчи таълим тамойилларига асосланади ва таълим олувчи шахсини тарбиялаш, унда меҳнат ва муайян йўналишларда касбий кўникмаларни ҳосил қилишга йўналтиради. Таълим жараёнининг фаол субъектилари ўқитувчи ва ўқувчилар бўлиб, уларнинг ҳамкорликдаги фаолиятлари муайян мавзу (ёки фанлар асослари) бўйича кам куч ва вақт сарфланган ҳолда назарий ва амалий билимларни чуқур ўзлаштириш имконини берувчи жараённинг умумий моҳиятини тавсифлайди.
Ўқитувчининг фаол, самарали фаолият кўрсатишига йўналтирилган таълим жараёнининг методик ишланмасидан фарқли равишда, таълимнинг педагогик технологияси таълим олувчиларга қаратилади, шунингдек, уларнинг шахсий ва ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалларини ўзлаштиришга шароит яратади. Педагогик технологиянинг етакчи муаммоси талаба шахсини ривожлантириш орқали таълим мақсадига эришишни таъминлашдан иборатдир.
Педагогик технология турини танлаш дарс ва машғулотда қайси даражадаги билим ва кўникмаларни ўзлаштиришни назарда тутилганига боғлиқдир.
Таълим-тарбия жараёни бутун машғулот давомида ўқувчиларнинг фаоллиги ва қизиқувчанлигини мунтазам равишда ривожлантириб бориш мақсадини кўзда тутади, ўқув омилларини яратишга асосланган педагогик технология талабаларни ўқув ёки ўқув ишлаб чиқариш фаолиятига тезкор жалб қилиш имконини беради. Акс ҳолда, заиф, етарли даражада тушунарли бўлмаган ёки аниқ натижани кўзламаган топшириқлар машғулотнинг самарасиз якунланишига олиб келади.
Педагогик технологиянинг мақсади аниқ масалалар қўйиш орқали ўқувчини ўйлашга, мустақил фикрлашга одатлантиришга қаратилгандир.
У. Нишоналиев ва Ў. Толиповлар ҳақли суръатда қайд этишганидек, педагогик технологиянинг моҳияти дидактиқ мақсад, талаб этилган ўзлаштириш даражасига эришиш ва уни тадбиқ этишни ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини олдиндан лойиҳалаштиришда намоён бўлади.
Ўқитувчининг фаоллигига йўналтирилган, дарснинг методик ишланмасидан фарқли ўлароқ, таълимнинг педагогик технологияси таълим олувчиларга йўналтирилган бўлиб, уларларнинг шахсий ҳамда ўқитувчи билан биргаликдаги фаолиятини ҳисобга олган ҳолда ўқув материалларини ўзлаштиришга қаратилади.
Б. Зиёмуҳаммадов педагогик технологияга таъриф беришни технология сўзини изоҳлашдан бошлайди. Технология деганда субъект томонидан объектга кўрсатилган таъсир натижасида субъектда сифат ўзгаришига олиб келувчи жараён тушунилади. Технология хар доим зарурий воситалар ва шароитлардан фойдаланиб, объектга йўналтирилган мақсадли амалларни муайян кетма-кетлдикда бажаришни кўзда тутади.
Ушбу тушунчаларни ўқув жараёнига кўчирадиган бўлсак, ўқитувчининг ўқитиш воситалари ёрдамида ўқувчи ларга муайян шароитларда кўрсатилган тартибли таъсири натижасида уларда жамият учун зарур бўлган ва олдиндан белгиланган ижтимоий сифатларнни интенсив тарзда шакллантирувчи ижтимоий ходиса, деб таърифлаш мумкин ва буни педагогик технология деса бўлади.
Н.Н. Азизхўжаева педагогик технология қуйидагича таъриф беради. Педагогик технология педагогнинг талабаларга таъсир қилиши ташкил этиш бўйича касбий аҳамиятга молик малакалар тизимини аниқлаб беради, педагогик фаолиятнинг технологиклигини англаш усулларини таклиф этади.
Педагогик технология талабаларнинг тайёргарлик даражасига, уларнинг ахборотлар билан танишганлик ва амалий тайёргарлигига мосланган бўлиши лозим.
Педагогик технологияларнинг хусусиятларига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
муаммоли таълим бериш технологияси;
ўйин технологиялари;
танқидий фикрлашни ўстирувчи фаол методлар;
ҳамкорлик педагогикаси;
ўқитишни жадаллаштириш технологияси;
ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил этиш асосида қурилган педагогик технологиялар;
ўқитишни табақалаштириш;
ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси;
дастурлаштирилган таълим технологияси ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |