Инверторлар ҳар хил қувватда бўлиб уларнинг тури қўллаш ҳолатига қараб танланади. Кичик автоном тизимларда кам қувватли инверторлар (100-1000Вт) телевизор, радио, лампочкалар ва бошқа жиҳозларни таъминлаш учун фойдаланилади. Бу инверторларда кириш кучланиши 12 В ёки 24 В чиқиш кучланиши эса 220 В бўлади. Катта қувватли инверторларда кириш кучланиши 24 В, 48 В ёки 96 В ёки юқори бўлиши мумкин. Арзон иинверторлар генерация вақтида энергияни босқичли ёки тўғри тўртбурчакли шаклда ёки умумий ном билан квазисинусоидал ёки модификациялашган синусоида сигнал шаклида ўзгартиради. Кучланишнинг бундай шакли ҳар доим ҳам ҳамма жиҳозларга тўғри келмайди. Соф синусоидал инверторлар тармоқдаги каби сифатли ток каби исталган юкламани муаммосиз таъминлай олади.

Замонавий инверторлар функцияси
Ўлчаш. Инвертор дисплейида кучланиш, ток, частота ва қувват тасвирланади.
Генераторни автоматик қўшиш имконияти. Инверторда АБ кучланишга боғлиқ равишда резерв генераторни тўхтатиш ёки автоматик қўшиш учун қўшимча релье мавжуд. Бу функция кўпчилик ҳолларда инверторга алоҳида блок кўринишида бириктирилади. Замонавий инверторлар тармоқдан АБ аниқ вақтда зарядлай олиш мумкин, генераторни қўшиш кундузи бажарилиши мақсадга мувофиқ (шовқин туфайли).
Тармоқ билан параллел ишлай олиши. Тармоқ инверторлари тўғридан тўғри қуёш батареясидан энергияни АБ сиз тармоққа ўзгартириб йуналтиради. Бу анчагина тизимнинг таннархини камайтиради, яъни электр энергиясини арзонлаштиради.
Ўрнатилган заряд қурилмаси. Бундай инверторлар генератордан ёки тармоқдан фойдаланиб АБ ни зарядлаши мумкин. Бир вақда улар энергияни бевосита истеъмолчиларга ҳам узатиши мумкин.
Параллел улаш. Баъзи инверторлар қувватни ошириш учун параллел уланиши ҳам мумкин.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ И. КАРИМОВ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ “Альтернатив энергия манбалари” кафедраси Ўқитувчи: С.Қ. Шоғўчқоров Тошкент 2022
4-МАЪРУЗА: АККУМУЛЯЦИЯ ТИЗИМИНИ ЗАРЯД-РАЗРЯД ЖАРАЁНИНИ БОШҚАРУВЧИ КОНТРОЛЛЕРЛАР. УЛАРНИНГ ТУРЛАРИ, ФАРҚЛАНИШИ.