Кубравийа тариқати. Бу тариқатнинг асосчиси – шайх Нажмиддин Кубро ал-Хивақий (ваф. 1221 й.) бўлиб, тасаввуф тарихидаги энг ёрқин сиймолардан биридир. Хивада туғилган. Ёшлигида диний илмларни эгаллаган. Айниқса, ҳадис илмида тенги йўқ эди. Турли ўлкаларни кезган. Мисрда шайх Рузбиҳон ал-Мисрий билан танишиб, унга мурид бўлган. Қаттиқ риёзатлар натижасида муршидининг таважжуҳига эришиб, унинг қизига уйланган. Бундан кейин у Аммор Ёсирга мурид бўлган, унинг тавсияси билан эса Исмоил Касрий даргоҳига кирган ва у ердан «хирқаи табаррук» кийган. Яна Мисрга – шайхининг ёнига қайтган Кубро шайхи томонидан ўз ватани Хоразмга иршод вазифаси билан жўнатилади. Кубро Хоразмга кўчиб бориб, кубравийа-заҳабийа тариқатига асос солган. - Кубравийа тариқати. Бу тариқатнинг асосчиси – шайх Нажмиддин Кубро ал-Хивақий (ваф. 1221 й.) бўлиб, тасаввуф тарихидаги энг ёрқин сиймолардан биридир. Хивада туғилган. Ёшлигида диний илмларни эгаллаган. Айниқса, ҳадис илмида тенги йўқ эди. Турли ўлкаларни кезган. Мисрда шайх Рузбиҳон ал-Мисрий билан танишиб, унга мурид бўлган. Қаттиқ риёзатлар натижасида муршидининг таважжуҳига эришиб, унинг қизига уйланган. Бундан кейин у Аммор Ёсирга мурид бўлган, унинг тавсияси билан эса Исмоил Касрий даргоҳига кирган ва у ердан «хирқаи табаррук» кийган. Яна Мисрга – шайхининг ёнига қайтган Кубро шайхи томонидан ўз ватани Хоразмга иршод вазифаси билан жўнатилади. Кубро Хоразмга кўчиб бориб, кубравийа-заҳабийа тариқатига асос солган.
Ёзган асарлари орасида энг машҳури «Усули ашара» рисоласи бўлиб, бу асар барча тариқатларга ўз таъсирини кўрсатган. Исмоил Хаққий Бурсавий томонидан шарҳ этилган. «Фавоиҳул жамол» асари эса тасаввуф руҳшунослиги мавзусидадир. Кубронинг асарлари Эрон, Кичик Осиё ва Ҳиндистондаги тариқат муҳитларига кучли таъсир қилган. Чунончи, бу тариқат нақшбандийа ва мавлавийа тариқатларига ҳам таъсир кўрсатган. - Ёзган асарлари орасида энг машҳури «Усули ашара» рисоласи бўлиб, бу асар барча тариқатларга ўз таъсирини кўрсатган. Исмоил Хаққий Бурсавий томонидан шарҳ этилган. «Фавоиҳул жамол» асари эса тасаввуф руҳшунослиги мавзусидадир. Кубронинг асарлари Эрон, Кичик Осиё ва Ҳиндистондаги тариқат муҳитларига кучли таъсир қилган. Чунончи, бу тариқат нақшбандийа ва мавлавийа тариқатларига ҳам таъсир кўрсатган.
- Фаридиддин Атторнинг устози – шайх Нажмуддин ал-Бағдодий билан «Мирсод ал-ибод» асари муаллифи машҳур Нажмуддин Дойа Кубро шогирдлари жумласидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |