111
ташвишга солмоқда.
Ғарбий Европадаги иқтисодий интеграция фақат ЕИ ҳудуди билан чекланиб қолмайди:
60-йиллар бошидан бошлаб Европа эркин савдо уюшмаси мавжуддир. Европа эркин савдо
уюшмаси ЕИдан фарқ қилган ҳолда, миллий манфаатлардан устун турувчи функцияларга ва
давлатлараро мувофиқлаштирувчи институтларга эга эмас. Европа эркин савдо уюшмаси
(ЕЭСУ) иқтисодий ҳамкорликни асосий максад қилиб қўяди. У биринчи навбатда савдонинг
эркинлашишига ва божхона тўсиқлари бартараф этилишига кўмаклашди. ЕЭСУ аъзолари
бўлган мамлакатлар (80-йилларда улар еттита, 90-йиллар ўртасида тўртта — Норвегия,
Исландия, Лихтенштейн, Швейцария эди) учинчи мамлакатлар билан у ёки бу савдо-
иқтисодий битимларга ихтиёрий қўшиладилар, ЕЭСУ қатнашчиларидан хар бири ушбу
мамлакатларга нисбатан исталган божхона тарифларини белгилашга хақлидир. ЕЭСУ
аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасидаги савдода эркин божсиз савдо айланмаси режими
факат саноат товарларига нисбатан амал қилади, чунки ЕЭСУ конвенциясининг амал қилиши
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига жорий этилмайди.
1972 йилда ЕЭСУга кирувчи ҳар бир давлат ЕИХ/ЕИ битим имзолади. Унга мувофиқ
саноат товарларига бож ва микдорий чеклашлар аста-секин пасайтирилди. Ушбу мамла-
катлар ўртасидаги божсиз савдо товарнинг келиб чиқишига боғлиқ равишда ишлаб чиқилган
мураккаб қоидалар тизимига асосланади. Ягона божхона тарифи мавжуд эмаслиги туфайли
ЕЭСУ ичида эркин божсиз савдо фақат аъзо мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарлар учун
мавжуддир.
1994 йилда ЕЭСУ ва ЕИ ягона иқтисодий макон (ЯИМ) ташкил этиш туғрисидаги
битимни имзолади. Унга Ғарбий Европа мамлакатларидан факат Швейцария кирмади.
Битимнинг асос бўлувчи принципи капиталлар, товарлар, хизматлар ва жисмоний
шахсларнинг эркин харакат қилишидир.
Таъкидлаш зарурки, ягона иқтисодий макон божхона иттифоқи ҳисобланмайди. ЕИ ва
ЕЭСУ тузилмаси доирасида унга кирувчи давлатлар на ягона савдо сиёсатига ва на учинчи
мамлакатларга нисбатан умумий божхона тарифларига эга. ЯИМга битим қатнашчилари
бўлган давлатлар вазирларидан иборат Кенгаш қилади.
ЕЭСУ унга кирувчи давлатлар ривожланганлигининг юқори даражасига ва ўзаро
иқтисодий алоқаларга қарамай, тўлақонли интеграциявий гурухга айланмади. Амалда у ЕИХ
ва ЕИнинг янги аъзолари учун ўзига хос "тайёргарлик синфи" бўлди.
Шундай килиб, интеграция жараёни энг бошидаёқ. аъзо мамлакатларнинг мувофиқлашган
сиёсатига рўбару келди.
Европа иқтисодий ҳамжамияти қабул қилган мақсадларни рўёбга чиқариш жараёнида:
1)
Саноат интеграциясининг жадаллашуви таъминланди;
2)
қишлок, хўжалик жамғармаси фаолияти орқали биргаликда хомийлик ўрнатиш, тўлов
йиғимларини жорий этиш шаклида агар интеграцияни жадаллаштиришга харакат қилинди;
3)
Европа валюта тизими юзага келди.
Ана шу чора-тадбирларнинг барчаси иқтисодий интеграциянинг кенг томир ёйишига,
Европа иқтисодий ҳамжамияти таъсир доирасининг кенгайишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: