Асосий педагогик тушунчалар лу/ати



Download 164 Kb.
bet11/19
Sana25.02.2022
Hajmi164 Kb.
#305891
TuriАвтореферат
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
DiDAKTik atamalar(1)

Модернизация - объектни такомиллаштириш, яхшилаш, янгилаш; уни янги талаблар, меъёрлар, техник шарт-шароит ва сифат кўрсатгичларига мослаштириш.
Модуль – 1) аниқ фанлар соҳасида муайян қийматларни ўлчаш учун қўлланиладиган коэффицент (ўлчов бирлиги); 2) ...
Назорат (таълим жараёнида)– таълим олувчининг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, ўлчаш ва баҳолаш жараёни.


Нафосат диди - шахснинг буюм ёки ҳодисага нисбатан муносабат билдириш тури, объектив нафосат ўлчови.


Нафосат маданияти - гўзалликни ҳис этиш, ундан завқланиш, мавжуд гўзалликларни асраш ва бойитиш йўлида ўзлаштирилган билим ҳамда амалга ошириладиган нафосат фаолиятини ташкил этиш даражасининг сифат кўрсаткичи.


Нафосат онги - гўзаллик, гўзалликни ҳис этиш, унинг моҳиятини англаш, нафосат ҳис-туйғуси, нафосат диди каби тушунчаларнинг онгда акс этиши.


Нафосат тарбияси (эстетик тарбия- лотинча «estezio» гўзалликни ҳис қиламан) - ўқувчиларни воқелик, табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари ва турмуш гўзалликларини англаш, идрок этиш ва тўғри тушунишга ўргатиш, уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат уйғотиш, улар томонидан гўзалликни яратиш қобилиятларини тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён; ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисми.


Оила – кишиларнинг никоҳ ёки қон-қариндошлик ришталари, умумий турмуш тарзи, ахлоқий масъулият ҳамда ўзаро ёрдамга асосланувчи кичик гуруҳи.


Оилавий муносабатлар – ота-оналар (ёки боланинг камолоти учун масъул бўлган шахслар) ҳамда фарзандлар ўртасида турли йўналишларда ташкил этилувчи муносабатлар.


Оила тарбияси – ота-оналар (ёки бола камолоти учун масъул шахслар) томонидан ташкил этилувчи ҳамда фарзандларни ҳар томонлама етук, соғлом этиб тарбиялашга йўналтирилган педагогик жараён.


Олигофрения (юнонча «olygos» – кам, «phren» - ақл) - бу натал (туғилиш пайти) ёки постнатал (ҳаётий ривожланишнинг эрта босқичи) даврларда марказий нерв тизимининг зарарланиши натижасида юзага келадиган ақлий ёки психик ривожланмаслик.


Олий таълим - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими негизига асосланиб, икки босқич (бакалаврият ҳамда магистратура)да ташкил этиладиган ҳамда мутахассисликлар йўналишлари бўйича халқ хўжалигининг турли соҳаларига олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаб берувчи таълим босқичи.



Download 164 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish