Асосий касалликнинг баёии


Оддий пўрсилдоқ - Pemphigus vulgaris



Download 1,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/124
Sana25.02.2022
Hajmi1,18 Mb.
#308561
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   124
Bog'liq
teri va tanosil kasalliklari

1. Оддий пўрсилдоқ - Pemphigus vulgaris
пуфакли яраларнинг бошқа турларидан 
ўзининг хавфли кечиши билан фарқ қилади. Пўрсилдоқлар ичида энг кўп (75% ҳолларда) 
учрайди. Касалликнинг дастлабки белгилари оғиз бўшлиғидан бошланади, бунда оғиз 
шиллиқ пардасида турли шаклдаги ва ҳажмдаги пуфаклар кузатилади. Пуфак пардасининг 
йиртилиши натижасида ҳосил бўладиган эрозиялар бир-бири билан қўшилиб нотўғри шакл-
даги яллиғланиш ўчоқлари шаклланишига олиб келади. Эрозияли ўчоқлар оғриқ билан 
кечиб, оғриқ аста-секин зўраяди. Пайдо бўлган эрозиялар секин битади, яъни 
эпителийланиш жараѐни суст боради. Болаларда одатдаги пўрсилдоқ кўпинча оғиз бўшлиги, 
томоқ ва жинсий аъзолар шиллиқ пардаси, шунингдек тана терисининг зарарланиши билан 
кечади. 
Пўрсилдоқнинг енгил ва оғир турлари фарқ қилинади. Касалликнинг енгил турида 
эрозия ўчоқлари қисқа муддат ичида битади, даво чоралари сезиларли даражада наф беради. 
Айниқса, глюкокортикоидлар билан даволаш янги пўрсилдоқларнинг пайдо бўлишини 
дарҳол тўхтатади. Пуфакли яранинг оғир тури болаларда кам учрайди. Бунда болаларнинг 
гавда оғирлиги камайиб, тез ориқлайди, аксарият ҳолларда иккиламчи йирингли инфекция 


билан асоратланади. Бемор боланинг умумий ҳарорати жуда юқори бўлиб, тошмаларнинг 
ҳар гал пайдо бўлиши безгак хуружи билан кечади. Юрак, буйрак ва ўпка каби муҳим 
аъзоларда чуқур асоратлар қолдиради. Қонда ЭЧТ нинг ошиши, эозинофилия, натрий ва 
хлоридлар миқдорининг юқори бўлиши кузатилади. Оқсиллар миқдори, айниқса 
гаммаглобулин ва иммуноглобулинлар камаяди. Эпидермис ҳужайралараро моддасига 
қарши пайдо бўладиган антитаналар миқдорининг кўпайиши акантолиз жараѐнини 
чуқурлаштиради. Бу ҳол Никольский ва Асбо-Ганзен симптомларининг осонлик билан 
пайдо бўлишига сабаб бўлади. 
2.
 
Ўсувчи (шохланувчи) пўрсилдоқ
- Pemphigus vegetans нинг бошланиш даврида 
пайдо бўладиган пуфаклар одатдаги пўрсилдоқни эслатади. Бу даврда пуфаклар терининг 
соғлом соҳаларида пайдо бўлиб, қисқа вақт ичида ѐрилади, ҳосил бўладиган эрозия ўчоқлари 
кулранг парда билан қопланади. Ана шу эрозиялар юзасида сўрғичсимон ўсимталар 
ривожланади. Ўсувчи пўрсилдоқ кўпинча катта бурмалар (қўлтиқ ости, чов, кўкрак 
безларининг остида) соҳасидаги терида кузатилади. Мазкур бурмалар териси кўп терлаши ва 
ишқаланиши сабабли шохланиш (куртакланиш) жараѐни қисқа давр ичида терининг маълум 
соҳаларини эгаллайди. Оғриқ, ачишиш ва қичишиш каби нохуш сезгиларни келтириб 
чиқаради. Касалликнинг қўзиган даврида Никольский белгиси мусбат, енгил даврида эса 
акантолиз клиник белгилар билан кечмаслиги мумкин. 

Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish