Клиникаси.
ИТВ касаллигининг ўзига хос аниқ специфик белгилари йўқ. Касаллик
кўпинча босқичма-босқич ўтади. Бунда касалликнинг қўзиш ва сусайиш даврлари навбатма-
навбат алмашиб, беморнинг аҳволи оғирлашиб боради. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилотининг таклифига биноан касалликнинг 5 босқичини тафовут этиш қабул қилинган.
1-босқичи. Дастлабки босқич - бу босқичда юқумли мононуклеознинг белгилари намоѐн
бўлади. Ўрта ҳисобда 3-14 кун давом этиб, сўнгра барча белгилар йўқолиб кетади. Терида
асосан оч пушти рангли доғлар кузатилади. Улар айлана ва овал шаклида, катталиги
тариқдек келади.
2-босқичи. Белгисиз босқич - бунда касалликка хос бирор белги кузатилмайди. Бу босқич
фақат лаборатория усули билан аниқланади. Мазкур босқич 5 ойдан 5-6 йилгача давом
этиши мумкин.
3-босқичи. Тарқалган лимфаденопатия босқичи - бунда бир неча лимфа тугунларининг
катталашиши кузатилади. Агар камида икки гуруҳ лимфа тугунларининг катталашиши
кузатилса, бу симптом ОИТСга алоқадор деб ҳисобланади. Бунда катталашган лимфа
тугунлари белнинг юқори соҳасида жойлашган бўлиши лозим.
4-босқичи. ОИТСга алоқадор белгилар йиғиндиси. Ҳолсизлик, терлаш, қалтираш, йўтал,
мушак ва бўғимларнинг оғриши, ориқлаб кетиш, ич кетиши, турли-туман инфекцион
касалликлар, ўсмалар ва ички аъзоларда кузатиладиган ўзгаришлар йиғиндиси бемор
аҳволини оғирлаштиради. Тери ва шиллиқ қаватларда турли-туман: доғча, тугунча, тугун,
қаварчиқ ва ҳоказолар кузатилади. У ѐки бу турдаги дерматозлар (экзема, эшакем),
кандидоз, оддий учуқ, камарсимон учуқ, шунга ўхшаган бошқа дерматозлар шаклланади.
5-босқичи. Орттирилган иммунитет танқислиги босқичи - бунда барча иммунологик
кўрсаткичлар кескин пасайиб кетади. Бу даврдан аввал пайдо бўлган симптомлар зўрайиб,
беморни ҳолдан тойдиради. ОИТС босқичида унинг 4 тури фарқланади:
а) ўпка тури; б) неврологик тур; в) ошқозон-ичак тури; г) иситма билан ўтадиган тури;
ОИТСда кузатиладиган турли симптомлар бирор турдаги белгиларнинг ривожланиши,
шунингдек бир вақтнинг ўзида бир неча турдаги ўзгаришларнинг ―чуқурлашиши‖ ҳаѐтий
муҳим аъзоларнинг ишдан чиқишига олиб келади. Организм иммунологик қобилиятининг
кескин пасайиши, жумладан, Т-лимфоцитлар сонининг 1000 - 100 тагача тушиши уни
ривожланаѐтган турли хил патологик жараѐнларга қарши кураша олмайдиган қилиб қўяди.
Бу ҳол беморларнинг ўлимига олиб келади. Бошқача қилиб айтганда, ОИТС босқичи ВИЧ
(ИТВ) касаллигининг охирги босқичи бўлиб, бу бемор тақдирини ҳал қилади. Тери ва
шиллиқ қаватларидаги юқорида санаб ўтилган ўзгаришлар зўрайиб, бемор терисига ўзига
хос тус беради. Айниқса Капоши саркомаси ва бошқа ўсмаларнинг ѐмон сифатли (хавфли)
кечиши метастазлар сонининг ошишига олиб келади.
Касалликнинг аниқ табиатини аниқлашда уларни тери ва юқумли касалликлардан
фарқлашда лаборатория текширув усуллари ѐрдам беради. Иммунологик анализлардан
лимфоцитлар турларини санаш ва таққослаш усули ғоят амалий аҳамиятга эга. Бунда
ѐрдамчи лимфоцитлар - хелперлар сони камайиб кетади, бироқ лимфоцитларнинг умумий
сони камаймаган бўлиши мумкин. Лимфоцитлар умумий сонининг камайиши
(лимфоцитопения) касалликнинг кейинги даврларида кузатилади. Бунда лимфоцитларнинг
1 мл қондаги сони 500 тагача тушиши мумкин (соғлом кишиларда 1200-1700 дона).
Маълумки, нормада хелперларнинг супрессорларга нисбати - 1,5:1,8 га тенгдир, ВИЧ
касаллигида бу рақам 1 дан пастга тушиб кетади. Соғлом гетеросексуалистларда Тх/Тс-
1,75, соғлом гомосексуалистларда эса Тх/Тс-1,2 (Sthе1 еt а1., 1982).
Сурункали ҳар хил тери касалликлари (гуш, гулафшон, қичима, эшакем ва ҳоказолар)
бўлган беморлар ВИЧ касаллигига чалинса, уларнинг эски тери касалликлари қўзийди.
Бунинг устига-устак янги шаклланган тошмалар диагностикани мураккаблаштиради. Бироқ
касаллик тарихини мукаммал ўрганиш, ОИТС га тегишли белгиларни топиш ва диагностика
мақсадларида фойдаланиш, шунингдек иммунобиологик ва вирусологик лаборатория
текширувларини ўтказиш касалликнинг аниқ табиатини аниқлашга ѐрдам беради.
Оммавий текширувларда кенг қўлланиладиган ИФА усули - иммунофермент анализ деб
аталади. Мазкур усул анча сезувчан бўлиб, ҳатто 1 мл қон таркибида бир молекула қарши
танача бўлган тақдирда ҳам унинг борлигини сезади. Бироқ, иммунофермент усули ОИТС га
чалинган беморларнинг 82% ида ижобий, 16% ида эса тахминий натижалар беради ва 2% ида
ВИЧ касаллиги борлигини аниқлай олмайди (манфий натижалар беради). Иммунофермент
усулидан афзалроғи иммуноблотинг усули дейилади. Иммуноблотинг усули ИФА мусбат
натижалар берган шахсларгагина қўйилади, чунки уни оммавий текширувларда қўллаш
қимматга тушади.
Ретровирусларга нисбатан ҳосил бўладиган қарши таначалар касаллик юққандан сўнг 6-8
ҳафта ўтгач қонда пайдо бўлади. Шунингдек, ВИЧ га қарши таначаларнинг ҳосил бўлиши 3-
6 ойгача чўзилиши мумкин. Шу сабабли текширилаѐтган шахсда ИФА усули манфий
натижалар берса, касаллик юқмаган деган хулосага келиш хато ҳисобланади, яъни бу ҳолда
қарши таначалар етарли миқдорда ҳосил бўлиб улгурмаган бўлиши мумкин. Шу-нинг учун
ИФА усулини 2 марта қўллаш лозим. Ҳозирги пайтда фаол иш олиб бораѐтган барча ОИТС
лабораториялари аҳоли орасида ВИЧ касаллигини аниқлаш мақсадида ИФА усулини кенг
қўлламоқда. Айниқса, захмга дучор бўлган ҳомиладор аѐллар, қон берувчи донорлар,
гиѐҳвандлар, силга учраган беморлар, таносил касаллигига дучор бўлганлар ва алоҳида
ижтимоий табақага кирувчи шахслар ВИЧ касаллигига синчковлик билан тек-ширилиши
лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус кўрсатмасига мувофиқ, юқорида санаб
ўтилган шахслар В гепатитини қўзғатувчи вирусга (НВSA
g
) ҳам текширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |