қин ғумбази каби аъзоларидан суртма тайѐрлаѐтганда ҳар бир аъзога алоҳ ида асбоб
қўллаш талаб этилади. Акс ҳолда диагностик хатога йўл қўйилиши мумкин. Масалан,
уретрада гонококклардан ифлосланган асбоб билан цервикал йўлдан
суртма олиш
бачадон буйни суртмасида гонококкларнинг топилишига сабаб бўлиши мумкин.
Бундан
ташқари,
текширилаѐтган
суртмалар
таркибида
бошқа
касаллик
қўзғатувчилари (трихомонадалар, ачитқи замбуруғлари ва бошқалар) ҳам бўлиши
мумкинлигини назарда тутиш лозим. Гонококклар барча анилин бўѐқлари билан
бўялади. Грамм усулининг муҳим фарқловчи-диагностик аҳамияти шундаки, у
сўртмаларни ана шу усулда бўялиши тақозо этади. Бунда улар Грам манфий бўялади.
Суртмалар микроскопнинг 7x90 катталигида кўздан кечирилади. Бунда кўриш
майдонида кузатилаѐтган лейкоцитлар, гонококкларнинг
лейкоцитлар ичида
жойлашганлиги, катталиги бир хил кофе доначалари ѐки ловиясимон жуфт
коккларнинг мавжудлиги уларни бошқа диплококклардан фарқ қилишда ѐрдам
беради.
4-илова
ВЕНЕРОЛОГИЯДАН МАСАЛАЛАР
1- масала.
Болалар поликлиникасининг жарроҳига ўнг чов соҳасида «шиш» пайдо бўлганлиги
сабабли, 14 ѐшли ўспирин мурожаат этди. Беморни текширган врач чов соҳасида ўнг
томонда бир неча лимфа тугунларининг катталашганини аниқлади. Тугунларнинг
кичиги нўхатдек, каттаси мусичанинг тухумидек келарди. Улар қаттиқ, ҳаракатчан,
босиб кўрилганда оғримас эди. Мазкур лимфаденитни даволаш мақсадида жарроҳ
беморни физиотерапия бўлимига юборди (иссиқлик муолажалирини ўтказиш учун).
Жарроҳнинг хатоси нимада?
Қандай касалликлар тўғрисида мулоҳаза қилиш керак эди?
2-
масала.
Жарроҳга 15 ѐшли ўспирин бола жинсий олати оғриѐтганлигига шикоят қилиб келди.
Текширув натижасида
жинсий олат териси кизариб, шишганлиги, закар бошчаси
халтасининг оғзи торайганлиги аниқланди. Унда олат бошчаси кўриниб турар, аммо
сероз суюқлиги тўпланиши натижасида ривожланган
мадда закар бошчаси
халтасининг оғзини очишга имкон бермас эди. Чов лимфа тугунлари иккала томонда
ҳам катталашган, қаттиқ, босилганда бир оз оғриқ безовта қилади.
Анамнестик маълумотлар йиғиш натижасида беморни 40 кун аввал номаълум аѐл
билан жинсий алоқада бўлганлиги маълум бўлди.
Жарроҳ беморни венерологга йўллашга қарор қилди.
1.
Венерологни мазкур беморга нисбатан тутган тактикаси қандай бўлмоғи
лозим?
2.
Захм ташхисини тасдиқлаш ѐки инкор этиш учун қандай текширувлар
ўтказилиши керак?
Do'stlaringiz bilan baham: