Кепаксимон ѐки ранг-баранг темиратки, меъда.
Касалликнинг қўзғатувчиси
Рhtyrosporum orbiculare дир. Микознинг бу турида фақат эпидермиснинг шох қавати за-
рарланади, шунинг учун яллиғланиш белгилари кузатилмайди. Терида яллиғланмаган жигар
рангли доғлар пайдо бўлиб, уларнинг ранги тўқ, оч, қизғиш ва кул ранг тус олиши мумкин.
«Ранг-баранг темиратки» номи ана шундан келиб чиққан. Доғларнинг устки юзаси одатда
кепаксимон қипиқлар билан қопланган бўлади. Шу сабабли кепаксимон темиратки
дейилади. Тошмалар кўкрак, бўйин, елканинг юқори қисми ва кураклар ўртасида
жойлашади. Меъданинг келиб чиқишига кўп терлаш ва сунъий матолардан тикилган
кийимлар кийиш сабаб бўлади. Касаллик ойлаб ва йиллаб давом этади. Баҳор ва куз
фасллари пайдо бўлиб, қишнинг совуғида ва ѐзнинг жазирамасида йўқолиб кетади. Офтобда
тобланган ѐки маҳаллий даво олган беморларда қипиқлар кузатилмайди ва доғларнинг ранги
оқариб депигментация пайдо бўлади (сохта лейкодерма). Бу ҳол пес (витилиго) касаллигини
эслатади. Бироқ йод билан синаш усули (Бальцер синови) меъдани песдан ажратишда ѐрдам
беради, яъни ғоваклашган шох қават ҳужайралари йоднинг спиртли эритмаси суртилганда
бўѐқларни ўзига кўп қабул қилади, шу сабабли зарарланган тери соҳаларида тўқ доғлар
пайдо бўлади. Даволанган қипиқли темиратки захм лейкодермасига ҳам ўхшаб кетади.
Бироқ «тирноқ билан уриш» синамасининг (Бенье белгиси) мусбат натижаси зарарланган
жойда яширин қипиқланиш жараѐни кета-ѐтганлигини кўрсатади.
Меъдани даволаѐтганда замбуруғларга қарши дорилар қўлланилади: 2-5% салицил
кислотанинг спиртли эритмаси, 10-20% олтингугурт малҳами, нитрофунгин, Андриасян
суюылиги ва бошқалар. Фунгицид эритмалар билан фунгицид малҳамларни навбатма-
навбат қўллаш яхши самаралар беради.
Эпидермофития.
Касаллик балоғатга етиш даврида, эккрин ва апокрин тер безлари
фаолиятининг ошиши натижасида ривожланади. Шунингдек Еpidermophyton floccosum,
Еpidermophyton interdigitale замбуруғларининг вирулентлиги иссиқ ва нам муҳитда кучаяди.
Шунинг учун эпидермофития иссиқ ўлкаларда йилнинг илиқ фаcлларида кўп кузатилади.
Катта бурмаларнинг эпидермофитияси, чов эпидермофитияси ва оѐқ кафтининг
эпидермофитияси фарқ қилинади. Энг диққатга сазовори оѐқ кафти эпидермофитияси
(Еpidermophytia pedum) дир. Бу касаллик асосан оѐқ кафтида, кафтнинг гумбазида ва
бармоқлар орасида кузатилади. Касаллик беморлардан соғлом кишиларга ҳаммомларда ва
сув ҳавзаларида чўмилганда юқади. Шунингдек бошқа одамнинг оѐқ кийими, пайпоқ ва
пайтаваларидан фойдаланилганда ўтади. Унинг уч клиник тури мавжуд:
а) кўчиб тушадиган (пўст ташлайдиган) сквамоз тури. Бунда оѐқ кафти ва бармоқлар
орасидаги тери катта-катта палахсалар шаклида кўчиб туша бошлайди, баъзан ѐриқлар
пайдо бўлади. Қичишиш безовта қилади;
б) оѐқ бармоқлари орасида жойлашадиган тури (интертригиноз). Бунда бармоқлар
орасидаги бурмалар юпқалашади, қизаради, ѐрилади ва қичийди. Тери пўстининг кўчиши
натижасида шилиниш ўчоқлари пайдо бўлади, ачишади. Бу ҳол учинчи ва тўртинчи бармоқ
бурмалари терисида яққол кузатилади. Сўнгра касаллик жараѐни оѐқнинг кафтига
тарқалади. Оқибатда беморлар юрганида оғриқ пайдо бўлади;
в) сувчирайдиган (дисгидротик) тури. Эпидермофитиянинг мазкур турида қалин
пардали пуфакчалар кузатилади. Улар оѐқ кафтининг гумбазида ва товон соҳасида
жойлашиб, баъзан гуруҳланса, баъзида тарқоқ ҳолда бўлади. Сўнгра пуфакчалар қурийди,
қатқалоқ ҳосил бўлади. Улар кўчиб тушиши натижасида шилиниш ўчоқлари кузатилади.
Бир-бирига тезда қўшилиб кетадиган эрозиялар маълум соҳани эгаллаб намланган
(сувчираган) майдонча ҳосил қилади. Оқибатда яллиғланган соҳадаги маддалар сўрилиб
жараѐн тўхтай бошлайди.
Оѐқ кафти эпидермофитиясида қўл кафти ва бармоқлари соҳасида ҳам пуфакчали доғли
тошмалар кузатилади. Бу ҳол замбуруғли сенсибилизация оқибатида шаклланади ва
эпидермофитидлар деб юритилади. Шунинг учун бармоқларида пайдо бўлган тошмаларига
шикоят қиладиган беморларнинг барчасини оѐқ кафтини текширувдан ўтказиш лозим.
Оѐқ кафти эпидермофитиясини даволашда фунгицид дорилар ишлатилади. Унинг
сувчираб турадиган ва бармоқлар орасида жойлашган турларида дастлаб пуфакчалар
очилиб яллиғланиш суюқлиги чиқарилади. Сўнгра шилиниш ўчоқларига фунгицид
эритмалар (Кастеллани суюқлиги, 2-3% йод эритмаси) билан ишлов берилади. Сувчираган
майдон риванол, кумуш нитрат эритмаси каби бактерицид эритмалар билан намланади.
Эпидермофитиянинг кўчиб тушадиган туридаги тошмаларда фунгицид малҳамлар
(микосептин, канестен, олтингугурт ва салицил кислотадан тайѐрланган малҳамлар) кўпроқ
наф беради. Агар замбуруғли ўчоқлар йиринглаган ѐки йирингли кокклардан зарарланган
бўлса, оѐқ кафти калий перманганат эритмаси билан яхшилаб ювилади, сўнгра жонсизланган
эт, осилиб ѐтган тери бурмачалари қирқиб олинади. Терининг қичишадиган, қизариб
шишган соҳаларига микозолон, дермазолон, лоринден С каби малҳамлар суртилади.
Эпидермофитиялар кузатилган беморларда гистаминга қарши дорилар ва кальций
препаратларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |