Асосий қисм нархнинг мазмуни, вазифалари ва унга таъсир қилувчи омиллар



Download 7,87 Mb.
bet7/24
Sana13.06.2022
Hajmi7,87 Mb.
#665183
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
10 иш нарх сиесати (2)

2. Нарх турлари ва уларнинг мазмуни
Иқтисодий назария нуқтаи назаридан, сотувчи томонидан муайян даражада рентабелликка эришишни кўзда тутувчи нарх даражасини асосланган тарзда шакллантириш сотув хажмлари ва битта бирлик буюмни ишлаб чиқаришга сарфланган харажатлар ўртасидаги бевосита алоқани тушуниб етишни тақозо этади. Маҳсулот нархи уни ишлаб чиқаришга кетган тўлиқ харажатлар (таннархи)дан юқори бўлиши керак. Деярли ҳар қандай товарнинг таннархига хисобга олиниши керак бўлган ўзгарувчан ва доимий харажатлар киради.
Хорижий амалиётда фаолият турлари бўйича чиқимларни ҳисобга олишнинг замонавий усулидан (Activity-Based Costing - АВС) кенг фойдаланилади ва ишлаб чиқариш хажми, харажат объектлари ва бошқа омиллар таъсирига боғлиқ ҳолда харажатларни тавсифлашнинг кўп даражали тизими қўлланилади. Мазкур ёндашув муаллифларидан бири, иқтисодчи Жон Л.Дейлининг фикрича, "... фаолият турлари бўйича чиқимларга асосланиб нархни шакллантиришнинг мақсади ҳамма ҳолатлар учун умумий бўлган универсал нарх формуласини ишлаб чиқиш эмас, балки менежерга нарх белгилашнинг самарали воситалари тўпламини таклиф қилишдир".
4-чизма9

АВС усули компания фаолияти турларини аниқлаш ва сарф-харажатларни юзага келтирувчи омилларни таҳлил қилиш учун мўлжалланган. АВС усули асосида нарх шакллантириш жаҳон амалиётида АВР модели деб аталади ва турли вазиятлар учун нархни ҳисоблаб чиқиш услубини ишлаб чиқиш учун хизмат қилади. Мазкур усуллар ёрдамида кўпгина трансмиллий корпорациялар ишлаб чиқарилаётган махсулотларнинг рақобатбардошлигини сезиларли оширишга эришмоқдалар10.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, жахоннинг ривожланган мамлакатларидаги саноат, улгуржи савдо, чакана савдо ва сервис компанияларида нарх белгилашга юқорида кўрсатилганидек ёндашув кенг қўлланилади. Ҳозирги пайтда турли тармоқ корхоналари ўртасида чиқимлар ва нархлар хақида ахборот алмашуви йўлга қўйилмоқда11.
Иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларидаги ишлаб чиқариш ва сотиш шароитларининг хилма-хиллиги ҳамда бозор муносабатларининг ривожланиши даражасидаги фарқлар нарх турларини фарқлаш заруратини туғдиради. Иқтисодиётда амал қилиб турган барча нарх турлари нарх тизимини ташкил қилади. Нархлар тизимида уларнинг айрим турларининг иқтисодий мазмунини қисқача қараб чиқамиз.


Download 7,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish