Асосий фондлардан фойдаланиш курсаткичлари


Асосий воситалардан самарали фойдаланиш курсаткичлари ва унга таъсир этувчи омиллар тахлили



Download 144,5 Kb.
bet6/6
Sana30.04.2022
Hajmi144,5 Kb.
#597910
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
шохрух кур иши АСОСИЙ ФОНДЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ КУРСАТКИЧЛАРИ

4. Асосий воситалардан самарали фойдаланиш курсаткичлари ва унга таъсир этувчи омиллар тахлили.
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни оширувчи асосий йўналишлар.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини халқ хўжалиги миқёсида баҳолаш қийин. Бу муаммонинг ечими маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ошишига, аҳоли истемолини тўлароқ қондирилишига, мамлакатда ускуналар бадлансининг ошишига, маҳсулот таннархининг камайишига, ишлаб чиқариш рентабиллигининг ошишига олиб келади.
Асосий фондлардан нисбатан тўлароқ фойдаланиш янги қувватларни жалб қилиш каби эҳтиёжларнинг камайишига олиб келади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг яхшиланиши уларнинг айланиш тезлигининг ошганлигини ҳам билдиради.
Хуллас, асосий фондлардан самарали фойдаланиш иқтисодий ислоҳотларнинг муҳим вазифаси ҳисобланган - чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошиши, рақобат шароитида маҳсулотларнинг тез реализация қилиниши билан ҳам чамбарчас боғлиқ.
Асосий фондлардан самарали фойдаланиш уларнинг самарадорлигини оширишга таъсир қилувчи интенсив ва экстенсив омиллардан қанчалик тўлиқ фойдаланилаётганлигига боғлиқ. Асосий фондлардан фойдаланишнинг экстенсив ўсиши бир томонидан календар даврда ускуналардан фойдаланиш вақтини оширишни тақозо қилса, иккинчи томондан ускуналарнинг умумий қийматида ишлаётган ускуналар ҳиссасини оширишни тақозо қилади.
Ускуналаран фойдаланиш вақтини оширишнинг асосий йўналишлари қуйидагилар:

  • Смена ўртасида бўш туриб қолишларни камайтириш мақсадида ускуналарни таъмирлаш сифатини ошириш, ўз вақтида асосий ишлаб чиқаришни ишчи кучи билан, хом-ашё билан, ёнилғи ва ярим фабиркатлар билан таъминлаб туриш;

  • Кун мобайнида ускуналарнинг бекор туриб қолишини қисқартириш, уларнинг ишини сменалик коэффициентини ошириш.

Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўли ортиқча ускуналар миқдорини камайтириш ва ўрнатилмаган ускуналарни ишлаб чиқаришга тезроқ жалб этиш ҳисобланади. Меҳнат воситалари катта қисмининг бекор туриши ишлаб чиқаришни ўстириш имкониятларининг қисқаришига, ускуналарнинг бекордан бекор жисмоний эскиришига ва узоқ вақт ишламасдан сақланиш натижасида уларнинг яроқсиз аҳволга келиб қолишига сабаб бўлади. Вақт ўтиши билан яхши сақланган ускуналар ҳам маънавий эскириш натижасида жисмоний эскирган ускуналар қаторига қўшилиб қолади.
Асосий фондлардан фойдаланишнинг интенсив ўсиши вақт бирлигида ускуналарнинг иш билан таъминланганлик даражасини оширишни тақозо қилади. Ускуналарнинг интенсив иш билан таъминланганлигини ошириш учун ишлаётган машина ва механизмларни модернизациялаш, улар ишининг оптимал режимини ўрнатиш лозим. Технологик жараёнларнинг оптимал режимда ишлаш ишчилар сони ва асосий фондларни кўпайтирмай туриб маҳсулот ишлаб чиқаришни оширади ва маҳсулот бирлигига сарфланадиган моддий ресурс харажатларни камайтиради.
Асосий фондардан фойдаланиш интенсивлигини ошириш қуйидагиларни талаб қилади: ишлаб чиқариш технологияларини ва меҳнат қуролларини такомиллаштириш; меҳнатни илмий ташкил этишни ва бошқаришни такомиллаштириш; ишчиларнинг профессионалиги ва билмини ошириш; ишлаб чиқариш жараёнидаги нуқсонларни бартараф қилиш.
Техника ривожланиши ва шу билан боғлиқ равишда жараёнларни интенсивлаштириш чегараланмаган. Шунинг учун аосий фондлардан фойдаланишни интенсив ошириш имкониятлари ҳам чегараланмаган.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий йўлларидан бири унинг тузилишини такомиллаштириш ҳисобланади. Маҳсулот ишлаб чиқаришнинг қанчалик ўсиши асосий цехларга боғлиқ ва шунинг учун уларнинг асосий фондлар умумий қийматидаги ҳиссасини ошириш лозим. Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги асосий фондларнинг ортиши маҳсулотлар фонд сиғимининг ошишига олиб келади, лекин бевосита маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ортишига олиб келмайди. Бироқ ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг пропорционал равишда ривожланишисиз асосий цехлар тўлиқ қувват билан ишлай олмайди. Шунинг учун аосий фондларнинг оптимал ишлаб чиқариш тузилишини аниқлаш улардан фойдаланишни оширувчи асосий йўналиш ҳисобланади.
ҳозирги шароитда асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи муҳим омил - корхоналарни хусусийлаштириш ва акционерлик жамиятларига айлантиришдир. Иккала ҳолатда ҳам меҳнат жамоаси асосий фондларнинг эгасига айланади, ишлаб чиқариш воситаларини бошқариш, асосий фондларнинг ишлаб чиқариш тузилишини мустақил шакллантириш, шунингдек корхона фойдасини бошқариш имконини беради. Бу мақсадли инвестициялашни оширишга ёрдам беради.


Хулоса

Асосий воситаларга тегишли назарий манбаларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг асосий воситаларининг тахлилининг ҳозирги аҳволини тадқиқ қилиш, шунингдек амалий маълумотларни қайта ишлаш мавзуга доир қуйидаги хулосаларни чиқариш ва таклифларни киритиш имконини берди:


Бухгалтерия ҳисобининг ишчи счётлар режасида 0800 – “Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи счётлар” счётида алоҳида 0870 – “Хорижий технологияларни харид қилиш, ташиш, синаш ва ишлатишга тайёрлаш счёти очилиши ва аналитик ҳисобда юқоридаги харажатларнинг ҳар бир тури алоҳида ҳисобга олинишини таъминлаш зарур. Мазкур счётда айнан хорижий технологиялар қиймати тўғрисида ахборот шакллантирилади.Бу хорижий технологиялар самарадорлигини аниклашда ута мухим хисобланади.
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот шаклида модернизация қилинган асосий воситалар қиймати алоҳида устунда кўрсатиб берилиши керак. Бу билан корхонани асосий воситаларини қай даражада замонавийлашиб бораётганилиги аниқланади. Бу эса ташқи фойдаланувчилар учун корхона имкониятларини кўрсатиб берувчи маълумотлардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мазкур дастурда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини модернизация қилиш устувор вазифалардан бири эканлиги белгилаб берилган.
Мана шу вазифани кичик корхоналар фаолиятида амалга оширишни тезлаштириш ва қўллаб қуватлаш учун биз қуйидаги фикримизни билдириб ўтамиз.
Амалдаги Солиқ Кодексининг “Солиқ солинадиган база”
366- моддасида ягона солиқ тўлови бўйича қуйидаги кўрсатмалар берилган: 366-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база қуйидагиларга йўналтирилган маблағлар суммасига камайтирилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

  1. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 19 ноябр қонуни. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 2012 йил, 1-сон.

  2. Монополистик фаолиятни чеклаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 июл қонуни. - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси. 2012 йил, 10-сон.

  3. Абдуллаев А., Муфтайдинов Қ., Айбешов Х. Кичик бизнесни бошқариш. –

  4. Т.: “Молия” наўирёти, 2013. – 192 бет.

  5. Бекмуродов А.Ш., Гафуров У.В. Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш: натижалар ва устивор йўналишлар. Ўқув қўлланма. . Т.: “ТДИУ”, 2017.

  6. Собиржанова Д., Бойматова У. Хусусий ва кичик бизнес менежменти, Ўқувқўлланма. Тошкент. “Иқтисод-Молия”-2017



Интернет сайтлари:
www.lex.uz
www.gov.uz
www.uza.uz
www.infoman.uz


Download 144,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish