5. Буртмачи хўжалик:
Пудратчидан ишларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини талаб қилиш;
Ер участкасидан ва моддий-техника ресурсларидан белигиланган мақсадда фойдаланишни назорат қилиш;
Пудратчи томонидан иш бажарилиши пайтида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни талаб қилиш хуқуқига эга.
6. Буюртмачи-хўжалик:
Олинган воситалар ва мол-мулкни ушбу шартноманинг биринчи банддида кўрсатилган муддатда далолатнома асосида пудратчига бериши;
Пудратчини хом-ашё ва бошқа моддий техника ресруслари билан белгиланган муддатларда таъминлаши;
Пудратчи томонидан етиштирилган махсулотни тайёрлов ташкилотларига ва сотиш жойига етказиб бериш чора-тадбирларини кўриши;
Хар бир пудратчига ойлик миқдори белгиланган меҳнатга хақ тўлашни энг кам миқдоридан кам бўлмаган иш хаққини ўз вақтида тўлашни таъминлаши;
Тайёрланган, топширилган ва сотилган махсулотларни хисобини олиб бориш учун даромадлар ва харажатлар хисоби бўйича буюртмачи хўжаликни молия хисоб- китиб марказида пудратчига шахсий хисоб варақ очиши, ўзаро хисоб-китоб ишларини чек ва бошқа хужжатлар асосида олиб борилишини таъминлаши;
Шартномада кўрсатилган махсулот хажми учун махсулот қийматидан 70 фоиз:
Шартмада кўрсатилган махсулот хамжмидан ортиқ ишлаб чиқарилган махсулот учун 70 фоиз миқдорида иш хаққи тўлаши;
Шартнома шартлари бажарилганда унда назарда тутилганига нисбатан тежалган моддий сарф харажатларни қийматидан 70 фоизни пудратчига иш хаққи тариқасида беришни таъминлаши
Шартномада назарда тутилганидан ортиқ маблағ сарфланганида иш хақидан ушлаб қолишни амалга ошириш;
IV. Якунловчи қоидалар 7. Кооператив ажратилган субсидия маблағларини тикувчилик учун зарур болган тикув машиналари, хом ашё ва бошқа талаб етиладиган жихозларга сарфлаш мажбуриятини олади.
8. Кооператив тасисчиси-кооператив фаолиятини ташкил етади. Хар бир аьзога тегишли тикувчилик хом ашёларни етказади ва тузилган шартномага асосан тикувчилик махсулотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган хизматларни кўрсатиб боради.
9. Хусусан, тикувчилик сохасида тузилган коопуративнинг хар бир аьзосига тикув компанияси ва материаллар етказиб берилади. Ушбу харажатларнинг 2,23 млн.сўмни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ажратилган субсидиялар хисобига амалга оширилади.
10. Кооперативга хамда зарур холларда хар бир кооператив аьзосига Халқ банк, Микрокредитбанк, Агробанк филиали томонидан “Хар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида кредит маблағлари белгиланган тартибда ажратилади.
11. Туман хокимлиги, Савдо саноат палатаси, хунармандчилик уюшмаси кооператив фаолиятига амалий ёрдам кўрсатади (тадбиркорлик кўникмаларини ошириш, ишлаб чиқариш махсулотларини реализация қилишга кўмаклашади.)
12. Туман (шахар) хокимининг биринчи ўринбосари ташкил етилган кооперативлар фаолиятини мувофиқлаштириб боришга шахсан масьул хисобланади.
13. Буюртмачи-хўжалик ва пудратчи улар ўртасида тузилган шартнома шартлари юзасидан ўзларининг хуқуқ ва мажбуриятлари доирасида жавобгар бўладилар.
14. Махсулот ишлаб чиқариш шартлари ўзгарган (моддий-техника ресурслари ва махсулотлар нархи, ишлаб чиқариш технологияси, иш хақи ошиши) тақдирда томонларнинг келишувига биноан шартноманинг шартлари хам ўзгариши мумкин.
15. Ушбу шартномада назарда тутилмаган масалаларни тартибга солишда
Қонун ҳужжатларига, жамоа шартномаларига, хўжаликнинг меҳнатга хақ тўлаш низомига амал қиладилар. Буюртма-хўжалик билан пудратчи ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш юзасидан келиб чиқадиган низолар юзасидан келиб чиқадиган низолар судда хал қилинади.
16. Ушбу шартнома икки нусхада тузилади ва имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради. Шартноманинг бир нусхаси буюртмачи-хўжалик бошқарувида, иккинчи нусхаси эса пудратчида сақланади.