Қашқадарё вилоятининг 2021 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари



Download 30,15 Kb.
Sana18.04.2023
Hajmi30,15 Kb.
#929580
Bog'liq
1-12


Қашқадарё вилоятининг 2021 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар Маркази Қашқадарё филиали томонидан вилоятнинг 2021 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар таҳлил қилинган.
Ялпи ҳудудий маҳсулот. 2021 йил якунлари бўйича Қашқадарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 43 833,3 млрд сўм, ўсиш кўрсаткичи 2020 йилга нисбатан 107,6%ни ташкил қилган. Вилоятда яратилган ЯҲМнинг Республика ялпи ички маҳсулотдаги улуши 6,0% (2020 йилда 5,9%)ни ташкил қилган ҳолда Тошкент шаҳри, Тошкент, Навоий, Самарқанд, Фарғона вилоятларидан кейинги 6-ўрин (2020 йилда 7-ўрин)ни эгаллаган. ЯҲМ таркибида саноат улуши (қурилишни қўшган ҳолда) 24,2% (2020 йилда 23,3%), қишлоқ хўжалигининг улуши 41,4% (2020 йилда 42,2%) ва хизмат кўрсатишнинг улуши 34,4% (2020 йилда 34,5%) ни ташкил қилган. ЯҲМда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улуши 69% (2020 йилда 71,5%) ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ хажми 12999,6 минг сўмни ташкил қилган ҳолда (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) 2020 йилга нисбатан 105,6 %га ошган.
Саноат. 2021 йилда вилоятда 18 741,1 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 115,3 фоиз (ўсиш кўрсаткичи бўйича Республика ҳудудлари орасида 4-ўрин) ошган. Вилоят саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 4,1 фоиз (2020 йилда 4,0%)ни ташкил қилган ва ҳудудлар орасида 8-ўрин (2020 йилда 8-ўрин)ни эгалланган. Саноат маҳсулотларининг 26,3%и (2020 йилда 34,6%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан яратилган. Шунингдек, вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг улуши -10,8%, ишлаб чиқариладиган саноатнинг улуши -64,9%, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш саноатининг улуши -23,5%, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатининг улуши -0,8%ни ташкил қилган.
Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 5558,1 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 12-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 113,1 фоизга ошган.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш. 2021 йилда вилоятда 4615,4 млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 98,0 фоизни ташкил қилган. Вилоятда ишлаб чиқарилган истеъмол товарларининг республикадаги улуши 3,0% (2020 йилда 3,8%)ни ташкил қилган ҳолда ҳудудлар орасида 9-ўрин (2020 йилда 9-ўрин)ни эгаллаган.
Қишлоқ хўжалиги. 2021 йилда вилоятда 29352,8 млрд сўмлик қишлоқ хўжаликлари маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 102,2%га ошган. Республикада жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида вилоятнинг улуши 9,2%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 4-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 8705,2 минг сўмни (Республика ҳудудлари орасида 9-ўрин) ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 100,3 фоизга ошган.
Асосий капиталга киритилган инвестициялар. Вилоятда асосий капитилга киритилган инвестициялар ҳажми 16225,1 млрд сўмни ташкил қилган (2020 йилга нисбатан 72,7%) ва Республикадаги жами асосий капиталга киритилган инвестциялардаги улуши 6,6% (ҳудудлар орасида 6-ўрин)ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми 4811,9 минг сўмни ташкил қилган (2020 йилга нисбатан 71,4%).
Ташқи савдо айланмаси. 2021 йилда вилоятда ташқи савдо айланмаси ҳажми 661,9 млн АҚШ долларини ташкил қилган ҳолда, 2020 йилга нисбатан 122,1 фоизга ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг Республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 1,6 %ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 10-ўринни эгаллаган. Ташқи савдо айланмаси таркибида экспортнинг улуши -40,2%, импортнинг улуши -59,8%ни ташкил қилган.
2021 йилда жами амалга оширилган экспорт хажми 270,5 млн АҚШ долларини ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 138,4%га, импорт хажми 391,4 млн АҚШ долларини ташкил қилган ҳолда 2020 йилга нисбатан 112,9%га ошган. Вилоятда амалга оширилган оширилган экспорт-импортнинг Республика кўрсаткичидаги улуши мос равишда 1,6%;1,5%ни ташкил қилган.
Download 30,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish