Энди сизга, кўп қаватли уй-жойнинг яшаш хонадонлари, домнинг подъезд қисми ва ертулаларида бир қанча нуқсон, камчиликлар ва носоз холатлар тўғрисида кўрсатиб ўтмоқчимиз:
Жумладан;
1. 6 уй 2 хонадонда қурувчилар томонидан ўрнатилган совуқ сув трубаси носоз ҳолатда ўрнатилганлиги сабабли, хонадонда 2-3 маротаба сув сизиб чиқиши натижасида бутун ремонтлари ва эшиклари носоз ҳолатга келиб қолган. Хонадон эгалари бунинг натижасида хонадонга кириб яшай олмаяпдилар.
2. Ҳамма хонадонларда ҳаво сургич (демоход)лар ўрнатилмаган.
3. 6 уй 9 хонадондан 2022 йил март ойининг сўнгги кунларида (уй эгаси ҳали мутлақо 2022 йил май ойигача яшамаган) совуқ сув трубасидан сув сизиши натижасида 5 қаватдан 1 қаватгача сув тошиб кетди. (бу ҳақда шу куннинг ўзида Зухриддинни огоҳлантирсакда келиб ҳолатни умуман ўрганмади)
4. 6 уй 5 хонадонда юқори қаватдан сув сизиши натижасида уйнинг ремонт қилинган қисми яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Зухриддин томонидан қилинган буёқ ишлари 3 ҳил рангга буяб, уйнинг ички фасадини яроқсиз ҳолатга келтирган.
5. 6 уй 3 хонадонда яроқсиз эшиклар ўрнатилиб, девордаги ранглар ҳам кўзбуямачилик асосида сепилган бўлиб, сифатсиз ҳолатда бажарилган. Уйнинг пол қисмидаги плунтислар синган ҳолатда бўлиб, ювиниш хонасидаги ванна ҳам бошқа қушниларникига қараганда жуда кичик (болалар ваннаси) ўрнатилган. Электр токи жойлашган “кафеллар” қурувчи томонидан синган носоз ҳолатда топширилган.
Бундан ташқари хожатхонадаги пластик материаллар синган ҳолатда топширилган.
6. Домнинг ҳамма подьезд кириш қисмидан юқори қаватигача луттибозликка ўҳшатиб хар хил рангдаги кафелларни ўрнатиб кетган. Лекин бизнинг ёнимизда қурилган бошқа кўп қаватли уйлар бир хил рангдаги (оқ рангли) кафеллардан сифатли қўйилган. Сабабини Зухриддиндан сўраганимизда “Инвест берган материални қўяманда” деб айтади.
7. Домнинг ҳамма подьездларидаги қўл ушлагич трубаларини краска қилмасдан, шунчаки лак буёғи суртиб кетилган. Қурувчининг краска буёғи етмаган кўринади. Лекин ёнимизда қурилган бошқа кўп қаватли уйларнинг қўл ушлагич трубалари жуда чиройли ва сифатли краскаланган.
8. Домнинг ертуласидаги зиналарида кафеллар терилмасдан носоз ҳолатда турибди. Ёритиш чироқлари ўрнатилмаган. Домнинг олд қисмида 6 рақами ўрнатилмаган. Ёнимиздаги домларда бунақа муаммо мавжуд эмас.
9. Домнинг подьездларидаги деворларга сув сизиши натижасида девор ремонтлари яроқсиз ҳолатга келган.
10. Кўп қаватли уйлар атрофидаги сув ўтиши учун мулжалланган бетон лотоклар ҳам ўрнатилганига ҳеч қанча вақт бўлмасидан, яроқсиз ҳолатга келиб синиб кетмоқда.
11. Нима сабабдан хонадонларга келадиган ичимлик сувини фильтрдан ўтказадиган мослама бизнинг кўп қаватли уйга ўрнатилмаган. Лекин бошқа домларда ўрнатилган.
12. Ичимлик суви нима сабабдан юқори қаватларга етиб бормаяпди? Бошқа домларда ичимлик суви етиб бориши учун сув етказиш моторлари ўрнатилган бўлиб, бизнинг домда ўрнатилмаган кўринади.
13. Бизнинг хонадонларда иситиш котёлларида электр тақсимлагич аппаратлари ўрнатилмаган. Лекин ёнимиздаги бошқа уйларнинг хонадонларининг барчасида электр тақсимлагич аппарати ўрнатилган. Нима сабабдан Зухриддин бунга эътибор қаратмаган.
14. Бошқа домларнинг олди томонида ичимлик суви кранлари ўрнатилган бўлиб, бизнинг домнинг олди томонига нима сабабдан ўрнатилмаган?
15. Бизнинг хонадонлар нима сабабдан рақамланмаган, бошқа ёнимиздаги барча хонадонларга рақамлаштириб берилган.
16. Домнинг орқа қисмида Зухриддин томонидан қурувчилар учун вақтинчалик Хожатхона қурилган бўлиб, хозирда ҳавонинг исиши натижасида хожатхонадан ёмон ҳидлар чиқиб бизнинг яшашимизга ҳалақит қилмоқда. (Фойдаланиб бўлганидан сўнг орқасини тозалаб кетса бўлмайдими)
17. Пудратчи “Кеш келажак монтаж” “Д” ташкилотининг раҳбарини шахсан ўзини биз танимаймиз, ҳатто кўрмаганмиз. Бизга ташкилот раҳбарини ўзи келиб ўчрашиб, телефон рақамини беришини сўраймиз.
Юқоридаги санаб ўтган бир қатор камчилик ва нуқсонларни инобатга олиб, Пудратчи ташкилот “Кеш келажак монтаж” “Д” МЧЖнинг олиб борган қурилиш-монтаж ишларини ўрганиш мақсадида ишчи эксперт комиссияни ташкил этиб пудратчи томонидан амалга оширилган ишларни Назоратдан ўтказиб, бизни хонадонимиздаги, подьезддаги ва домнинг ертуласидаги сифатсиз ва яроқсиз бажарилган ишларни қурилиш материалларини бошқа янгисига алмаштириб камчиликларни тўлиқ бартараф этишингизда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз. Йўқса, биз юқори турувчи ташкилотларга такрорий мурожаат этишга мажбурмиз.
Хонадонимдаги камчиликлар акс этган фото расмларни илова этаман.
Қаландарова Дилдора Муртазаевна. Уй манзили: Шахрисабз шахар, Навруз МФЙ, К.Отаниёзов, дом 136. Тел: +99894.706-87-01
Нормуродова Гулнора Ғайратовна. Тел: +99897.769-77-87
Темирова Дилобар Назир қизи. Тел: +99888.263-07-08
14.05.2022 йил.
Do'stlaringiz bilan baham: |