Қашқадарё вилояти
Шахрисабз тумани
Истиқбол МФЙга қарашли
Истиқбол массивидаги намунали
уйда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар
томонидан
ШИКОЯТ АРИЗА
(“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонун тартибида)
Бизлар ким, яъни юқорида кўрсатилган манзилда яшовчи фуқаролар Қаландарова Дилдора Муртазаевна, Нормуродова Гулнора Ғайратовна ва Темирова Дилобар Назир қизилар “Қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш тўғрисида асосий шартнома”ни 26.07.2021 йилда тузган эдик.
Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда Қишлоқ жойларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар дастури тўғрисида”ги ПҚ-2639 сонли қарори асосида 2021 йил якунида, яъни Декабрь ойида бизга уй-жойлар пудратчи ташкилоти томонидан топширилди.
Пудратчи ташкилот “Кеш келажак монтаж” “Д” томонидан бизга қуриб битказилган кўп қаватли уй-жойнинг яшаш хонадонлари, домнинг подъезд қисми ва ертулаларида бир қанча нуқсон, камчиликлар ва носоз холатлар борлиги бизга аён бўлди. Уйга кўчиб келиб яшайверганимиздан сўнг аста-секинлик янада катта муаммолар яъни сифатсиз ва яроқсиз қурилиш материаллари ва ускуналардан фойдаланилганлиги бизга маълум бўлди. Қисқаси бу кўп қаватли уй-жойни “УСТИ ЯЛТИРОҚ-ИЧИ ҚАЛТИРОҚ” десак, ҳеч муболаға бўлмайди. (фоторасмлар илова этилади)
Ана энди биз билан биргаликда тузилган, яъни уч томонлама шартномада Буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ Қашқадарё филиали ва Пудратчи “Кеш келажак монтаж” “Д” (пудратчи ким эканлигини биз танимаймиз, унинг ўрнига пудратчи ташкилот раҳбарини ўғлиман деб юрган Зухриддин исмли шахс) шартнома талабларидан ёки шартларидан келиб чиқиб, ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаган деб ҳисоблаймиз.
Шартнома шартларида келиб чиқиб, биз томонимиздан 4.2, 5.1 бандлари тўлиқ бажарилган бўлса-да, лекин шартноманинг 11.1 бандида Буюртмачи ва пудратчи томонидан белгиланган кафолат муддати (12 ой) давомида обеьктда аниқланган камчилик ва нуқсонлар кўрсатилган бўлиб, биз томонимиздан Пудратчи “Кеш келажак монтаж” “Д” ташкилоти раҳбарининг ўғли Зухриддин исмли шахсга кўп қаватли уй-жойнинг яшаш хонадонлари, домнинг подъезд қисми ва ертулаларида бир қанча нуқсон, камчиликлар ва носоз холатлар борлиги бир неча бор оғзаки ва телефон орқали билдирсакда, бизнинг юқорида кўрсатиб ўтган камчиликларни мутлақо эшитишни ҳоҳламайди.
Зуҳриддин томонидан айтилган сўнгги гаплари эса “Бор қўлингдан келганини қилинглар, сенларга ҳеч қанақанги ремонт ва бошқа камчиликларни қилиб бермайман. Мендан уйни олдингларми-мен ҳаммасидан қутулганман. Ҳоҳласаларинг уйни ташлаб чиқиб кетинглар” деб айтилди. (бунга биз ҳаммамиз гувоҳмиз)
Do'stlaringiz bilan baham: |