Қашқадарё вилояти
Шахрисабз шахар Бунёдкор МФЙ
Насаф кўчаси 76-уйда
яшовчи фуқаро
Очилова Хуснижамол Махмудовна томонидан
(алоқа учун тел:+99888-263-07-08)
ШИКОЯТ А Р И З А
(Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмаси мансабдор шахсларининг ҳатти-харакатларига нисбатан қонуний чора кўриш тўғрисида)
Мен Очилова Хуснижамол Махмудовна 27.06.1987 йилда Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманида туғилганман. Миллатим ўзбек. Маълумотим ўрта-махсус (бухгалтер). 2 нафар вояга етмаган фарзандим хам бор. Вақтинча ишсизман. Маҳаллада “Аёллар дафтари”да рўйҳатга олинганман.
Мени ушбу аризамни сизга ёзишимдан асосий мақсадим шундаки, турмуш ўртоғим Россия давлатига мавсумий ишга кетгандан буён оилавий шароитим оғирлашиб қолди. Кетганларидан буён бирор сўм пул жунатганлари йўқ. Аёл бошим билан бирор ишда ишлай десам қорнимда 9 ойлик ҳомилам борлиги учун ишлай олмайман. Ўзим ва 2 нафар вояга етмаган фарзандларимни боқишга жуда қийналиб қолдим.
Шундан сўнг ўзим истиқомат қиладиган МФЙ идорасига ўчрашиб, мени оиламга моддий ёрдам ажратишларини сўраб илтимос қилдим. МФЙ котибаси айтган барча керакли хужжатларни топширганимдан сўнг, улар мени хужжатларимни Шахрисабз шахар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига топширишган. Лекин мени қўл телефонимга “Сизнинг хужжатларингиз рад этилди” деган смс хабар келди.
Мен қайтадан МФЙга бориб ўчрашганимда, мени номимда Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмасидан ойлик иш хақи мавжудлиги сабабли “хужжатларим рад этилганлигини” билдиришди.
Ушбу ҳолатдан сўнг, “мени номимда қанақанги иш ҳақи мавжуд экан” деган савол келди. Ахир мен Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмасида ҳеч қачон меҳнат фаолиятимни олиб бормаганман. Ҳаттоки, иш сўраб ҳам мурожаат этмаганман.
Шундан сўнг мен 9 ойлик ҳомиладорлигим бўлсада, юришга қийналиб бўлсада Давлат Хизматлари Марказига бориб, электрон калит ёрдамида ўзим тўғримдаги маълумотларни олдим.
Ҳақиқатдан ҳам мени номимда 2021 йил Июнъ ойидан – 2022 йил Май ойига қадар Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмаси томонидан иш ҳақи ҳисобланган ва мендан 12 фоиз миқдорида даромад солиғи ҳам ушлаб қолинган. Жами 5 829.876 сўм ойлик иш ҳақи ҳисобланиб, my.gov.uz сайтида маълумот берилган.
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмаси қандай қилиб мени номимда ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқаришгани ва шу сабаб мени хужжатларимни Шахрисабз шахар Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси рад этишгани учун мени конститутцион ҳуқуқларим бузилишига сабабчи бўлган, Шахрисабз шахар Тиббиёт бирлашмаси мансабдорларининг қонунбузилиш ҳолатларини келтириб чиқарганлиги учун уларнинг содир этган ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий хулоса беришингизни ҳамда мени бузилган ҳуқуқларимни тиклашда амалий ёрдам беришингизни сўрайман деб
Илова этиладиган хужжат:
1. my.gov.uz сайтидан олинган иш ҳақи маълумотлари.
Очилова Хуснижамол Махмудовна
15.06.2022 йил.
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами
|
66378-r/22
|
Текшириш коди
|
98761e62d1
|
Сизнинг мурожаатингиз Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига муваффақиятли юборилди!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами
|
66379-r/22
|
Текшириш коди
|
c42c084bd6
|
Do'stlaringiz bilan baham: |