Ақш давлат департаменти ақшнинг тошкент шаҳридаги элчихонаси, жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Халқ дипломатиясига оид грантларнинг мақсади



Download 459,94 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/17
Sana15.06.2022
Hajmi459,94 Kb.
#672170
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Tashkent APS Uzbek

Халқ дипломатиясига оид грантларнинг мақсади: 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими 
Қўшма Штатлар ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги маданий алоқаларни 


мустаҳкамлаш ҳамда умумий қадриятларни таъкидлайдиган ва икки томонлама 
ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилувчи устувор дастур йўналишини (қуйига 
қаранг) қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар бўйича таклифларни қабул қилади. 
Таклиф этилаётган барча дастурлар 
Америка маданияти ёки америкалик экспертлар, 
ташкилотлар ёки институтлар билан боғлиқ бўлиши, АҚШ сиёсати ва 
истиқболларини чуқурроқ тушунишга ёрдам берадиган элементларни ўз ичига олиши 
зарур.
Таклифлар лойиҳа якунланганидан сўнг ҳам АҚШ ва Ўзбекистон халқлари 
ўртасидаги доимий/барқарор ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмак беради. 
Тақдим этилаётган дастурлар ўз ичига олиши мумкин бўлган, лекин фақат улар билан 
чекланиб қолмайдиган тадбирларга мисоллар: 

Академик ва профессионал маърузалар, семинарлар ҳамда спикерлар учун 
дастурлар; 

Бадиий ва маданий семинарлар, қўшма чиқишлар ва кўргазмалар; 

Профессионал ҳамда академик алмашинув ва дастурлар; 

Маданий меросни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича дастурлар.
Эслатма: Аризалар қабул қилинган кундан бошлаб кўриб чиқилиши мумкин. Танлов 
комиссияси таклифларни аризалар қабул қилишнинг охирги муддатидан кейинги 30 кун 
ичида кўриб чиқади. 
Эрта тақдим этилган аризаларнинг кўриб чиқилиши эҳтимоли 
юқорироқ бўлиб, молиялаштиришда устуворлик берилиши мумкин, шу сабабли 
имкон қадар тезроқ мурожаат қилиш сўралади. 
Дастурнинг устувор йўналишлари:
1. Санъат, маданият ва спорт дастурлари:
АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси тасвирий санъат, адабиёт ва фольклор, театр ва саҳна 
санъати, кино, мусиқа, рақс, спорт ва таълим соҳасида бой маданий анъаналарга эга. 
Таълим ва маданий тадбирлар жамоатчиликни, айниқса, хавф остидаги ёшлар гуруҳини 
жалб қилиш, маданиятларни яқинлаштириш, маданий алоқалар ва ўзаро тушунишни 
чуқурлаштириш, ўзаро муҳим мавзуларни муҳокама қилишнинг ажойиб усули 
ҳисобланади. АҚШ элчихонаси маҳаллий маданий меросни, анъанавий ва замонавий санъат 
турларини ҳамда Америка маданияти билан боғлиқ ёки унга асосланган ижодий ифоданинг 
бошқа шаклларини тарғиб қилувчи санъат, таълим, спорт ва маданий лойиҳаларни қўллаб-
қувватлашдан манфаатдордир. Ушбу дастурлар фуқаролик жамияти ташкилотлари, 
нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари ёки ушбу соҳаларда ишлайдиган янги 
етишиб чиқаётган раҳбарларни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Санъат, маданият ва спорт 
дастурларининг мақсади Ўзбекистон Республикаси ва АҚШ ўртасидаги алоқаларни 
чуқурлаштириш ҳамда АҚШ маданияти ва қадриятларини тушунишни яхшилашдан иборат. 
Масалан, 2018 йили Америка жаз гуруҳининг Фарғона водийсида ўтказилган Ўзбекистон 
жаз фестивалида иштирок этиши муваффақиятли амалга оширилган ана шундай 
дастурлардан бири саналади. Дастур Америка маданиятини тақдим этиш ҳамда минтақада 
қизиқарли янги ҳамкорлик ва алоқаларни ўрнатиш имконини берган.



Download 459,94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish