Асарнинг бошида муқаддимага ўхшаш нарса, аммо ҳикматлар билан берилади. Айтайлик, муҳтожнинг



Download 0,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/49
Sana11.07.2022
Hajmi0,65 Mb.
#776971
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49
Bog'liq
Savdogarlar ustozi yohud haqiqiy omad kaliti @Odiljon Axmadaliyev

Абдуллоҳдан харидорлар хурсанд 
Абдуллоҳ бозорга тез-тез бориб савдонинг бошида туради. Мен у ёзган 
қўлёзмаларни оққа кўчиришдан дам олиб турганимда унинг савдо ишини 
кузатаман. Хуллас у гўзал савдо қилади. Харидорлар дўконга кирганида бутун 
эътибори уларда бўлади. Агар харидор ҳамма молларни кўриб, индамай чиқиб 
кетса ҳам кайфияти ўзгармайди. Баъзи савдогарлар “шунча оввора қилдинг, 
олмасанг нима қилардинг мени умидвор қилиб”, “Кийиб кўрдингми, энди 
оласан”, “Донага сотмаймиз”, каби нағмалар қилади. У эса бирор мижознинг 
дилини оғритмасди. Чунки устоздан дарс олганди.
Бир куни устоз бизни бозорга чақирди. Ишлари кам бўлгани учун шу ерда 
баъзи масалаларни муҳокама қиладиган бўлдик. Уч пора Қуръон ўқйидиган вақт 
оралиғида ўн битта ҳадисни шархлаб берди. Шу пайт бир аёл ҳижолатдан юзлари 
қизариб кириб келди. Минг истиҳола билан салом берди. 
-Ассалому алайкум, ҳазрат. Минг бор узр. Икки кун олдин олган матом 
ёқмай қолди. Қайтариб ололмайсизми?, - деди зўрға. Биз ҳайрон эдик. Мен агар 
сотсам, икки кундан кейин қайтиб олмасди. Олсам ҳам пулини тўлиқ қайтриб 


бермасдим ёки ўрнига бошқа мато олишини талаб қилардим. Устоз буткул 
бошқача йўл тутди.
-Ваалайкум ассалом. Қайтиб оламан. Қўлингиздаги матони сизга уч юз 
дирхамга сотгандим. Мана пулингиз. Хижолат бўлманг, деди табассум билан. 
Кейин бизга туринглар. Энди бозорда қиладиган ишимиз қолмади. Мен Бир 
ҳадисга амал қилиб кўрмоқчи эдим. 
Ҳадиснинг тўлиқ матнини кейинроқ 
келтираман мазмуни сотган молини оғринмай қайтиб олган савдогарнинг 
саодати ҳақида эди. 
Энди бозорга келмайман. Иш бошқарувчиларим ўзлари 
эплайди. Ёдларингдан чиқмасин харидор ҳар доим ҳақ. Бутун диққат 
эътиборларинг халқни рози қилиш ва қандай қилиб уларга сифатли хизмат 
қилишда бўлсин. Шундагина ўндан тўққиз барака сизники бўлади (бу ҳадисда 
айтилган).
Шунинг учун Абдуллоҳ харидорларга жон дили билан хизмат қилади. Мен 
ҳаёл суриб ўтирсам, бир кексароқ одам дўконга шошиб кириб келди.
-Ассалому алайкум бу Абу Абдураҳмоннинг дўконими?, - деб сўаради. 
Тасдиқлдаик. Кейин гапида давом этди. –Бир ҳафта олдин ўғлим мана бу 
газламани олиб кетган экан. Энди зарурати йўқ. Тўйга деб олинган экан. Агар 
пулини қайтариб берсангиз, озгина қарзимиз бор эди шуни тўлардик. Ўғлим 
онасинг гапига юриб олган экан. Менга қолса ортиқча чиқим эди бу. Узр ўғлим, 
қўлингдан келса менга яхшилик қил. Бўлмаса шу молни сал арзонроққа сотиб ола 
қол қайтариб. Ўғлим матони қайтриб келишга уялгани учун келгандим. 
-Ота хижолат бўлманг, деди Абдуллоҳ. -Ўғлингиз келганида ҳам матони 
олиб пулини қайтарардим. Сизни овора қилибмиз. Маъзур тутинг. Бу мато икки 
юз дирхамлик. Мана сизга пули. Абдуллоҳнинг муомаласидан хурсанд 
бўлганидан у узоқ дуо қилди. Ҳа, у устозниг ҳақиқий шогирдига айланибди. 

Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish