Сўмнинг АҚШ долларига нисбатан
айирбошлаш курси
(2000 - 2004 йй. давридаги ўртача кўрсаткичлар)2
Даар
МБ
айрибошлаш
курси с ў м /5
Ўтган далрга
нисбатан
ўэгариши(%)
Нақд хорижий
валкгга
курси(сўм/3)
Аввапги даярга
нисбатан
ўзгариши (%)
2000
236,6
89,9
450,1
183,5
2001
422,9
78,8
829,0
84,2
2002
770,8
82,3
1023,8
31.9
2003
979,39
26,0
995,1
-9,0
2004
1058,0
-8,0
1062,5
6,8
'Ўзбекястон икгисолиёти. Тахлилий шарх. 2004 й и л Т , СИСМ, 2005. 20-21-6.
1 Ўша ерда. 2.1-6.
1 50
www.ziyouz.com kutubxonasi
8-боб. Мамлакатнинг иқтисодий
хавфсизлигини таъминлаш
8.1.
Миллий иқтисодиётнинг жақон
иқтисодий тизимида тутган ўрни ва унинг
манфаатларига тахдидлар
Замонавий жаҳон иқтисодиёти халқаро меҳнат тақ-
симоти асосида миллий иқтисодиётлар ўртасида барқа-
рор, ҳар томонлама ўзаро алоқадорликнинг шакллани-
ши оқибатида хўж алик ҳаётининг дунё миқиёсида ин-
тернационаллашувини ифодалайди. Бу ҳол иқтисодий
маконнинг вужудга келишига замин ҳозирлади. Ушбу
маконда халқаро товарлар, хизматлар, хом ашё ресурс-
лари, молиявий маблағлар, капитал, ишчи кучи бозор-
лари вужудга келиб, улар ўртасида ўзаро алоқадорлик
ҳамда боғлиқлик кучаймоқда. Ж аҳон миқёсида глобал-
технологик, молиявий ахборот, маданий тизимлар жадал
равишда ривожланиб бормоқда.
Миллий иқтисодиёт халқаро меҳнат тақсимотига кўра
ихтисослашуви фойдали қазилма бойликлари, жуғро-
фий жойлашуви, фан-техника тараққиёти, ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш даражаси, халқаро савдо ва
иқтисодий фаолиятининг фаоллигига мувофиқ жаҳон
иқтисодий тизимида ўзига хос ўринни эгаллайди. Ж а-
ҳон иқтисодиётига интеграциялашиш учун миллий иқти-
содиёт халқаро ҳамкорлик учун очиқ бўлиши, яъни
очиқ иқтисодиёт тавсифига эга бўлиши лозим. Очиқ
иқтисодиётнинг хусусиятлари ва мавжуд имкониятла-
рини қуйидагича тавсифлаш мумкин:
- ўтиш даврини бошидан кечираётган мамлакатда
бозор механизми ва унсурлари ҳамда рақобат муҳити
шаклланишининг жадаллашуви;
151
www.ziyouz.com kutubxonasi
- миллий иқтисодиёт жаҳон хўжалиги билан анъа-
навий товар айирбошлашдан ташқари, капитални четга
чиқариш за четдан киритиш, илмий-техниканинг коо-
перациялаш уви, ишлаб чиқариш интеграцияси каби
ш аклларда уйғунлашади;
- халқаро ресурслар айланмаси ва унинг самарадор-
лигини оширишга асосланган ҳолда ички ишлаб чиқа-
риш ҳажмига нисбатан миллий даромаднинг ўсиши;
- халқаро айирбошлашнинг мутаносиб иқтисодий
ўсиш омили сифатидаги ролининг кучайиши;
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг хал-
қаро меҳнат тақсимотида фаол иштирок этиш орқали
очиқ турдаги бозор иқтисодиётини вужудга келтирмоқца.
Унинг истиқболлари эса кўп жиҳатдан жаҳон хўж али-
ги тизимига кириб уйғунлашувига боғлиқ Ушбу мақ-
садга эришиш учун Президент Ислом Каримов томо-
нидан республика ташқи иқтисодий сиёсати қуйидаги
тамойилларга асосланиши белгилаб берилган:
- мафкуравий курашлардан қатъи назар, ташқи му-
носабатларда ошкораликка интилиш;
- тенг ҳуқуқли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик, бош-
қа мамлакатларнинг ички ишларига аралашмаслик;
- ўзининг миллий давлат манфаатлари устуворлиги-
да ўзаро манфаатларни ҳар томонлама ҳисобга олиш;
- тўла ишонч, халқаро иқтисодий ва молиявий таш -
килотлар доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаш тириш
негизида икки томонлама ва кўп томонлама ташқи ало-
қалар ўрнатиш ва уларни ривожлантириш;
- умумэътироф этилган халқаро ҳукуқ меъёрларига
риоя қилиш ва халқаро тартибларга изчиллик билан ўтиш.
Ю ртбошимиз томонидан таш қи иқтисодий сиёсат
республиканинг жаҳон бозоридаги мавқеини мустаҳ-
камлашга, унинг тўлов балансини кучайтириш га ва
152
www.ziyouz.com kutubxonasi
хорижий инвестиция учун қулай муҳитни вужудга кел-
тиришга қаратилиш и алоҳида таъкидлаб ўтилган.
Иқтисодиётнинг очиқлигини таъминлаш ва ташқи
иқтисодий фаолиятни эркинлаштиришга қаратилган чора-
тадбирларнинг амалга оширилиши туфайли мамлакатга
хорижий инвестициялар кириб кела бошлади, қўшма
корхоналар сони тобора кўпайиб бормоқда, ички бозор-
ни маҳсулот билан тўлдиришга эришилмовда. Аммо,
шу билан бирга, бу жараёнда мамлакат манфаатларига
зид ж иҳатлар ҳам кўзга ташланмовда.
Бу ҳолатлар қуйидагиларда намоён бўлди:
- республиканинг илғор технологияларга эга бўли-
шига чекловларнинг мавжудлиги;
- мамлакатга маънавий ва моддий жиҳатдан эскир-
ган техника ва технологияларни олиб киришга уриниш;
- миллий рақобатбардош маҳсулотларни хорижий
бозорларга чиқаришга тўсқинлик қилиш, илгари ўзлаш -
тирилган бозорлардан сиқиб чиқаришга уриниш;
- миллий бойликнинг бир қисмини хорижий капитал
томонидан қўлга киритишга интилиш;
- муҳим хом ашё товарлари ва капитални четга чи-
қариш устидан назорат қилиш механизмининг етарли
даражада шаклланмагани.
Ташқи иқтисодий алоқаларнинг эркинлаштирилиши
шароитида хўж алик субъектлари фаолиятини назорат
қилиш механизмининг такомиллашмагани туфайли, бу
соҳада жиноий гуруҳлар, коррупция, хуфёна иқтисо-
диёт, наркобизнес, иқтисодий қароқчилик ҳам жонла-
на бошлади. Шунингдек, айрим ҳолатларда жаҳон хўж а-
лиги тизимига интеграциялашув мақсадлари билан мил-
лий ишлаб чиқарувчилар манфаатлари ўртасида зид-
диятнинг вужудга келгани боис, асосий энергия ва хом
ашё маҳсулотларининг жахон ва ички нархлари ўрта-
сида номутаносибликлар пайдо бўлди.
153
www.ziyouz.com kutubxonasi
Таъкидлаш жоизки, ўтиш иқтисодиётига эга мам-
лакатларда иктисодиётни тезда очиқ қилиб қўйиш, таш-
қи иқтисодий фаолиятни жадал эркинлаштириш мамла-
кат иқтисодий хавфсизлигига таҳдидларнинг кучайи-
шига олиб келди. Бу ҳолат эса миллий ишлаб чикарув-
чилар фаоллигининг чеклаб қўйилишига, молиявий пул
тизимининг фаолиятига путур етказилиши, импортга,
халқаро иқтисодий ташкилотларга қарам бўлиб қолиш-
га олиб келиши мумкин. Шу боис, очиқ иқтисодиётни
шакллантириш ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркин-
лаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширили-
ши керак бўлади.
М амлакат иқтисодий хавфсизлигига, манфаатлари-
га таҳдидлардан ҳимояланиш учун қуйидагиларни амалга
ошириш лозим:
_ таклиф этилаётган инвестицион лойиҳа ва хори-
жий ҳамкорлар билан тузилган йирик битимларни,
иқтисодий хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда,
дастлабки мустақил экспертизадан ўтказиш;
- хорижий капитал учун устувор соҳа ва тармоқлар
билан бир қаторда уларнинг киритилиши ман қилина-
диган соҳа ва тармоқлар ҳам қонуний асосда белгилаб
қўйилиши керак;
- хориж ий инвесторлар томонидан айрим соҳа-
ларда акцияларни харид килиш тартибини қатъ и й -
лаш тириш ;
- хорижий инвесторларнинг стратегик тармоқларда
миллий бойликларимизнинг катта қисмини қўлга кири-
тишига йўл қўймаслик;
- мамлакат банк тизимини ишончли ҳимоялаш;
- ташқи ф аолият билан шуғулланувчи хўж алик
субъектларидаги раҳбар кадрларнинг малакасини оши-
риш, уларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш;
1 54
www.ziyouz.com kutubxonasi
- ички бозорни, миллий ишлаб чиқарувчиларни таш-
қи рақобатчилар тажовузидан ҳимоя қилиш;
- ташқи иқтисодий алоқалар инфратузилмасини ри-
вожлантириш;
- таш қи бозорларда миллий экспортчилар ва иш-
лаб чиқарувчиларимизнинг дискреминация қилиниши,
камситилишига йўл қўймаслик;
- ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги низо ва ке-
лишмовчиликларни кўп томонлама тартибга солиш ме-
ханизмлари, тенг ҳуқуқли шартномалар тузиш орқали
ҳал қилишга интилиш зарур. Бунда асосий эътибор мам-
лакат товар ишлаб чиқарувчилари ва фуқароларимиз-
нинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади;
- чет эллардаги республика мулкини ҳимоя қилиш;
- ташқи иқтисодий фаолият ташқи савдодан юқори
фойда, иқтисодий самара олишга интилиш билан бир
вақтда, мамлакатнинг жаҳон иқтисодиёти тизимида
ўзига мос нуфузли ўринни эгаллашига интилиши каби-
ларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |