Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги – ишлаб чиқилган методик тизим, ва шу асосида яратилган методика ҳамда уларни ишлаб чиқишда фойдаланилган маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги ва тадқиқотда фойдаланилган методларнинг объективлиги билан изоҳланади; келтирилган таҳлиллар ва педагогик тажриба-синов ишлари самарадорлигининг математик-статистик методлари воситасида асосланганлиги; тадқиқот Республика ва халқаро илмий-амалий анжуманлар материаллари тўпламлари, ОАК эътироф этган махсус ва хорижий журналларда чоп этилган мақолалар эълон қилинганлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиётда жорий этилганлиги, олинган натижаларнинг ваколатли ташкилотлар томонидан тасдиқланганлиги билан асосланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган методик тизим, шу асосида яратилган методика математик анализ асосларини ўқитишда барча турдаги академик лицейларда фойдаланилади.
Академик лицейлар учун яратиладиган янги авлод ўқув адабиётлари, айниқса, дарслик, ўқув қўлланма ва ўқув-методик таъминотини яратишда таклиф этилаётган методик тизим, дарс лойиҳалари, шу асосида яратилган методикадан фойдаланиш мумкин.
Шунингдек, математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизими, дарс лойиҳалари ва методикадан нафақат академик лицейларда, балки ўрта махсус ва касб-ҳунар коллежларидаги математика ва бошқа фанларни ўқитишда ҳамда умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқув фанларини ўқитишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таълим тизимини такомиллаштириш юзасидан тадқиқот объекти, предмети, мақсади ва олинган натижаларга мувофиқ ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
академик лицейларда ўқитиладиган математик анализ асосларини ўқитишнинг такомиллаштирилган методик тизими, дарс машғулотлари лойиҳалари ва уни ўқитишнинг методикаси ва шулар асосида ўқувчиларни мустақил мушоҳада қила олишга, иқтидорли ёшларни тайёрлашга йўналтирилган нашрлар: “Математик анализ асослари бўлими дарсларини лойиҳалаб ўқитиш технологияси”, “Математик анализ” фани ўқув машғулотларининг лойиҳалари, “Педагогик технология миллий моделининг таълим жараёнига татбиқи” ўқув ва илмий-услубий қўлланма ҳамда “Олий математика фанидан олимпиада масалалари”, “Математика фанидан олимпиада масалалари” ўқув-услубий қўлланмалар нашр қилинган ва таълим жараёнида амалиётга жорий этилган(ОТМлар Илмий Кенгаши баённомалари ва далолатномалар).
Шунингдек, олинган натижалар академик лицейларда ўқитиладиган математик анализ асослари мазмунини такомиллаштиришда алоҳида аҳамият касб этади, илмий − тадқиқот юзасидан ўтказиладиган педагогик тажриба-синов ишлари 2012 − 2017 йилларда, тадқиқотни олиб бориш жараёни ҚарМИИ қошидаги “Нуристон” номли, ТАТУ Самарқанд филиали “Муҳаммад ал-Хоразмий” номидаги ва Тошкент шаҳридаги Турин политехника унверситети академик лицейларда ишлаб чиқилган дастурлар асосида олиб борилди, тадқиқот жараёнида олинган назарий ва амалий ғоялар таълим амалиётига татбиқ этилди. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 08 июндаги
89-03-2454 − сонли маълумотномаси);
Do'stlaringiz bilan baham: |