Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-нинг устувор йўналишларига боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти республика фан ва технологиялар ривожланишининг «I. Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожланиш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ҳозирги кунда таълим тизимининг барча бўғинларида, жумладан, академик лицейларда математика фанини педагогик технология ва уларнинг тамойиллари асосида дарс машғулотларини лойиҳалаб ўқитиш соҳасида республикамиздаги бир қатор илмий изланишлар олиб борилган. Хусусан, математика ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича республикамизда: Ж.Икромов, Н.Ғайбуллаев, А.Абдуқодиров, Т.Тўлаганов, М.Тожиев, Г.Злоцкий, Д.Юнусова, Б.Абдуллаева, С.Алихонов, М.Раемов, М.Баракаев, Н.Эшпўлатов, А.Ахлимирзаев каби олимларнинг илмий тадқиқот ишларида, математик анализ асосларини ўқитиш ва дарс машғулотларини ташкил этишга оид қатор ўқув адабиётларини яратган: Ш.Алимов, Т.А.Азларов, Т.Ж.Жўраев, А.Садуллаев, Г.Худойберганов, Б.А.Шоимқулов, Х.Р.Шокирова, Н.Жабборов, Г.Гаймназаров ва бошқалар. Академик лицейлар учун математикадан ўқув адабиётларини яратиш ва математика таълими сифатини юқори кўтариш соҳасида: О.Мусирмонов, А.А.Норматов, А.У.Абдихамедов, Х.А.Насимов ва бошқалар, хориждан эса: Мал Cоад анд Отҳер, Билл Робертс, Сандй Маc Кензиэ ҳамда академик лицейларда математикани ўқитишнинг хусусиятлари ва муаммоларини: А.Ю.Бакирова, Ш.А.Саипназаров, Х.А.Султонова, И.У.Ибрагимов ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларидан ушбу тадқиқотда қўйилган муаммоларни ҳал этишда дастуриламал сифатида фойдаланилди.
Шунингдек, МДҲ давлатларидан математикани ўқитиш методикасини такомиллаштиришда: Ю.И.Калягин, В.М. Монахов, Е.У.Медеуов, В.И.Мишин, А.Г.Мордокович, Г.И.Саранцев, А.А.Столяр, Р.С.Черкасов, П.М.Эрдниев, А.Д. Кудрявцев, М.Н.Рогановскийая, Д.Рахимбек ва бошқалар, педагогик технология, дарс жараёнларини лойиҳалаш ҳамда шахсга йўналтирилган таълимга МДҲ ва хориждан: В.П.Беспалько ва М.В.Кларин, Е.Лебедева, З.Роберт ва бошқаларнинг дидатик ғоялари тадқиқотимизда методалогик асос сифатида фойдаланилди.
Юқоридаги олим ва тадқиқотчиларнинг илмий тадқиқот ишларини ўрганиб чиқиш натижасида академик лицей ўқувчилари математик анализ асосларини ўқитишнинг методик тизими асосида уларнинг билим сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган, яъни педагогик технология тамойиллари асосида дарс машғулотларининг лойиҳалари ва уларни қўллаб таълимни ташкил қилиш ва педагогик технологиялар асосида ўқув ва ўқув-услубий қўлланмалар, дарсликларнинг янги авлодини яратиш, уларни таълим жараёнига тадқиқ қилиш масаласи долзарб эканлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |