Қарши давлат университетини комплекс ўрганиш натижалари юзасидан маълумотнома


Камчилик: жорий ўқув йилида биринчи маротаба қабули амалга оширилган таълим йўналишлари ва



Download 145 Kb.
bet3/13
Sana06.04.2022
Hajmi145 Kb.
#532668
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
КаршиДУ комплекс урганиш саволнома 01 02 2022

Камчилик: жорий ўқув йилида биринчи маротаба қабули амалга оширилган таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларида белгиланган кредитларни йиғиб бориш механизмлари фан силлабусларида ўз аксини топмаган. Мустақил таълим бўйича талаба юкламасини бажариш механизмлари ишлаб чиқилмаган. Лингвистика (немис тили) мутахассислигининг ўқув режа ва фан дастурларида мустақил таълимни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар ишлаб чиқилмаган.
Университет магистратура битирувчилари 2020/2021 ўқув йили якуни бўйича 120 нафар, уларнинг 25 нафари ОТМга ишга қабул қилинган бўлиб, 21 % қамров даражаси. Жорий 2021/2022 ўқув йилида университет кафедраларида профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш даражаси 95 % ни ташкил қилади.
Шунингдек, жорий ўқув йилида қабули амалга оширилган 5510200-Педиатрия иши, 60910200-Даволаш иши мутахассислик фанларидан ўқув машғулотларини олиб борувчи профессор-ўқувчилар илмий салоҳияти 0%. Шу кунга қадар мазкур таълим йўналишларида мутахассислик фанларидан маъруза машғулотларини олиб бориш учун илмий салоҳиятга эга профессор-ўқувчиларни жалб қилиш ишлари суст ҳолатда.



  1. Профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминланганлиги.

Қарши давлат университетида вакант бўш бўлган ўринларга профессор-ўқитувчиларни ишга қабул қилишда Қашқадарё газетасининг 2021 йил 3-августдаги сонида танлов бўйича эълон берилган. Профессор-ўқитувчиларни танлов асосида қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича 2021 йил 26 августдаги 497-Х-а-сонли буйруғи чиқарилган. Мазкур буйруқ асосида ишчи гуруҳ фаолияти олиб борилган.



  1. ОТМларда масофавий таълимни сифатли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати.

Замонавий ахборот технологияси ва янги педогогик технологияларини ўқув жараёнига татбиқ этиш учун 42 та электрон доска, 78 та видеопроектор ўрнатилди. Ўқув жараёнига 720 дона компьютер, деканат, кафедралар ҳамда бўлимларда 280 та компьютерлар фойдаланилмоқда. Университетда 1000 дона компьютер корпоратив тармоқ ҳамда Интернет тармоғига уланган. Ҳозирда университетда интернет тезлиги 2300 Мb/sec ташкил қилмоқда.
Масофавий таълимни ташкил этиш бўйича университетда 2021 йилда янги сервер қурилмаси харид қилинган ва барча тизимлар шу серверга ўтказилган. Масофавий таълимда маъруза машғулотлари университетда ZOOM платформаси орқали амалга оширилмоқда. Университет томонидан бир вақтнинг ўзида 80 та аккаунт уланиш имконини берувчи лиценция харид қилинган. 1200 ўринли ўқув биносида 32 та аудитория махсус аудио ва видео қурилмалар билан жиҳозланган. Масофавий шаклда амалий ва лаборатория машғулотлари MOODLE платформаси орқали йўлга қўйилган. Масофавий дарс машғулотлари таҳлили ва назорати университетнинг Рақамли таълим технологиялари марказида амалга оширилмоқда. Бунда 18 дона катта диаметр ўлчамли монитор ёрдамида барча масофавий ўқув жараёнлари батафсил таҳлил қилиниб, мониторинг юритиш тизими йўлга қўйилган.
Муаммо: Чекка тумандаги талабаларда интернетнинг тезлиги пастлиги талабаларни масофавий дарсларда тўлақонли фойдаланиш имкониятини чеклаб қўймоқда. Шунингдек, университет расмий веб-саҳифасида айрим университетга тегишли маълумотлар мазмунан эскирган. Уларни янгилаш зарур.
Таклиф: Чекка худудларда арзон таърифдаги юқори тезликдаги интернет алоқа линиялари таъминлаш мақсадга мувофиқ.




  1. Download 145 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish