Қарши давлат университетида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш ҳамда коррупцияни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида



Download 34,78 Kb.
bet2/6
Sana01.07.2022
Hajmi34,78 Kb.
#722648
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
ректор коррупция ҳисобот

I. Ташкилий-бошқарув соҳасида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27-майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5927-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 2020 йил 4 сентябрдаги 22-2488-сонли топшириғида белгиланган Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида яширин иқтисодиёт ва коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган “Йўл харитаси”даги вазифалар ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28-июндаги “Олий таълим тизмида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида”ги 281-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Қарши давлат университети ректорининг 2021-йил 5-июлда 171-И сонли буйруғига асосан, университетда Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими ташкил этилди.
Бўлим томонидан университет тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича меъёрий ҳужжатларни ўрганишга йўналтирилган суҳбатлар ўтказилди, меъёрий ҳужжатлар тўпламлари ташкил этилди.
Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш чораларини кўриш мақсадида тузилмалар рахбарларининг фикр-мулоҳазалари, таклифларини инобатга олган ҳолда доимий мониторинг ташкил қилинди. Коррупция хавф-хатари юқори бўлган соҳа, вазифа ва лавозимлар таҳлил қилиниб, рўйҳати тузилди.
Коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Университетга педагог ходимларни ишга қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006-йил 10-февралдаги 20-сонли қарори “Олий таълим муассасаларига педагог ходимларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги “Низом” талаблари асосида амалга оширилади. Қарши давлат университети ректорининг 2021 йил 26 августдаги 497 Х сонли буйруғига асосан педагог ходимларни ишга қабул қилиш бўйича шаффоф тизим йўлга қўйиш мақсадида доимий равишда ишчи гуруҳ фаолият кўрсатиб келмоқда. Ишчи гуруҳ томонидан талабгорларни ишга олиш жараёнида мавжуд низом талаблари асосида ҳужжатларнинг малака талабларига мослигини текшириш, номзоднинг кенг дунёқараш ва илмий тафаккур соҳиби эканлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган суҳбатлар камералар назорати остида кенг жамоатчиликка намойиш қилган ҳолда очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилади.
Педагог ходимларни ишга қабул қилишда танловлар оммавий-ахборот воситаларида, университет сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон қилиниб, танлов асосида педагог ходимлар тегишли лавозим бўйича ишга қабул қилиниб келинмоқда. Университетнинг ходимлар хақидаги маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплексига интеграция қилинган. Фуқароларга иш жойи, даромади, меҳнат стажи ҳамда иш берувчилардан вакант жойлар тўғрисидаги маълумотларни онлайн тарзда олиш ва танишиш имконияти яратилган. Қарши давлат университетида мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий аппарат комплексига мунтазам киритиб борилиши таъминланган.
Университетда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисидаги ҳисоботлар ҳудудий Бандлик бўлимларига ўз вақтида бериб борилмоқда.

Download 34,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish