Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 163,69 Kb.
bet11/27
Sana24.02.2022
Hajmi163,69 Kb.
#201743
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
11 04 2021

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

Муҳаммад Али қаламига мансуб йигирма йиллик ижодий меҳнат маҳсули саналмиш “Улуғ салтанат” тарихий тетралогияси юқоридаги фикр-мулоҳазаларимизни тўлақонли асослайди. Олиб борган илмий-назарий изланишларимиз натижаси сифатида боб ва фасллардаги мулоҳазаларимиз умумлаштирилиб, “Улуғ салтанат” тарихий тетралогияси хусусида қуйидаги хулосага келинди:


1. Жаҳон ва рус адабиётида тетралогия генезиси турли даврларда ҳар хил кўринишда намоён бўлгани кузатилди. Бироқ, ўзбек адабиётида тарихий тетралогиянинг юзага келиши Муҳаммад Али ижоди билан боғлиқлиги илмий асосланди.
2. Тарихий тетралогия яратишдаги поэтик маҳоратнинг янада ривож топишига қаҳрамонлик эпослари муайян даражада калит вазифасини ўтагани тадқиқ этилди.
3. Рус адабиётида тарихий тетралогиянинг хронологик тартибда воқеланиб, барча қаҳрамонлари бир марказда уюшади. Муҳаммад Али ҳам Соҳибқирон тимсолида кучли давлатчилик сиёсатининг изчил мустаҳкамланиб боришини барча воқеликнинг марказий ўринга олиб чиқишида кузатиш мумкин. Натижада, асар таҳлилида Соҳибқирон фарзандларининг ижтимоий-сиёсий иродаси, матонати ёрқин бўёқларда очиб берилди.
4. Тарихий тетралогия ҳам жанр ички канонларига таяниб, бир ғоя, бир воқелик, бир мақсад тарзида умумийлик касб этиб, Амир Темур ҳақидаги ушбу асар том маънода “Улуғ салтанат”га айланганини кўрсатиш учун ёзувчи асардаги ҳар бир характерни қайта идрок этишида намоён бўлади. Роман-эпопеянинг энг муҳим қирраларидан бири бўлган ёзувчи ижодий изланишининг такомиллашиб, сайқалланиб бораётганлиги асосланди.
5. Жаҳонгир Мирзонинг Хоразм маликаси Хонзода хоним ишқида ёнишлари, унинг васлида изтироб чекиш лаҳзалари, тетралогияда муҳаббат тасвири, ишқ таърифлари монологик, диалогик нутқни юзага келтирганлиги ҳамда шеърий парчалар Жаҳонгир Мирзонинг хос ясовули ўнбоши Ахий Жаббор тилидан ирод қилиниши асар тўқималарида муайян мантиқий изчилликни намоён қилганлиги, асардаги энг характерли жиҳатлардан бири ҳам Жаҳонгир Мирзо ва Хонзода хонимнинг турмуш қуриш йўлидаги Соҳибқироннинг оқилона иш тутиши, узоқни кўзлаб қилинган сайъ-ҳаракатлар авлодлар олдида юксак масъулиятни талаб қилиши асар таҳлилида илмий тадқиқ қилинди.
6. Мураккаб сюжетли тарихий асарларнинг асосий жиҳатларидан бири воқеликнинг намоён бўлиш тартиби, тузилиши, яъни фабула билан чамбарчас боғлиқ бўлишидир. Фабула асар сюжетини ҳам, композициясини ҳам ягона эстетик мезонда бирлаштира оладиган муҳим компонентлардан биридир. Тарихий-хроникал сюжетли асарларда ёзувчи нуқтаи назаридан холи бўлмаган, қаҳрамонларнинг ўзаро муносабатларида бўй кўрсатган воқелик ғоянинг пухта яхлитлашувига замин яратади. Муҳаммад Али ҳар бир воқеликни мураккаб сюжетлилик тарзида тасвирлаш йўлидан борган. Унда бобма боб ифодаланаётган воқелик негизида ижодий ният ва тарихий ҳақиқат параллел тарзда ёрқин бўёқларда юзага чиқиши таҳлил остига олинди.
7. Характер табиатидан келиб чиққан ҳолда, асар қаҳрамони мустақил онг ва тафаккур тарзига эга бўлади. Ёзувчи бадиий воқеликни ҳикоя қилиш баробарида уни таҳлил қилади, саралайди ёки аксинча, тасвирлаш йўсинида характер моҳиятини очиб беради. Тетралогияда парда орқасида иштирок этувчи хилма-хил овозлар борки, улар сюжет вақтини яхлит ва маром билан ифодалашга хизмат қилишини таъминлаши илмий асосланди.
8. Тетралогияда мактуб поэтик бутунликни таъминловчи унсур (усул) лардан бири бўлиб, ёзувчи сюжет воқеаларини тезлаштириш, характерларни ёрқинроқ тарзда ифодалаш, шунингдек, кейинги тафсилотлар (замон ва макон) га ҳам ойдинлик киритиб бориши, асар қаҳрамонларидаги руҳий ўзгаришлар, дорулсалтанатнинг мустаҳкам пойдевори бўлган отанинг ўз тақдиридаги саркашликлари, диний уламолар мурожаатлари замиридаги жамият хавотирларини маҳорат билан тўлдиришга ҳаракат қилган.
9. Бадиий замон ва маконда кечувчи воқеалар силсиласида адиб кеча-бугун-эртага тарзида иш кўради. Унда вақтнинг ўзгарувчан аҳамиятга эгалиги, шароит тақозоси ҳамда давр руҳи уйғунлиги поэтик жиҳатдан жиддий ишланганлиги билан аҳамиятлидир. Замон категорияси турли хил композицион унсурлар негизида қайта идрок қилинган ҳамда адабий-эстетик жиҳатдан маълум вазифаларни бажаришга қаратилганлиги ўрганилди.
10. Макон категорияси боб ва қисмлараро бирлаштирувчи унсурлардан бири бўлиб, сюжет вақтида рўй бераётган ҳудуд, чегара, кайфият, ҳолат, мимика, психологик вазият, шароит сингари инсон онги ва онгдан ташқаридаги фавқулодда бурилишларни юзага чиқарувчи асосий компонентлардан бири эканлиги ойдинлаштирилди.
11. Амир Темур ва унинг ҳарб юришлари, Самарқанд ҳамда унинг ичкарисидаги вазиятлар таранглиги, ўғил ва невараларнинг ҳокимиятга интилиши маълум замон ва маконда рўй бераётган воқеалар занжирига бориб туташувини ёзувчи теран нигоҳ ила илғай олганлиги масаласи маҳорат бобида тадқиқ этилди.
12. “Улуғ салтанат”нинг энг характерли жиҳати, тетралогиянинг таркибий қисми бўлган тўрт асар ҳар бирининг архитектоникаси поэтик бутунликда намоён бўлган. Тўғри, айрим лавҳаларни ҳисобга олмаганда, адиб ўз олдига қўйган мақсадига тўлақонли эришган. Бироқ, шундай бўлса-да, асар вақт ўтиши билан таҳрирга эҳтиёж сезиши мумкин. Асар ёзиб тугалланди, уни таҳлилу тадқиқ қилиш янги адабиётшунослик олдида турган муҳим жиҳатлардан бири эканлиги ҳали йиллар давомида ўз ечимини топиши муқаррар.


Download 163,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish