Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 258,28 Kb.
bet5/35
Sana21.07.2022
Hajmi258,28 Kb.
#833121
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35
Bog'liq
2 5206501455204190378

Тадқиқот объекти сифатида Муҳаммад Алининг давлат мукофоти билан тақдирланган “Улуғ салтанат” тетралогияси олинди.
Тадқиқот предметини тарихий тетралогиянинг поэтик қонуниятлари, ёзувчи услуби, сюжет ва композиция яратишдаги маҳорати, романий тафаккур салмоғи ортишидаги бадиий изланишлари, жаҳон насри таъсирида юзага келган ўзгаришларни таҳлил ва талқин қилиш муаммолари ташкил қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияни шакллантиришда қиёсий- типологик, структурал, биографик, герменевтик ва психологик таҳлил усулларидан фойдаланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёзувчининг тарихий воқеликни бадиий ҳақиқатга айлантириш маҳорати, ҳаёт аслини бадиий композицияга мослаштириш, тетралогиянинг келиб чиқиш илдизларининг жаҳон ва ўзбек романчилигида тутган аҳамияти илмий асосланган;
бадиий композиция компонентлари саналмиш макон ва замон чегарасида қаҳрамон интеллекти намойиши сюжет линияларини бириктиришнинг таъсирчан омили эканлиги тадқиқ этилган;
жанрнинг ички ва ташқи таъсирида шаклланган тарихий тетралогия қонуниятларини замонавий ифодалаш талқин негизида асосланган ҳамда эволюцион такомили аниқланган;
тарихий қаҳрамон сиймосини юзага келтиришда хронотоп усули, портрет, пейзаж, туш, мактуб, диалог мотивлари бадиий яхлитликни таъминловчи муҳим категориялар экани ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва замонавий ўзбек адабиётшунослигида тетралогия жанри илмий тадқиқига доир манбалар таснифий ўрганилган ҳамда тарихий ҳақиқатни бадиийликка айлантириш тамойиллари аниқланган;
“Улуғ салтанат” тетралогиясида тарихий воқеликни бадиий ифодалаш, образ, услуб, сюжет поэтикаси ва замон-макон талқини масалалари очиб берилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги муаммонинг аниқ қўйилганлиги, хулосаларнинг қиёсий-типологик, биографик, психологик, структурал таҳлил методлари ёрдамида асосланганлиги, шунингдек, “Улуғ салтанат” тетралогияси таҳлилида Муҳаммад Алининг адабий қарашлари, муаллифнинг Амир Темур ҳақидаги қатор ижод намуналари, илмий изланишлари ва мақолаларидан кенг фойдаланилганлиги тадқиқот натижаларининг ишончлилигини белгилайди.

Download 258,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish