Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

 
 


79 
2.2. Композицияни юзага келтиришда ёзувчи маҳорати 
Юқоридаги боб ва фаслларимизда тарихий тетралогиянинг илк 
илдизлари (эпосдан ўсиб чиққанлиги) ҳақида жаҳоний аспектда синалган 
адабий-назарий тажрибаларни ўртоқлашган эдик. Эндиликда, мана шу 
жиҳатнинг муайян қирраларини умумий майдонда бирлаштирувчи асосий 
унсурга тўхталишни жоиз топдик. Бу бадиий асар композициясидир. 
Композиция замонавий асарларга (эпик) қараганда мудом заҳматталаб, 
мураккаб жараён эканлигини инобатга олсак, масала моҳияти янада 
ойдинлашади. Чунки ҳар қандай бадиий шакл қисм ва бўлаклардан, яъни 
композициядан ташкил топади.
Ҳар бир бадиий ғоянинг юзага чиқишида муайян даражада пафоснинг 
ҳам ўрни беқиёс. Негаки, пафос бадиий сўз қудратини, образлиликни, 
мақсадни, истеъдодни худди маржон каби бир тизмада бириктира олиш 
хусусиятига эга. Пафоссиз асар ҳам бўлмаганидек, ғоясиз пафос ҳам 
бўлмайди. У хоҳ тарихий, хоҳ замонавий, хоҳ фантастик йўсинда 
ифодаланмасин албатта, пафос ўз тийнатини намоён қилади. Муҳаммад 
Алининг “Улуғ салтанат” тетралогиясининг ҳар бир китобида тарихий 
ҳақиқатни поэтик нуқтаи назардан “қайта кашф этиш” малакаси ўзига хос 
мавқени намойиш қилган. Натижада, ёзувчи даставвал характерларни 
саралайди, ҳаётий муаммоларни жаҳолат ва эзгулик ўртасида кечаётган 
мислсиз курашлар негизида қайта идрок қилишнинг уддасидан чиқади.
Бадиий пафоснинг сеҳри, жозибаси шундаки, муайян ижодий ғоянинг 
изчил ва шаклланиб боришига, мантиқий тартибланишига кенг йўл очади. У 
ҳар бир характерни кашф қилишда муҳим аҳамиятга эга. “Гегель 
эстетикасида пафос жуда муҳим ўрин тутади, у санъатнинг ўзаги, “санъат 
салтанатининг” асоси сифатида талқин қилинади. Шу асосда Гегель ижодга 
туртки берувчи мотивлар, пафос кўринишлари сифатида “оила, ватан, 
давлат, черков, шон-шараф, дўстлик, ғурур, номус, муҳаббат” кабиларни 


80 
кўрсатади”
84
. Ҳақиқатдан ҳам, тетралогиядаги етакчи мотив Соҳибқирон 
шахси ва унинг салтанат ишларидаги энг асосий нуқталарни тасвирлаш 
бўлса, унинг ўғиллари, қизлари, аёллари, яқинлари, саркарда-ю, дин 
пешволари тўғрисидаги теран мушоҳадалари, “азму шижоати”ни янада 
жонли тасвирлашдан иборатлиги сир эмас.
Проф. И.Ёқубов қайд этганидек: “Адибнинг ахлоқий-эстетик 
позицияси ғоятда равшан бўлгани боис, у қаҳрамон хатти-ҳаракатини 
синчковлик билан назорат қилиб боради. Ҳодисаларга жиддий поэтик 
муносабат билдирадики, бу ҳам бадиийликнинг муҳим шартларидан 
биридир. Аслида шоир Шарқона гуманистик пафосни ўтказишга интилади. 
Ёзувчи аждодларимизнинг бизга ўрнак ва ибрат бўла оладиган ёрқин ва 
бетакрор образларини яратиш, яхши инсонларга хос олижаноблик, кураш ва 
жасоратнинг Шарқона манбаларини таҳлил этишга интилади”
85
. Бинобарин, 
келтирилган лавҳадаги назарий-илмий талқинларни янада тўлдирадиган 
бўлсак, қуйидаги мушоҳадани юзага чиқаради: биринчидан, тарихий 
ҳақиқат 
пафосга 
эврилганлиги 
бадиий 
тўқимани 
бир 
қадар 
сунъийлаштирган, иккинчидан, ёзувчи ижодий ғоясининг негизида “Улуғ 
салтанат” ҳомийси Амир Темур характери фонида очиб бериш туради, 
учинчидан, бадиий ниятнинг бутун асар қисмларини яхлитлаштиришда 
тизимли “лиро-романтик” кечинма (эзгулик ва ёвузлик кураши) 
барқарорлашган, тўртинчидан, адиб бадиий хронологияга вақт ва макон 
кечмишларини жойлашни мақсад қилганлигида кўринади.
Тетралогиянинг ҳар бир китобидаги бадиий ғоя ва уни юзага 
чиқарувчи пафос ёзувчига бениҳоя илҳом бағишлай олган. Асарда туш, хат, 
монолог, мунозара сингари қолиплаш мотивлари борки, уларнинг ҳар бири 
муайян бир мақсаднинг ниҳояланишига, янги ижодий ниятнинг туғилишига 
замин ҳозирлайди. Мунозара мотиви ҳақида сўз юритганда Амир Темур ва 
84
Қуронов Д. ва бошқ. Адабиётшунослик луғати. –Т.: Академнашр. 2013. –Б. 220.
85
Ёқубов И. Муҳаммад Али ижодида тарихий жараён концепцияси ва лиро-романтик талқин. –Т.: Фан. 
2007. –Б.70.


81 
унинг хос соқчилари, маслаҳатгўйлари, давлат ишларида қўл-кўмак берувчи 
дин пешволарининг теран фалсафий қарашлари ёзувчи қалбидан шалоладек 
отилиб чиққан: 
“Салтанат йўли шундай тўғри бўлмоғи керак! Нечоғлик тўғри экан-а? – 
кутилмаганда хаёлидан кечди Соҳибқироннинг – Лекин тўғри йўлда 
юрғонларнинг кўнгиллари ҳам тўғримикин?.. Бандаси бамисли саҳродаги 
якка дарахт эмиш, қалби ўша дарахтдаги бир япроқ, бир лаҳзада чапга 
қайриладур, бир лаҳзада ўнгга... Салтанат, миллат иши деб куйиб-ёнасен... 
Аммо ёнингга кириб ёнгувчилар кам... Сен ўйлағондек ўйламайдурлар. 
Салтанат мулкига кўз олайтурғувчилар бор... Ёлғиз ўзи учун дунёга келғон, 
нафсига қарши эрмас, нафсини ёқлаб қилич кўторғонлар... Ришвахўрлар, 
талончилар, ўғрилар, хоинлар... Икки қўлини кессанг тили билан пора 
олғайлар... 

Ҳа, Амир соҳибқирон, мақсудингиз улуғдир, биламен, барчасини 
биламен... - биламен... – бош тебратди Муҳаммад Чуроға додхоҳ”
86
.
Мазкур лавҳада ёзувчи ижодий нияти (пафос) асар воқелигининг 
умумий сюжетини ташкил қилишни типиклаштиради. Асарда мунозара 
(мотив) сифатида ёзувчи томонидан ўйлаб топилган усул тарихий 
ҳақиқатни янада ишонарли поэтик талқин қилишга кенг имкон туғдиради. 
Бир қарашда ҳам ёзувчи мақсад-муддаоси, ҳам характерлараро муносабат 
тиғизлиги, ҳам бош қаҳрамон хатти-ҳаракати, ҳам жамики иштирок 
этувчиларни бир махраж (ғоя)да жипслашувига, ёрдамчи, эпизодик 
образларнинг индивидуал (овози)га ғоят чамбарчас боғлиқликни юзага 
келтиради. Ваҳоланки, адиб сюжет қисмларида шартли равишда (сунъий 
тўқима)ни реаллаштиришга бадиий чизгилар берар экан, энг муносиб 
усулдан истифода этишни маъқул кўради. Юқоридаги каби Амир 
Темурнинг ҳарб юришлари-ю, салтанат ички юмушларидаги теран 
мушоҳадалари замирида адолатли подшоҳнинг олижаноб фазилатлари 
билан биргаликда одамларга бўлган муносабати, ҳурмати, ҳар бир ишни 
86
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. 1 жилд. –Т.: Шарқ. 2010. –Б. 228.


82 
адллик 
негизида 
ташкил 
қилишга 
одатланишини 
кўрсатишга 
қаратилганлиги эътиборга моликдир.

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish