Қарши давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/43
Sana11.07.2022
Hajmi1,13 Mb.
#774702
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
2 5206501455204190378

учрашув хронотопи 
бошланади
.
Бу 
учрашув мотиви Ахий Жабборнинг “Она бўри” ҳақидаги мифик афсонани 
киритма ҳикоя тарзида ифодаланиши ҳар икки ошиқ руҳиятидаги замон ва 
макон бирлигини тўлақонли далолатлайди. “ХХ аср адабиёти инсон дунёси 
ва руҳиятини таҳлил қилар экан, яъни у ўзига бўлган адабиётдан ҳам кўра 
инсон руҳияти ва қалбига кўпроқ яқинлашар, уни тадқиқ этар экан, ана шу 
руҳият ва қалбда илк инсонлар дунёси каби мифологик тимсолларга дуч 
келади. Шундагина мифни ифода усули бадиийлаштириш воситаси 
сифатида эмас, балки инсонни таҳлил ва тадқиқ қилувчи поэтик тил 
114
Муҳаммад Али. Улуғ салтанат. Тетралогия. Биринчи китоб. Т.:Шарқ, 2013. –Б.94.


113 
сифатида қабул қилиш бошланди. Шу сабабли миф ва адабиёт алоқаси 
ҳақида гап кетганда, бу алоқани фақат сюжетлаштириш воситаси сифатида 
эмас, инсон руҳиятини акс эттирувчи поэтик тил сифатидаги ўрнига катта 
ҳамият бериш керак”
115
. Дарҳақиқат, Муҳаммад Али ҳар тўртала асарнинг 
ўнга яқин жойларида мифологик киритма воқеаларни келтиради. Бу усул 
бадиий тўқимани янада ишонарли чиқишида ҳамда хронотопнинг аниқ, 
равшан юзага келишида муҳим бадиий категориялардан бири саналади. 
Мазкур “Онабўри” ҳақидаги мифологик ривоят асар композициясида муҳим 
қолиплаш бўлиб, Амир Темурнинг суюкли тўнғич ўғли Жаҳонгир Мирзо 
руҳиятидаги узил-кесил ўзгаришларнинг поэтик кашф қилинишида етакчи 
вазифани бажаради. Бир қарашда Ахий Жабборнинг топқирлиги ва 
мардлиги намоён бўлса, унинг Оққизга бўлган муҳаббатига ҳам кенг йўл 
очади. Ҳар иккала дўст, иноқ ва латофатли соҳибжамол қалбини забт 
этишда мазкур 
учрашув хронотопи 
муҳим аҳамият касб этади.
Туш хронотопи.
Тарихий тетралогиянинг биринчи китобида Амир 
Темурнинг Турон элига подшолик қилиши ҳақида хабар берган Ҳаким ат-
Термизийнинг ўз шогирдига берган маслаҳати туш шаклида рўй беради. 
Мир Саййид Бараканинг Амир Темурга сўзлаб берган туши аслида бундай 
рўй берган бўлади: 
“Иттифоқо, бир кун пешиндан олдинроқ лаҳзагина кўзи илинибди. 
Одатда, шайх кундуз кунлари ухламасдан, таҳорати синиб қолишдан 
чўчирди. Аммо ҳамма нарса худодан... Кутилмаганда ухлаб, туш кўрибди. 
Умрида биринчи марта Термиз ота тушига кирибди. Термиз ота унга 
шундай дебди: 
“Саййид! Сендан ризолиғим беададдур. Бир шогирднинг холис 
хизматини бажардинг, қабримнинг йўқолиб кетишига йўл қўймадинг, 
бизларни ёд айлаб, хонақоҳ бунёд этиб, зиёратга келувчилар дуосини 
олдинг. Илоҳи, сени кам қилмасун. Шу сонияларгача нотинч эрдим. Эмди 
115
Эшонқулов Ж. Фольклор: образ ва талқин. –Қарши.: Насаф. 1999. –Б.141-142.


114 
кўнгил сокин бўлди, иншооллоҳ, мулк-у мамолик бўстони қулф уриб 
яшнағай, дин-у имоннинг зилол булоқлари қайнашдан тинмағай! Илло, 
Турон юртининг ўз ўғли подшолиқ қилур. Сен ул зотнинг ёниға борғил, 
унинг дил оинасига ғубор тушишига йўл қўймағил! Эмди борғил... Шу 
сониянинг ўзидаёқ йўлга ихтиёрни берғил!...”Ҳаяжонланган Мир Саййид 
Барака улуғ пирдан, юртга подшолик ҳукмини ўтказаётган кимдур, дея 
сўрамоқчи эди, тили айланмади, ажабо, фурсат ҳам йўқ экан, уйғониб кетди. 
Турибоқ таҳорат олди, аллақандай таважжуҳ билан пешин намозини ўқиди. 
Кейин чўкка тушган ҳолда Термиз ота сўзларини эслаб, мағзини чақишга 
уринди ва теран хаёлларга чўмди”
116
.
Мазкур лавҳада бадиий замон Мир Саййид Баракани Соҳибқирон Амир 
Темур билан танишишга, бирга яшаб, ишлашга даъват қилган ишора 
тарзида келтирилади. Ҳақиқатдан ҳам бадиий замон ва макон бу ўринда ҳар 
иккала закийнинг реал ҳаётда тўғри топишганига ишонч ҳосил қилиш 
лозим. Амир Темур қаерни забт этмасин, у ердаги муқаддас қадамжоларни 
обод қилиши, кўприк ва мадраса, мақбаралар қурдириши улуғ пири Мир 
Саййид Бараканинг маслаҳати, гўзал дуолари билан юзага чиққан. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish