2-боб. Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишнинг мақсад ва вазифалари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишнинг мақсади умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун замонавий фан ва техника ривожини ҳисобга олган ҳолда компетенциявий ёндашув талаблари асосида ўқув материаллари мазмуни ва сифатини такомиллаштириш ҳамда ушбу соҳадаги илғор хорижий тажрибани самарали татбиқ этишдан иборат.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
6. Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқув-методик мажмуаларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш принциплари ҳамда уларнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган талабларни белгилаш;
ўқувчиларда миллий ғурур ва ифтихор, моддий ва маънавий меросга қадриятли муносабатни таркиб топтириш;
давлат таълим стандартлари талаблари асосида ўқувчилар томонидан билим, кўникма ва малака ҳамда компетенцияларнинг тўлиқ ўзлаштирилишига эришиш;
ўқувчиларда мустақил ва эркин фикрлашни ҳамда уларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантириш;
янги авлод ўқув-методик мажмуаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;
ўқувчиларда илмий дунёқараш ва глобал тафаккур юритиш компетентлигини шакллантириш;
умумтаълим фанларини ўқитишнинг принципиал янги методологияси асосида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари учун ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш принциплари
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
7. Ўқув-методик мажмуаларни ишлаб чиқиш қуйидаги принциплар асосида амалга оширилади:
ўқув-методик мажмуалар таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари асосида яратилганлиги;
ўқувчиларнинг ақлий ва жисмоний имкониятлари, ёши, психофизиологик хусусиятлари, билим даражаси, қизиқишлари, лаёқатлари ҳисобга олинганлиги;
ўқувчиларда ватанпарварлик ва миллий ғурур ҳиссини шакллантиришга қаратилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта ва ўрта махсус, профессионал таълимнинг зарур ҳажми берилганлиги, ўқувчиларда мустақил ижодий фикрлаш, ташкилотчилик қобилияти ва амалий тажриба кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилганлиги.
(7-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |