1
✿
°•
┈┈┈
••ৡ
❀
ৡ•
┈┈┈
•°
✿
Ҳаром
амаллар
.
✿
°•
┈┈┈
••ৡ
❀
ৡ•
┈┈┈
•°
✿
Олинган манба:
@IxlosOrgSahifasi
2
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Муқаддима
Барча ҳамду санолар Аллоҳга хосдир. Биз Унга ҳамд ва
истиғфор айтамиз, Ундан ёрдам сўраймиз, нафсимизнинг
шумлигидан ва амалларимизнинг ёмонлигидан Унинг
Ўзидан паноҳ тилаймиз. Аллоҳ ҳидоят қилган кимсани
адаштирувчи, адаштирган кимсани ҳидоят қилувчи йўқдир.
Мен ягона, шериксиз Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ ва
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Унинг бандаси ва
элчиси, деб гувоҳлик бераман.
Дарҳақиқат, Аллоҳ азза ва жалла фарз амалларни вазифа
қилиб белгилаб қўйди, уларни тарк этиш мумкин эмас.
Ҳудудларни чегаралаб қўйди, уларни ҳатлаб ўтиш жоиз эмас.
Баъзи нарсаларни ҳаром қилди, уларга риоя этмаслик
мумкин эмас.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
“Аллоҳ Китобида нимани ҳалол қилган бўлса, у ҳалолдир,
нимани ҳаром қилган бўлса, бас, у ҳаромдир. Нимадан сукут
қилган бўлса, у илтифотдир.
Аллоҳдан илтифотини қабул
қилинглар, чунки Аллоҳ унутувчи эмас”. Шундан сўнг
Расулуллоҳ
соллаллоҳу
алайҳи
ва
саллам:
“Парвардигорингиз унутувчи эмас”, деган оятни ўқидилар”
(Ҳоким ривояти).
3
Ҳаром
қилинган амал ва нарсалар Аллоҳнинг
чегараларидир: “Ким Аллоҳнинг чегаралари (яъни ҳалол
-
ҳаром аҳкомлари)ни (ташлаб бошқасига) ўтса (унга амал
қилмаса), аниқки, у ўзига зулм қилибди” (Талоқ: 1).
Аллоҳнинг чегараларини бузиб ўтган ҳамда ҳаром
қилинган амал ва нарсаларга риоя этмаганларга Аллоҳ азза
ва жалла таҳдид қилиб шундай дейди: “Ким Аллоҳ ва Унинг
Пайғамбарига итоатсизлик қилиб, Аллоҳ белгилаб қўйган
ҳадлардан чиқса, уни абадий қоладиган жойи бўлмиш
дўзахга киритур ва унинг учун хор қилувчи азоб бордир”
(Нисо сураси, 14).
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ушбу
сўзларига кўра ҳаромлардан сақланиш фарздир: “Сизларни
нимадан қайтарган бўлсам, ундан, албатта, сақланинглар ва
нимага буюрган бўлсам, уни қодир бўлганингизча
қилинглар” (Муслим ривояти).
Баъзи ҳавойи нафсига эргашган, заиф ва нодон кимсалар
ҳаром нарсалар ҳақида гап кетса, аччиғи чиқиб, норози
ҳолда: “Сизларга қолса ҳамма нарса ҳаром. Дин енгил бўлса,
озгина бемалол қўйиш керак! Ҳаётимизни зерикарли қилиб
юбординглар! Аллоҳ Кечирувчи ва Раҳимлидир”, дейдилар.
Биз уларга айтамиз: “Аллоҳ таоло хоҳлаганини ҳукм
қилади. Унинг ҳукмини таъқиб қилувчи йўқ. Аллоҳ ҳикмат
соҳиби, ҳар нарсадан огоҳдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани
ҳалол, хоҳлаганини ҳаром қилади. Бизнинг бандалигимиз
тақозо қилган иш Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб,
сўзсиз таслим бўлишдир”.
4
Аллоҳ таолонинг ҳукмлари беҳуда, ўйин ва ҳазил учун
эмас, балки Унинг илми, ҳикмати ва адолатидан келиб чиқиб
содир
бўлувчидир.
Аллоҳ
таоло
дейди:
“Парвардигорингизнинг сўзлари сидқу адолатда комил
бўлди. Унинг Сўзларини ўзгартиргувчи йўқдир. У эшитувчи,
билувчидир” (Анъом: 115).
Аллоҳ таоло ҳалол ва ҳаром бобидаги таянч қоидани
баён қилиб бундай дейди: “...уларга пок нарсаларни ҳалол
қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қилади” (Аъроф: 157).
Демак, ҳалол нарсалардан мақсад пок нарсалар ва ҳаром
нарсалардан
мақсад эса нопок нарсалар экан.
Ҳалол
ёки ҳаром қилиш ёлғиз Аллоҳнинг ҳаққидир. Ким
бу ҳақни ўзи ёки бошқа кимса учун даъво қилса, у исломдан
чиқиб, кофир бўлади: “Балки улар учун (куфр ва ширк каби)
Аллоҳ буюрмаган нарсаларни —
“дин”ни уларга шариат
қилиб берган шериклари —
бутлари бордир?!” (Шўро: 21).
Китоб ва суннатни яхши тушунган шариат олимларидан
бошқа бирон кимсанинг ҳалол ва ҳаром масаласида
гапириши жоиз эмас. Илмсиз ҳолда “бу ҳалол, бу ҳаром”
дегувчилар учун қаттиқ таҳдидлар келган: “Аллоҳ шаънига
ёлғон тўқиш учун (яъни, Аллоҳ буюрмаган ҳукмларни
Аллоҳники дейиш учун) тилларингизга келган ёлғонни
гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром”, деяверманглар! Чунки Аллоҳ
шаънига ёлғон тўқийдиган кимсалар ҳеч нажот топмаслар”
(Наҳл: 116).
Зеро, қатъий ҳаром қилинган нарсалар Қуръон ва
суннатда
зикр
этилган:
“Айтинг:
“Келинглар,
5
Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни
тиловат қилиб берай: У зотга бирон нарсани шерик
қилмангиз, ота
-
онага яхшилик қилингиз ва болаларингизни
камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз...” (Анъом: 151).
Шунингдек, ҳадисларда ҳам ҳаром нарсалар зикр
қилинган, жумладан: “Аллоҳ таоло маст қилувчи ичимлик,
ўлакса, тўнғиз ва бутларнинг савдосини ҳаром қилди” (Абу
Довуд ривояти).
“Аллоҳ бирор нарсани ҳаром қилса, унинг пулини ҳам
ҳаром қилган” (Дорақутний ривояти)
Қуръонда
ҳаром нарсаларнинг алоҳида турлари ҳам зикр
қилинган. Масалан, ҳаром таомлар ҳақида шундай
дейилади: “Сизларга ўлакса, (оқар) қон, тўнғиз гўшти,
Аллоҳдан бошқага атаб сўйилган жонлиқ, бўғилиб ўлган,
уриб ўлдирилган, баланд жойдан қулаб ўлган ва бошқа
бирон ҳайвон билан сузишиб ўлган ҳайвонлар... ҳаром
қилинди” (Моида: 3).
Қуръонда
никоҳланиш ҳаром қилинган маҳрам аёллар
ҳақида эса шундай дейилади: “Сизлар учун оналарингиз,
қизларингиз,
опа
-
сингилларингиз,
аммаларингиз,
холаларингиз,
ака
-
укаларингизнинг
қизлари,
опа
-
сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган
опа
-
сингилларингиз, қайноналарингиз –
мана шу санаб
ўтилган аёлларга уйланиш ҳаром қилинди” (Нисо: 23).
Ҳаром
касблар
ҳақидаги оят: “Аллоҳ олди
-
сотдини
ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилди” (Бақара: 275).
6
Аллоҳ таоло бандаларга меҳрибондир, У чексиз ва турли
ноз
-
неъматларни ҳалол қилиб берди. Ҳалол нарсалар
беҳисоб ва мўл
-
кўл бўлганидан уларни муфассал баён
қилмади. Балки
бизлар билишимиз ва сақланишимиз учун
саноқли бўлган ҳаром нарсаларнигина муфассал баён қилди:
“Ахир У сизларга ҳаром қилинган нарсаларни муфассал баён
қилган
-
ку,
фақат
музтар
(мажбур)
бўлиб
қолган
ҳолингиздагина (у нарсалардан ейишингиз мумкин)” (Анъом:
119).
Модомики, пок экан, ҳалол нарсаларни умумий суратда
мубоҳ қилди: “Эй одамлар, Ердаги ҳалол
-
пок нарсалардан
енглар ва шайтоннинг изидан эргашманглар! Шубҳасиз, у
сизларнинг очиқ душманингиздир” (Бақара: 168).
Бирон нарсанинг ҳаромлигига далил йўқ экан, унинг
аслида пок ва мубоҳ саналиши Аллоҳнинг раҳмати, карами
ва бандаларга кенгчилигидир. Аллоҳнинг бу неъмати учун
Унга ҳамду сано айтиб, тоат
-
ибодат ила шукроналар қилиш
бизларга вожибдир.
Баъзи одамларга ҳаром нарсаларни санаб, муфассал
баён қилинса, шариат аҳкомларидан юраклари сиқилиб
қолади. Бу ҳол иймонларининг заифлиги ва шариатни
билмасликлари натижасидир. Улар диннинг осон эканига
қаноат ҳосил қилишлари учун ҳалол нарсаларнинг ҳаммаси
бирма
-
бир санаб берилишини хоҳлайдиларми? Ёки шариат
уларнинг ҳаётларини оғир қилмаётганига қалблари таскин
топиши учун ижозат берилган ишлар ҳисоблаб чиқилишини
истайдиларми?!
7
Шариатга мувофиқ сўйилган туя, сигир, қўй, қуён, кийик,
эчки, товуқ, каптар, ўрдак, ғоз ва туяқуш гўшти ҳамда
чигиртка ва балиқнинг ўлимтиги ҳам ҳалолдир. Кўкатлар,
полиз экинлари, мева
-
чевалар, дон
-
дунлар ва бошқа
фойдали маҳсулотлар ҳалолдир. Сув, сут, асал, ёғ ва сирка
ҳалолдир. Туз, қалампир ва зираворлар ҳалолдир. Ёғоч,
темир, қум, тош, елим, шиша ва резиналарни ишлатиш
ҳалолдир. От, туя, машина, поезд, кема ва самолётларга
миниш ҳалолдир. Кондиционер, музлатгич, кир ювиш
машинаси,
тегирмон,
хамир
қорийдиган,
гўшт
майдалайдиган ускуналар, жувоз ва булардан бошқа табобат
ускуналари, муҳандислик, математика, фалакиёт ва
меъморлик асбоб
-
ускуналари, расадхона, сув, нефт ва газ
каби ер ости бойликларини қазиб чиқариш, селекциячилик,
лабаратория, босмахона ва пул санаш ускуналари ҳалолдир...
Пахта ва жундан тўқилган газмоллар, духоба, пахмоқ, мубоҳ
терилар, нейлон ва политилен ҳалолдир... Никоҳ, савдо
-
сотиқ, кафолат, ҳавола (яъни қарзни бир зиммадан бошқа
зиммага ўтиши), ижара; касб
-
ҳунарлар –
дурадгорлик,
темирчилик, устачилик ва чўпонлик ҳалолдир. Кўриб
турганингиздек, ҳалол нарсаларни санаб адоғига етиб
бўлмайди.
Аммо айрим кимсалар “дин енгилдир” деган ҳақ сўздан
ботил мақсадда фойдаланмоқчи бўладилар. Негаки,
динимиздаги енгиллик тушунчаси, одамларнинг ҳавойи
-
нафси ва уларнинг кўз
-
қарашларига кўра эмас, балки шариат
кўрсатмаларига биноан белгиланади. “Дин енгилдир” деган
ҳужжатни ушлаб
олиб, ҳаромга эътибор бермаслик билан
шариат рухсат берган енгилликлардан фойдаланиш ўртасида
8
фарқ бор. Зеро, сафарда намозни қаср ўқиш ва жамлаш, рўза
тутмаслик ёки муқим одам бир кун, мусофир эса уч кун
маҳсига масҳ тортиши, сув топилмаган ёки уни ишлатиш
имконсиз бўлганида таяммум қилиш, касаллик ёки ёмғир
ёққан пайтда намозни жамлаш, уйланмоқчи бўлган аёлга
қарашнинг жоизлиги, қасамини бузган киши каффоратига
қул озод қилиш, мискинларга таом едириш ёки уларга кийим
кийдириш –
шу уч ишдан бирини ихтиёр қилиши, мажбур
қолган ҳолатда ўлакса ейиш ва ундан бошқа шариат рухсат
берган ишлар динимиздаги енгилликлар ҳисобланади.
Шунингдек, мусулмон киши ҳаром қилинган ҳар қандай
иш ёки нарсада Аллоҳнинг бир қанча ҳикматлари бор
эканини билиши лозим. Жумладан, ҳаром нарсалар билан
Аллоҳ таоло бандаларини имтиҳон қилади, уларнинг қандай
амал қилишларига қарайди. Жаннат аҳлининг дўзах аҳлидан
ажралиш жойи ҳам шу ерда: аҳли дўзахлар дўзахга элтувчи
шаҳватларга шўнғиб кетадилар, жаннат аҳли эса, жаннат
йўлидаги машаққатларга
сабр этадилар. Агар мана шу
имтиҳон бўлмаганида, гуноҳкорни итоаткордан ажратиб
бўлмас эди. Иймон аҳли буйруқ ва қайтариқлар машаққатига
сабр этиш орқали ажру савоб олиш, Аллоҳнинг амрини
бажариш билан Унинг ризосига эришишни мақсад
қиладилар. Шунинг учун машаққатлар уларга енгил бўлади.
Нифоқ аҳли эса буйруқ ва қайтариқлар машаққатини
шунчаки жонни қийнаш, дунё лаззатларидан ўзини маҳрум
қилиш деб ўйлайдилар. Шунинг учун бу машаққатлар уларга
оғир, тоат
-
ибодатлар қийин туюлади.
Ҳаром
нарсаларни тарк қилиш билан итоаткор мўмин
ҳаловат топади. Зеро, ким бирор нарсани Аллоҳ учун тарк
9
қилса, Аллоҳ бу нарсанинг ўрнига ундан яхшисини беради.
Шунингдек, мўмин киши қалбида иймон лаззатини ҳис
қилади ва бундан роҳатланади.
Муҳтарам ўқувчиларимиз ушбу китобда Қуръон ва
суннат асосида ҳаромлиги айтилган, шариатда ҳаромлиги
собит бўлган бир қанча амалларнинг баёнини топадилар.
Ҳаром
нарсалар ёки уларнинг баъзи турлари ҳақида
ўтган уламолар бир қанча китоблар ёзишган. Имом
Заҳабийнинг “Ал
-
кабоир” (катта гуноҳлар) ва Ибн Нуҳос
Димашқийнинг
“Жоҳиллар
амалларидан
ғофилларни
огоҳлантириш” каби китоблари шулар жумласидандир.
Ҳаром
амалларни қилиш, ҳаром нарсаларга қўл уриш
бугунги кунда мусулмонлар орасида кенг авж олди. Буларни
эслатишдан мақсадим одамларга ҳаром
амалларни
англатиш ва шу тариқа насиҳат улашишдир. Аллоҳ таолодан
ўзим ва барча мусулмон биродарларим учун ҳидоят ва
тавфиқ сўрайман. Аллоҳ таоло барчамизга Ўзининг
худудларидан ўтмасликни, ҳаром нарсалардан сақланишни,
гуноҳлардан покланишни насиб этсин!
“Зотан, Аллоҳ энг
яхши сақлагувчидир ва У энг меҳрибон зотдир”.
Do'stlaringiz bilan baham: |